1
Тузувчидан
Ушбу “Электр схемаларни ўқиш” китоби “Андижонкабель” қўшма
корхонасида энергетика соҳасида ишлайдиган электриклар учун дарслик
сифатида тузилган. Дарсликнинг асосий қисми В.Н. Камнев
“Чтение схем и чертежей электроустановок” дарслигини таржимасидан
иборат. “Фойдали схемалар” қисми Paul Horowitz, Winfield Hill “ The art of
electronics” дарслигидан олиниб, таржима қилинган. Дарсликда электр
қурилмаларнинг схемалари тўғрисида умумий маълумот, схемалар турлари
ва схемаларни яратиш қоидалари, схемаларди ишлатиладиган шартли график
ва шартли харф-рақамли белгилар келтирилган. Дарсликда энг кенг
қўлланиладиган принципиал ва уланишлар схемалари мисолларда батафсил
кўрсатилган. Дарслик электр схемаларга қизиққан одам учун мустақил
ўрганиш қўлланмаси ҳам бўлиши мумкин. Дарсликда келтирилган
принципиал схемалар амалда ҳам қўлланилиши мумкин.
Дарслик корхонанинг метрология ва саноат электроникаси бўлими ҳамда
цехларда электр схемалар билан ишлайдиган ходимларнинг малакасини
ошириш учун қўлланилиши мумкин.
Мираҳмат Миракбарович Мирзараҳимов
“Андижонкабель” қўшма корхонаси
Бош метролог бўлимининг метролог инженери
2
Мундарижа
Кириш.............................................................................................................. 3
1.
Электр қурилмалар схемалари. Схемалар турлари...........................3
2.
Электр қурилмалар схемаларини чизишдаги асосий талаблар........4
3.
Электр схемалардаги шартли график белгилар. Шартли график
белгиларни тузилиши............................................................................5
4.
Шартли график белгилар намуналари................................................10
5.
Шартли график белгиларининг ўлчамлари........................................23
6.
Электр схемалардаги харф-рақамли шартли белгилар. Умумий
маълумотлар..........................................................................................25
7.
Позицион белгиланиш.........................................................................26
8.
Занжирларнинг белгиланиши………………………………………..31
9.
Электр принципиал схемалар. Принципиал схемаларни яратишдаги
асосий қоидалар.....................................................................................40
10.
Электр ёритиш схемалари....................................................................41
11.
Электр энергияни истеъмолчиларга тақсимлаш схемалари.............44
12.
Электр қувватни тақсимлаш занжирларидаги электр қурилмаларни
бошқариш схемалари...........................................................................49
13.
Электр моторни бошқариш схемаси...................................................50
14.
Ротори фазаланган асинхрон электр моторни бошқариш схемаси..52
15.
Юқори вольтли ўчиргични бошқариш схемалари.............................54
16.
Электрон ва микроэлектрон блокли электр қурилма схемалари.....59
17.
Ички ва ташқи уланишлар схемалари. Умумий тушунчалар...........65
18.
Уланишлар схемавлари.........................................................................67
19.
Ташқи уланишлар схемалари...............................................................75
20.
Электр қурилма ва электр жихозларни жойлаштириш чизмалари..82
21.
Фойдали схемалар.................................................................................90
3
Кириш.
Электрик мутахассисларининг малакаси электр қурилмаларининг
вазифаси, техник имкониятлари ва параметрлари, бошқариш ва сервис
хизмат кўрсатиш усулларини мукаммал билиши билан белгиланади.
Замонавий электр қурилмалари анча мураккаб бўлиб, уларни бошқариш,
уларга малакали сервис хизмати кўрсатиш учун электрикда уларнинг электр
схемаларини ўқиш малакаси бўлиши шарт албатта. Шу билан бирга электр
қурилмасининг схемасини ташкил қилган барча элементлар вазифаси ва
ишлаш принципини мукаммал билиш уларни эксплуатация қилишни анча
юксалтиради. Бунда электр қурилмани ишонарли ишлаш муддати узайиб,
унга сервис хизмати кўрсатган электрикнинг машаққатлари ҳам кам бўлади.
Ушбу қўлланма электр схемаларининг турлари, уларда ишлатилган
шартли белгилар, турли схемаларни тузилиш тартиби, электр
қурилмаларининг амалий схемалари ва шу схемаларни ўқишни ўрганиш учун
мўлжалланган. Қўлланмани ўқиш жараёнида унда келтирилган барча
элементларнинг шартли белгиларини ва барча электр схемаларни мустақил
чизиш, кейинчалик амалиётда бошқа қурилмаларнинг электр схемаларини
ўқиш учун анча малака бериши мумкин.
Электр занжир бу электр токининг йўлини ташкил қилган қурилмалар
йиғиндиси бўлиб, ундаги электромагнит жараёнлар электр юритувчи куч, ток
ва кучланиш тушунчалари билан кўрсатиб берилиши мумкин.
Электр
занжирни акс эттирувчи ва уни монтаж қилиш тартибини кўрсатувчи
махсус
чизма электр схема деб аталади
.Электр схемаларда шартли белгилар
ёрдамида электр занжир элементлари ва уларнинг уланиши кўрсатилади.
Электр занжир элементларини электр машиналари, аппаратлар ва
ўлчаш асбоблари ҳамда уларнинг айрим қисмлари (ўрамлари, контактлари,
резисторлар ва х.к.) ташкил қилади, элементлар оралиғидаги боғланишларни
электр токининг ўтказгичлари – симлар, кабеллар ва шиналар ташкил қилади.
1.
Do'stlaringiz bilan baham: |