Умумий ўрта таълим тизими ўқувчиларининг жисмоний тарбияси


Дарсни моддий техник таъминлаш



Download 1,18 Mb.
bet6/17
Sana29.04.2022
Hajmi1,18 Mb.
#590009
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Ўқувчилар жисмоний тарбиясини асосий машғулотларининг шакллари

Дарсни моддий техник таъминлаш деганда, дарснинг оптимал зичлигини таъминлашга имкон берадиган, қўйилган комплекс вазифа-ларни тўлақонли ҳал қилиш учун кафолат берадиган, етарли даражадаги ўқув-тарбия жиҳозлари, анжомлари ва машғулот жойи назарда тутилган. Охирги йилларда кўпчилик мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ташаббуси билан спорт заллари ва спорт майдонлари бирданига кўпчилик ўқувчи шуғулланиши мумкин бўлган ностандарт жиҳозлар, анжомлар ва тренажерлар билан жиҳозланмоқда. Бундай жиҳозлардан фойдаланиш дарс зичлигини аҳамиятли даражада юқори эффектли ташкилий формасини вужудга келишига, охир оқибат машғулотлар натижаларини ошишига олиб келмоқда.
1.3. Жисмоний маданият дарсининг
мазмуни ва тузилиши
Жисмоний маданият дарсининг мазмуни дарс машғулотларини сифатини белгиловчи тўртта асосий компонентнинг умумийлигида ифодаланади. Бу элементлар ўзаро узвий боғланган ва дарснинг характерли компонентлари деб аталади, улар:
а) дарснинг таркибига киритилган жисмоний машқлар, дарс мазмунининг энг йирик характерли компонентидир. Лекин бундай тушунча бир томонлама бўлиб, тарбиялаш, соғломлаштириш, билим бериш вазифаларини ҳал қилишда шуғулланувчилар учун фаолият предмети бўлиб хизмат қилади. Машқлар дарснинг умумлаштирилган предметининг мазмуни, бошқа маънода дарс мазмунининг бир қирраси холос.
б) тавсия қилинган машқларнинг бажариш билан боғлиқ бўлган ўқувчиларнинг дарсдаги фаолияти дарс мазмунининг навбатдаги йирик компонентларидан биридир. Бу компонент шуғулланувчини турли кўринишдаги, интеллектуал ва жисмоний фаолиятдан иборат бўлиб, улар: педагогни эшитиш, кўрсатилаётган машқни эътибор билан кузатиш, ҳаракат фаолияти орқали ҳосил бўлган тасаввур устида фикр юритиш, бажарилиши лозим бўлган фаолиятни лойиҳасини фикран тузиш, уни бажариш, ўз ҳаракатларини назорат қилиш ва баҳолаш, вужудга келган муаммоларни педагог билан биргаликда муҳокама қилиш, ўз ҳиссиётини ва кайфиятини назорат қила олиш, вужудга келган эмоционалликни бошқариш ва ҳ.к.лардир. Шуғулланувчиларни дарс вазифасини ҳал қилиш бўйича барча фаолиятлари дарс мазмуни асосини ташкил қилади.
в) педагогнинг фаолияти дарс мазмунининг навбатдаги компоненти бўлиб, қуйидагича ҳолатларда намоён бўлади. Уйга вазифа бериш ва уни тушунтириш, дарснинг аниқ вазифасини баён қила билиш ва уни ҳал қилишни ташкиллаш, шуғулланувчиларни доимий назоратда ушлаш, уларни фаолиятини таҳлил қилиш, шунингдек, шуғулланувчиларнинг фаолиятини лозим бўлган йўлга буриш, улар орасидаги муносабатларни ўзининг диққат марказида ушлаш ва фаолиятларини йўналтириш, бошқариш, назорат қилишдек таълим – тарбия жараёнида ижобий рол ўйнайдиган муҳим асосий ҳолатларни ўз ичига олади.
г) шуғулланувчилар организмида дарс таркибидаги машқларни бажаришда содир бўладиган физиологик, психологик, биомеханик ва бошқа ўзгаришлар дарс мазмунининг навбатдаги йирик характерли компонентларидан бири ҳисобланади. Малакаларни шаклланиши орқали режалаштирилган, уларнинг натижасидаги ўзгаришлар, шакл-ланган назарий ва амалий билимлар, уддалаш, ҳаракат малакаси ва унинг автоматлашуви орқали содир бўладиган яширин (латент) давр дарс мазмунининг тўртинчи компоненти ҳисобига содир бўлади. Бунда ўқитувчи фаолияти ва ўқувчилар фаолиятининг самараси яширинган бўлади. Режалаштирилган ўқув тарбиявий ишлари содир бўлмоқдами ёки йўқлиги жорий назорат қилиниб, педагогик фаолият кейинчалик қандай давом эттирилиши лозимлиги учун йўриқномалар тайёрланади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish