Электр қурилмаларни ток ва кучланишни ортиб кетишидан
ҳимояловчи қурилмаларнинг шартли белгилари
Пробой берувчи (7,а-расм), эрувчан (7,б) сақлагичлар, ўчирувчи
сақлагич (7,в) ва занжирни узувчи сақлагичларнинг (7,г) шартли белгилари
келтирилган. Разрядникларни умумий белгиси (7,д), найчали тури (7,е),
вентилли тури (7,ж), шарли (7,з), шохли (7,и) разрядниклар ва ҳимояловчи
учқун оралиғининг (7,к) шартли белгилари кўрсатилган.
7-расм. Электр қурилмаларни ток ва кучланишни ортиб кетишидан ҳимоя
қиладиган воситаларининг шартли белгилари
Электр ўлчаш асбобларининг шартли белгилари
8,а-г-расмларда ўлчаш воситаларининг кўрсатувчи (8,а), қайд этувчи
(8,б), интегралловчи (электр энергия ҳисоблагичи) (8,в) ва уйғунлашган
(мисол, кўрсатувчи ва қайд этувчи) (8,г) ўлчаш воситаларининг шартли
белгилари кўрсатилган
18
8-расм. Электр ўлчаш асбобларининг шартли белгилари
Ўлчаш асбобларини вазифасини кўрсатиш мақсадида уларнинг шартли
график белгисининг ичига ўлчанадиган катталикнинг бирлиги ҳарф билан
белгиланади: А – амперметр (1,в
4
-расмга қаранг), mA- миллиамперметр, μA-
микроамперметр, V- вольтметр, kV- киловольтметр, W- ваттметр, Ω –омметр,
Hz – частотамер, φ ёки cosφ – фазометр, Wh – электр энергия сарфини
ҳисоблагичи ва бошқалар.
Зарур бўлганида, асбобнинг қайд этиш қурилмасини кўрсатиш
мақсадида асбоб белгисига махсус мувофиқ график белгилар ҳам
киритилиши мумкин. Вертикал, ўнг ёки чап томонга оғдириш стрелкаси
асбобнинг ҳаракатланувчи қисми ўртадаги ноль белгисидан ўнгга, чапга ва
икки томонга оғиши мумкинлигини кўрсатади. Қайд ва акс этиш усуллари
1,ж
9-11
-расмларда келтирилган.
Гальванометр (8,д), синхроноскоп (8,е), ток (кучланишнинг)
осциллографик гальванометри (8,ж), қувват гальванометри (8,з), импульслар
ҳисоблагичи (8,и) ва термопаранинг (8,к) шартли белгилари берилган.
Шартли белгилар ёйиб берилган схемаларда асбобларнинг индукцион
ғалтак ўрамлари 8,л-п-расмларда келтирилган шаклларда чизилади: токли
ўрам (8,л), қўшимча чиқиши бор секцияланган токли ўрам (8,м), коммутация
қилинадиган токли ўрам (8,н), ҳамда кучланиш ўрамлари қўшимча чиқиши
йўқ (8,о) ва қўшимча чиқишли (8,п). Ўлчаш механизмидаги токли ўрамлар
билан кучланиш ўрамининг ўзаро жойлашганини кўрсатиш учун 8,р,с –
расмлардаги белгилар қўлланилади. Амперметр (8,т), вольтметр (8,у),
ваттметр (8,ф), икки рамкали лагометр (мисол, омметр) (8,х), якка рамали
ферродинамик (мисол, частотамер) (8,ц) ва икки рамали электродинамик
(мисол, бир фазали фазометр) асбоблари ўлчаш механизмларининг шартли
белгилари келтирилган. Асбобларнинг шартли белгилари: амперметр (8,ш),
19
вольтметр (8,щ) ва ҳисоблагич (8,ю). Асбобларнинг чиқиш контактлари
нуқта шаклида кўрсатилмаса ҳам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |