13
дизель генератор ДГ), ток турининг белгиси, фазалар сони (3,а-расм) ёки
ўрамларнинг уланиш тури (3,б-расм) кўрсатилиши мумкин.
Соддалаштирилган кўп линияли белгиларда
статор ва ротор ўрамлари
иккита концентрик айлана билан белгиланади ва барча чиқишлари
кўрсатилади. Мисол учун, 3,в-расмда ўрамлари статор ўрамлари билан юлдуз
схемасида уланган фазали роторли, статор ўрамлалари юлдуз схемасида,
чиқариб қўйилган нейтрал (ўрта) нуқтаси билан уланган уч фазали асинхрон
электромоторининг шартли белгиси келтирилган.
Ёйиб кўрсатиш белгиларида
статор ўрамлари яримайланалар занжири
шаклида, ротор ўрамлари бўлса – айлана шаклида белгиланади.Ўрамларнинг
ўзаро жойлаштирилганлиги фаза фарқини кўрсатади (мисол учун, статор
ўрамларида фазалар ўзаро 120° бурчакка сурилган – 3,г-расм) ёки фазовий
жойлашиши кўрсатилмайди (3,д-расм). Электр машина ўрамлари яримайлана
занжири шаклида белгиланган ҳолларда икки яримайланали занжир билан
қўшимча қутб ва компенсация ўрамлари белгиланади, уч яримайланали
занжир билан ўзгарувчан ток машиналари статори ўрамлари ва ўзгармас ток
машиналарининг параллель ва мустақил қўзғатиш ўрамлари белгиланади.
Электр машина шартли график белгиланиши қуриш бўйича мисоллар
кўриб чиқамиз (3,е-н-расм). Мувофиқ кетма-кет, параллель ҳамда аралаш
усулда қўзғатиладиган ўзгармас ток машиналарининг шартли белгилари
3,е-з-расмларда келтирилган. Ёнларига тўртбурчак чизилга айлана коллектор
ва шчёткалардан тузилган якорни белгиси бўлади.Ўзгарувчан ток
машиналарининг соддалаштирилган кўп линияли белгилари (II-шакл)
3,и-л-расмларда кўрсатилган. Бу расмларда: қўзғатиш ўрами асл қутбли
роторга ўралган ва юлдуз схемасида уланган статор ўрамларига эга уч фазали
синхрон машина; қисқа туташган роторли ва статор ўрамлари учбурчак
схемасида уланган асинхрон уч фазали машина; дойимий магнит билан
қўзғатиладиган ва статор ўрамлари юлдуз схемасида уланган синхрон уч
фазали машина белгилари мувофиқ келтирилган.
3,м-н-расмларда соддалаштирилган кўп линияли шартли белгилар
билан (I шакл) ва ёйиб кўрсатиш (II шакл) усулида уч фазали бураладиган
автотрансформатор (потенциал – регулятор) белгилари келтирилган. Статор
ва ротор ўрамларини белгилари бўлган икки айлананинг ўзаро тегиб туриши
уларни ўзаро уланганлигини кўрсатади.3,о,п –расмларда соддалаштирилган
кўп линияли (I шакл) ва ёйилган (II шакл) усулларда мувофиқ уч фазали
буралиш трансформатори (фазорегулятор) шартли белгилари келтирилган.
3,м-п-расмлардаги стрелкалар потенциал-регулятор билан кучланишни ва
фаза регулятори билан фазани ўзгартириш имкони мавжудлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: