Тузувчидан Ушбу "Электр схемаларни ўқиш"


 Ташқи уланишлар схемалари



Download 3,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/44
Sana30.05.2022
Hajmi3,33 Mb.
#620872
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
Электр схемаларни ўқиш 2

19. Ташқи уланишлар схемалари 
 
Электр қурилманинг нормал ишлаши ҳамда унинг таркибидаги аппарат ва 
қурилмаларни ўзаро тўғри мувофиқлаштирилганлиги уларни ташқи 
уланишлар схемасига мувофиқ тўғри уланганлига боғлиқ бўлади. Ташқи 
уланишлар схемаларида уланадиган қурилмаларни кириш ва чиқишларидаги 
терминаллари, шу терминалларга ташқаридан уланадиган симлар ҳамда 
қурилмалар, терминаллар ва симларнинг маркировкалари келтирилади. 
Ташқи уланишлар схемаси бўлмаган ҳолларда жуда содда қурилмаларнинг 
уланишлари ҳам анча қийинчилик туғдириши мумкин.
Учта лампали люстрани уланишини кўриб чиқайлик. Уланишга 
қўйилган талаб: S1 коммутатор уланганда EL1 лампаси ёниши, S2 
коммутатори уланганда EL2 ва EL3 лампалари ёниши, шу икки коммутатор 
уланганда учта лампа ҳам ёниши керак (51,а-расм). 
51-расм. Икки коммутатор билан бошқариладиган уч лампали люстрани 
схемаси 
а – уланишлар схемаси, б – ж – ташқи уланишлар схемалари, (б – д ва ж – 
нотўғри уланиш, е – тўғри уланиш) 


77 
Люстранинг 1, 2 ва 3- терминалларига учта сим келади: 1 – учта лампанинг 
умумий сими, 2 – EL1 лампасидан келган сим ва 3 – параллел уланган EL2 ва 
EL3 лампалардан келган сим. Люстра осилиши керак бўлган жойига, шипда 
учта сим келган: S1 коммутаторидан А1сими, S2 коммутаторидан А2 сими 
ва N – ноль сими. 
Симлар олтита схема бўйича уланиши мумкин (51,б-ж-расм) , лекин 
фақат 51,е-расмдаги уланиш схемаси қўйилган талабга жавоб бериши 
мумкин. Бу схемада учта лампа учун умумий бўлган 1- сим электр 
тармоқнинг N- ноль сими билан уланиши керак, EL1 лампаси S1 
коммутатори билан уланади, EL2 ва EL3 лампалари S2 коммутатори билан 
уланади. 

51,б- расмдаги схемасида кўрсатилганидек улашда, 1- учта лампанинг 
умумий сими S1 коммутаторига, EL1 лампаси S2 коммутаторига, EL2 
ва EL3 лампалари бўлса электр тармоқнинг N-ноль симига уланган. 
Шунда S1 уланганда EL2 ва EL3 лампалари нормал накал билан ёнади. 
S1 ва S2 уланганида ҳам юқоридаги ҳолат бўлади икки лампа нормал 
накал билан ёнади. Агар фақат S2 коммутатори уланса учта лампа ҳам 
ёнади, лекин накали тўлиқ бўлмайди, EL2 ва EL3 лампалари EL1 
лампасига нисбатан хирароқ ёнади. 

51,в-расмдаги схемасида уланса: 1- учта лампанинг умумий сими S2 
коммутаторга уланган, EL1 лампаси S1 коммутаторига уланган, EL2 ва 
EL3 лампалари электр тармоқнинг N ноль симига уланган. S1 
коммутатори уланиши билан учта лампа ҳам хира ёнади, S1 ва S2 ёки 
S2 коммутаторининг ўзи уланса EL2 ва EL3 лампалари нормал 
ёруғлик билан ёнади. 

51,г- расмдаги схемасида уланса: 1- учта лампанинг умумий сими S1 
коммутаторига уланади, EL1 лампаси электр тармоқнинг N ноль 
симига уланади, EL2 ва EL3 лампалари S2 коммутаторга уланади. S1 
коммутатори уланишида EL1 лампаси нормал ёруғлик билан ёнади. 
Ана шундай ҳолат S1 ва S2 коммутаторлари уланганда ҳам бўлади. S2 
коммутатори уланса учта лампа хира ёнади EL2 ва EL3 лампаларининг 
ёруғлиги EL1 лампанинг ёруғлигидан кам бўлади. 

51,д-расмдаги схемада уланса: 1 – учта лампанинг умумий сими S2 
коммутатори билан уланади, EL1 лампаси электр тармоқнинг N ноль 
симига уланади, EL2 ва EL3 лампалари S1 коммутаторига уланади.
S1 коммутатори уланса учта лампа хира ёнади. S1 ва S2, ёки фақат S2 
коммутатори уланганда EL1 лапаси нормал ёруғлик билан ёнади. 

51,ж-расмдаги схемада уланса: 1- учта лампанинг умумий сими электр 
тармоқнинг ноль симига уланади, EL1 лампаси S2 коммутаторига, EL2 
ва EL3 лампалари S1 коммутаторига уланади. S1 уланганда EL2 ва 
EL3 лампалари нормал ёнади, S2 уланганда EL1 лампаси нормал ёнади, 
S1 ва S2 уланганда учта лампа ҳам нормал ёруғлик билан ёнади. 
Люстрани қўйилган талабга мувофиқ ишлатадиган 51,е-расмдаги 
схемага нисбатан бу схемада лампаларни ёндириш тартиби бузилган. 


78 
Электр қурилмаларни ташқи уланишлар схемаларини кўриб чиқамиз. 
52-расм. Автоматик ўчиргич 53-расм. Электромагнит контактори
билан бошқариладиган асинхрон дистанциядан бошқариладиган
электр моторни ташқи уланишлар асинхрон электр моторини 
ташқи схемаси уланишлар схемаси 
54-расм. Магнит станция воситасида бошқариладиган асинхрон электр 
моторининг ташқи уланишлар схемаси 


79 
Автоматик ўчиргич воситасида бошқариладиган асинхрон электр 
моторнинг ташқи уланишлар схемаси 52-расмда келтирилган. 
Барча ташқи уланишлар – электр тармоқдан QF автоматигача, QF 
автоматидан М электр моторигача бўлган уланишлар ҳамда РА 
амперметрини улаш кесим юзаси 10 mm

бўлган АПВ симида амалга 
оширилган. Симлар учтадан 1 ва 3- пластик трубкада, иккита сим 2-
пластик трубкада ўтқазилган. Схемада автомат, электр мотор ва 
амперметрнинг позицион белгилари (мувофиқ QF, М ва РА ), 
занжирлар белгилари: автоматдаги тармоқ фазалари А, В ва С; 
автоматдан кейинги занжирлар – А1, В1 ва С1; амперметргача келган 
занжир С1 ва С2; электр моторга келган А1, В1 ва С2 занжирларининг 
белгилари келтирилган. 
Дистанциядан SB1 ва SB2 кнопкали контактлар воситасида КМ 
магнит контактори билан бошқариладиган асинхрон электр моторнинг 
ташқи уланишлар схемаси 53-расмда келтирилган. 
Бу схемада барча ташқи уланишлар АПВ сими билан бажарилган. 
Симлар пўлат қуврларга жойлаштирилган ( кесими 16 mm
2
учта сим 1 
ва 3- қуврларда, кесими 2,5 mm
2
учта сим 2-қуврда жойлаштирилган). 
Магнит станция билан бошқариладиган асинхрон электр моторни 
ташқи уланишлар схемаси 54-расмда келтирилган. 
Электр қурилма №3 кабели (ВВГ 3х16 ) орқали электр тармоқдан манба 
олади.Электр мотор магнит станция билан №2 (ВВГ 3х16) кабели орқали 
боғланган, бошқариш пункти бўлса №1 (КВВГ 7х1,5) кабели билан 
боғланган. Бу схема бир вақтда уланишлар схемаси вазифасини ҳам 
бажаради, чунки унда КМ магнит контактори билан QF автоматининг 
уланиши, ҳамда SB1 ва SB2 бошқариш кнопкалари бор бошқариш пункти 
билан HLG ва HLR лампалар оралиғидаги уланишлар ҳам кўрсатилган. 
Магнит станцияси ва бошқариш пунктини ташкилотни ўзи яратиши мумкин 
бўлгани сабабли, схемани кўрсатилганидек, ички ва ташқи уланишлар 
схемаларига бўлмасдан бажариш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Электр қурилмаларнинг уланишлар схемаларида (48 – 50-расмларга 
қаранг) уларнинг ташқи уланишлари ҳам кўрсатилган, яъни бу схемалар бир 
вақтда ташқи уланишлар схемаси ҳам бўла олади. Схемаларни бундай усулда 
яратиш, электр қурилма монтаж бўлган жойида ташқи уланишлар ҳам 
бажариладиганда қулай бўлади. 
Лекин лойиха ташкилотлари заводларга комплект қурилмаларни
( панель, пульт, бошқариш, ҳимоя, автоматика шчитлари) ишлаб чиқаришга 
буюртма берганида заводларга фақат уланишлар схемаларини юборади. 
Бундай ҳолларда лойиха ташкилоти ташқи уланишлар схемаларини ҳам 
яратиб беради. Натижада монтаж вақтида иккита схемадан фойдаланилади: 
ички уланишларни кўрсатиб берадиган уланишлар схемаси билан ташқи 
уланишлар схемаси – ташқарида уланадиган сим ва кабелларни кўрсатиб 
беради. 
Электр қурилмалар монтаж қилинганда унинг принципиал, уланишлар 
ва ташқи уланишлар схемаларидан ва шунга қўшимча, электр қурилмани 


80 
техник характеристикалари акс этилган жадваллардан фойдаланилади. 
Шундай ҳолларда бир вақтда принципиал, уланишлар ва ташқи уланишлар 
схемаларини ўқиб, уларни ўзаро мувофиқ эканлигини текширишга тўғри 
келади. 
Мисол учун, юқори вольтли ўчиргични дистанциядан бошқариш 
қурилмасининг принципиал схемаси (23-расм), 10 kV тақсимлаш 
қурилмасидаги W1 линиянинг №8 хужайрасининг уланишлар ( ўзи ташқи 
уланишлар) схемаси (48-расм), бошқариш шчитининг №10 панели (49-расм) 
ва реле шчитининг №6 панелининг уланишлар схемаларини (50-расм) кўриб 
чиқайлик.Уланишлар схемаларидаги занжирларни кўриб чиқиб, принципиал 
схемага тўғри келишини тахлил қилайлик. 
55-расм. Юқори вольтли ўчиргични бошқариш қурилмасининг принципиал-
монтаж схемаси 
а – улаш электромагнитининг занжири, б – узиш электромагнитининг 
занжири
YAC улаш электромагнитининг занжири (48-расмга қаранг) ўзгармас 
ток шчитидан (+ EY шинкаси) бошланиб, SF3 автоматнинг ўнг қутбига ва 
ундан KM контакторининг ўнг қутбига боради. Занжирнинг бу қисми 871 
рақами билан белгиланган. КМ контакторидан чиққан занжир 5-кабель 
перемичкаси (873- сим) орқали 27-терминалга келади, ундан секциялари 
кетма кет уланган YAC электромагнитининг ғалтагига боради, ундан 30-
терминал орқали 5- кабель перемичкасидан (874-сим) ўтиб КМ 
контакторининг иккинчи (чап) қутбига боради ва ундан SF3 автоматига 
боради. Занжирнинг бу қисми 872 рақам билан белгиланган. SF3 автоматидан 
чиққан YAC улаш электромагнити занжирнинг якуний қисми (№6 кабелнинг 
– EY маркировкали сими) ўзгармас ток шчитига боради (- EY шинкаси). 
Уланишлар схемасини принципиал схемаси (23-расм) билан солиштирилса 
уланишлар схемаси (48-расм) тўғри чизилганини кўриш мумкин. 


81 
КМ контакторининг занжири + ЕС шинкасидан (49-расм) бошланади ва 
10-терминал орқали SF2 автоматининг 1- терминалига келади, унинг
4-терминалидан чиқиб 15-терминалга боради, бу терминал 16- терминалга 
уланиб, ундан SA коммутаторининг 1-терминалига боради, коммутаторнинг 
иккинчи қутби перемичка орқали КСС релесининг 7-терминалига боради. 
Мана шу жойда бу занжирнинг 1 рақами билан белгиланган биринчи қисми 
якунланади. КСС релесининг 8-терминалидан бошланган ва 3 рақам билан 
белгиланган занжир қисми 31- терминал билан перемичка воситасида 
уланган 30-терминалга боради. 30-терминалдан чиққан №1 кабелнинг 3 
маркировкали сими 10 kV тақсимлаш қурилмасини №8 хужайрасидаги
24-терминалга боради (48-расмга қаранг) ва ундан R5 резистори орқали 
YAT:2 улаш контакти билан уланган YAT:1 узиш контактига боради. YAT:1 
узиш контактидан бошланган занжир қисми (маркировкаси 7) 18-терминал 
билан перемичка воситасида уланган 25-терминалдан ўтиб, Q:3 узиш 
контактига боради, ундан 17-терминал, №4 перемичка (маркировкаси 9 сим) 
КМ контактори ғалтаги орқали ўша №4 кабель перемичкаси (2 маркировкали 
сим) 26-терминалга боради, ундан №1 кабель (2 маркировкали сим) 
бошқариш шчитининг №10 панелидаги 17-терминалга боради (49-расмга 
қаранг), ундан чиқиб SF2 автоматининг 5-терминалига боради ва нихоят, SF2 
автоматининг 2-терминалидан –ЕС шинкасининг 11 терминалига боради. 
Принципиал схема (23-расм) билан солиштирилганда уланишлар схемасида 
(48 ва 49-расмлар) бу занжир тўғри кўрсатилганлигини кўриш мумкин. 
Принципиал схемасида аппаратларни терминалларини уланишлар 
схемасидаги терминаллар қаторидан олиб кўрсатилса ва шу билан бирга шу 
схемада кабеллар тартиб рақамларини ҳам белгилаб чиқилса, ҳосил бўлган 
схемадан электр занжирларни текшириш учун фойдаланиш анча қулай 
бўлади ва уланишлар схемасига хожат қолмайди. Бундай схемани 
принципиал-монтаж схемаси деб аталса бўлади.
YAC улаш электромагнити ҳамда КМ контакторининг принципиал-
монтаж схемалари 55-расмда келтирилган. Схемада алоҳида қурилмаларга 
тегишли бўлган терминалларни терминаллар қаторида фарқлаш учун улар 
турлича белгиланади, мисол учун: №8 хужайра (РУ 10 kV) терминаллари – 
қорайтирилган нуқталар билан; бошқариш шчитидаги №10 панель 
терминаллари – қорайтирилмаган нуқталар диаметрал чизиғчаси билан; 
релелар шчитидаги №6 панель терминаллари кесишган чизиқчалар билан (55 
– расмда кўрсатилмаган). Аппаратларнинг чиқиш терминаллари 
қорайтирилмаган нуқта билан белгиланади, кабелларнинг тартиб рақамлари 
бўлса – доира ичидаги рақам билан белгиланади. 


82 

Download 3,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish