83
20. Электр қурилма ва электр жихозларни жойлаштириш
чизмалари
Юқорида кўрсатилганидек, принципиал схемалар, уланишлар ва ташқи
уланишлар схемалари ўрнатилган масштабга мувофиқ бажарилмайди ва
алоҳида электр қурилмаларни жойлари ва ўзаро жойлашгани, сим ва
кабелларни ўтган жойлари уларда кўрсатилмайди.
Мисол учун, уч лампали люстра ва икки коммутатордан ташкил топган
содда электр ёритиш қурилмасининг уланишлар схемаси (51,а-расмига
қаранг) фақат люстранинг 1,2 ва 3 чиқишларини электр тармоқнинг А1,А2
ва N симларига тўғри улашни кўрсатади холос, люстра ва
коммутаторларни жойлаштириш тўғрисида хеч қандай маълумот
бермайди. Шу сабабдан яна бир чизмага эхтиёж ҳосил бўлади. Бу чизма
люстра ва коммутаторларни хонада жойлаштирилишини масштабда
кўрсатади.
Маълум территорияда (нохия, вилоят ва бошқа) жойлашган
объектларни электр таъминоти тўғрисида тушунча ҳосил қилиш учун шу
территорияда электростанция ва подстанцияларни жойлашган ерларини
билиш керак бўлади. Бунинг учун электр таъминотни амалга ошириш
вазифасини бажарган электростанция ва подстанцияларни
жойлаштирилган ерлари белгиланган территориянинг картаси керак
бўлади.
План ва карталарда электр қурилма ва жихозлар ГОСТ2.754-72 ва
ГОСТ 2.748-68 стандартларида келтирилган график шартли белгилар
билан кўрсатилади.
Бино планларига киритилган электр қурилма ва проводкалар 56 ва 57-
расмларда келтирилган шартли белгилар билан чизилади. Электр
проводканинг умумий кўриниши 56.а-расмда келтирилган, проводкада
кўрсатилган фазалар сони, ток тури, частота ва кучланиш, мисол учун,
частотаси 50 Hz ва кучланиши 380V бўлган уч фазали проводканинг
шартли белгиси 56,б расмда келтирилган. Линияни ётқизиш усули
кўрсатилиши керак бўлган ҳолларда қуйидаги шартли белгилар
ишлатилади: очиқ проводка 56, в ёки г, девордаги сувоқни ичига
олинган проводка - 56,д, пол тагида ўтказилган – 56,д-ж, қуврларда
ўтказилгани – 56,з, плинтус тагида ўтказилгани – 56,и, лотокда
ўтказилгани – 56,к-расмда келтирилган.
56,н-расмда чуқурга ётқизилган қуврлар гуруҳининг белгиси келтирилган
(- 0,8 м – чуқурлиги), 56,о ва п –расмларда очиқ ва пана остида ўтказилган
қуврларнинг шартли белгилари келтирилган.56,р –у-расмларда
шинопроводларнинг белгилари берилган: умумий ва ёпиқ стойкаларда,
осиб қўйилгани ва кронштейнларда ўтказилганлари.56,ф – ч-расмларда
кабель канали, траншея, блок ва қудуқнинг шартли белгилари берилган.
Авария ва ҳимоя ёритиш линиялари 56,ш, кичик кучланишли линия –
85
келтирилган. Шчит, пульт, қути, аппаратура шкафи ( умумий кўринишда),
бир томондан ишлатиладиган бир неча панелли шкаф, гуруҳли ишчи ва
авария сигнализация шчитларининг белгилари – 57,д-з-расмларда. 57,и-к-
расмларда коммутаторлар ( умумий ва икки қутбли) белгилари, 57,л –
икки йўналишли якка қутбли коммутаторнинг шартли белгиси берилган.
Штепселли розетканинг умумий кўриниши 57,м,
икки ва уч уяли розетка
– 57,н,о-расмда. Магнит контакторнинг умумий белгиси 57,п, уч
қутблигиси -57,р-расмда келтирилган. Чўғланма ва люминисцент лампали
ёритгичларнинг умумий белгилари 57,с,т-расмларда келтирилган. Ягона
планда келтирилган чўғланма ва люминисцент лампалар – 57,у,ф-
расмларда.
57,х-расмда электр қурилманинг умумий белгиси; позицияси кўрсатилган
(мисол 13) электр қурилма, электр мотор билан, кўп моторли электр
юритма билан, трансформатор билан бирга бўлган электр қурилмаларнинг
белгилари 57,ц-щ-расмларда келтирилган. 57,э-я-расмларда мотор-
генератор, тўғрилагич ва конденсаторлар батареясининг шартли
белгилари келтирилган.
Қуйида шартли қисқармалар ва ёзувларни планларда келтириш
мумкин. Электр энергиянинг истеъмолчиси планда кўрсатилганида уни
касрли белги билан белгилаш мумкин. Касрнинг сувратида пландаги
тартиб рақами, махражда – номинал қуввати ёзилади. Лампаларни
қувватини белгилашда сувратда қуввати, махражда ердан қанча
баландликда осилиши кўрсатилади. Проводкани металл ва пластмасса
қуврда, металл енгда, изоляторларда, клицда, тросда осиб ўтказилганлиги
мувофиқ Т, П, Мр, И, К, Тс белгилар билан кўрсатилади. Ёритиш тармоқ
манба линияларида
Do'stlaringiz bilan baham: