Тузувчидан Ушбу "Электр схемаларни ўқиш"



Download 3,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/44
Sana30.05.2022
Hajmi3,33 Mb.
#620872
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
Электр схемаларни ўқиш 2

PW
ва 
2
0303
PW
ёзувлари бўлиши керак. 
Қурилмадаги аппарат ва асбобларни ўзаро уланиш симлари маркировка 
қилинади, яъни ҳар бир симнинг бир учида унинг иккинчи учи уланиши 
керак бўлган жойнинг адреси ёзилади. Аппарат ва асбобларнинг чиқиш 
терминалларидан чиқиб кетган симларнинг маркировкаси бир ҳил бўлмайди. 
Терминалга уланган симнинг учи умуман иккита белги билан белгиланади: 
биринчиси – шу терминал жойлашган объектнинг тартиб рақами ва 
терминалнинг тартиб рақами; иккинчиси – симни иккинчи учининг адреси, 
яъни аппарат ёки асбобнинг позицион белгиси ва шу сим уланадиган 
терминалининг тартиб рақами ёзилади.
Белгилардан биринчиси монтаж ва эксплуатация вақтида хато 
қилмасликка имкон беради, ҳар бир симда қайси қаторнинг қайси 
терминалидан эканлиги ёзуви бўлади. Бундан ташқари, иккинчи белги 
соддалашади, чунки унда объектнинг тартиб рақамини ёзишга хожат йўқ ( у 
биринчи белгида берилган бўлади). 
Мисол, иккинчи объектга тегишли бўлган PW2 ваттметрининг 
бешинчи терминалидан кетган симнинг бир учи, иккинчи учи билан иккинчи 
объектнинг учинчи терминалига уланган симнинг маркировкаси
02x3 PW2 = 3 бўлиши керак. Биринчи белги терминаллар қаторининг тартиб 
рақами (02) ва терминалнинг тартиб рақамини (3) кўрсатса, иккинчи – симни 
иккинчи учининг адресини билдиради (PW2 ваттметрнинг 3 терминали); 
PW2 ваттметри иккинчи объектга тегишлиги биринчи белгидан кўриниб 
турибди. Шу симнинг иккинчи уч 02х3 маркировкага эга бўлиши керак, 
чунки у иккинчи (02) объектнинг 3 терминалига боради. 
Аппарат ва асбобларни ўзаро уланиши учун ишлатилган симларнинг 
маркировкасида объектнинг тартиб рақами, аппарат ёки асбобнинг тартиб 
рақами ва терминалнинг тартиб рақами ёзилади. Мисол, иккинчи объектга 
тегишли бўлган ва еттинчи тартиб рақамига эга ваттметрнинг иккинчи 
терминалидан чиққан сим шу объектдаги учинчи амперметрнинг биринчи 
терминалига уланган симнинг маркировкаси: бир учида 0203 – 1, иккинчи 
учида 0207 – 2 бўлади. 
Принципиал схемаси 23-расмда келтирилган юқори вольтли ўчиргични 
дистанцион бошқариш қурилмасининг уланишлар схемасини кўриб чиқамиз. 
Шу билан бирга шу уланишлар схемасида қурилма терминалларидан чиқиб 
кегтан сим ва кабелларни кўрсатамиз. 


71 
10 kV энергияни тақсимлаш қурилмасини W1 линияси №8 хужайрасининг 
уланишлар схемаси 48-расмда келтирилган. 
48-расм. 10kV тақсимлаш қурилмасини W1 линияси №8 хужайрасининг 
уланишлар схемаси 
Бу схемада А ва С фазаларга уланган ТА1 токни ўлчаш 
трансформаторлари, Q ўчиргичи юритмасининг улаш YAC ва узиш YAT 
электромагнитлари билан, юритманинг чиқиш валига механик равишда 
боғланган ёрдамчи контактлар (Q:1 - Q:5), YAT:1 ва YAT:2 узиш 
электромагнитининг контактлари, SF3 автомати, KM электромагнит 
контактори ва унга уланган бошқариш панелининг №10 шчитидан келган 
№1 кабели, КМ контактори ғалтаги ва контактларидаги №4 ва №5 
перемичкалар кўрсатилган. Релели ҳимоя шчитининг №6 панелидан келган 
№3 кабели ва ўзгармас ток шчитининг №3 панелидан келган №6 кабели 
мувофиқ ТА1 токни ўлчаш трансформаторлари ва SF3 автоматига уланган. 
Схемада позицион белгилар билан электр занжирлар белгилари 
берилган. Ўчиргич юритмасининг барча элементларини ўзаро ва 
терминаллар қаторидаги терминаллар билан улаган симлар схемада тўлиқ 
кўрсатилган бўлгани учун занжирларнинг белгилари фақат №1,3 ва 6 кабель 
симлари ҳамда №4,5 кабель перемичкаларида кўрсатилган холос. 
Схемадаги А411,С411 ва N411 позицион белгилар ТА1 токни ўлчаш 
трансформаторидан чиққан №3 кабель симларини кўрсатади; 705, 95, 74, 72, 
78, 33 , 3 ва 2 юритма терминалларидан келган №1 кабель симларининг 


72 
маркировкаси бўлади; 9,2 ва 873,874 №4,5 кабеллар симларининг 
маркировкаси; -EY ва +EY SF3 автоматига келган №6 кабель симларининг 
маркировкаси бўлади. 
Кабель ва кабель перемичкаларида уларнинг тартиб рақамини, кабель 
турини, кабелнинг иккинчи учи уланган қурилманинг номи ва шартли 
белгиси ёзилган бўлади. Бу схемада №1 кабелнинг маркаси КВВГ 
(контрольный, с пластмассовой оболочкой, и изоляцией жил без наружнқх 
покровов), кесим юзаси 2,5 mm
2
бўлган 10 сими бор; №3 кабель шунга 
ўхшаш, лекин симларининг сони 4; №6 кабельмаркаси СРГ ( в свинцовой 
оболочке с резиновой изоляцией жил, без наружнқх покровов) кесими 16mm
2
бўлган иккита сими бор; №4 ва №5 кабель перемичкалари шу СРГ кабелдан 
ясалган, биринчисининг кесим юзаси 2,2mm

, иккинчисиники - 16 mm
2

Схемада симларни қайси терминалларга уланишини кўрсатувчи 
маркировкалар берилмаган, чунки симларни улашдаги хатони иложи йўқ. 
Бу схема ва китобда кўриб чиқилган бошқа схемаларда ЕСКД 
стандарти талабларига мувофиқ маркировка қўйилган. Лекин баъзи 
схемаларда қурилмаларни ишлаб чиқарган завод ўрнатган маркировкаси 
ишлатилган бўлиши мумкин. Лоиха ташкилотлари асосий маркировка билан 
бирга завод маркировкасини ҳам ишлатиши мумкин. Бунга қўшимча, 
уланишлар схемаларида ишлатилган аппарат ва асбобларнинг турлари ҳам 
кўрсатилиши мумкин. 
Умумий талаб : қурилманинг барча схемаларида (принципиал, 
уланишлар ва ташқи уланиш) маркировка бир хил бўлиши шарт. 
49 ва 50-расмларда бошқариш шчитининг №10 панели ҳамда реле 
шчитининг №6 панелининг уланишлар схемалари келтирилган. Бу 
панелларнинг ҳар бирида бир неча объектга тегишли қурилмалар 
ўрнатилганига қарамасдан, келтирилган уланишлар схемаси фақат 10 kVли 
W1линиясига боғлиқ – иккинчи монтаж бирлиги (02). Икки схема мураккаб 
қурилмаларнинг схемаларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бажарилган: 
панель ичидаги симлар кўрсатилмаган, адресли маркировка қўлланилган ва 
б. Бошқариш шчитини №10 панелининг уланишлар схемаси 49-расмда 
келтирилган. 
Бу схемада R1, R2 ва R6 резисторлар, PA амперметр, SF2 ва SF1 
автоматлар, қизил, яшил ва оқ линзали HLR, HLG ва HLW сигнал лампалари, 
SA коммутатори, KCC оралиқ уланиш релеси ва KCT узилиш 
командасининг релеси кўрсатилган. 
Панелга ўрнатилган аппарат ва асбобларнинг чиқиш терминаллари 
орқасида бўлгани сабабли, уларнинг чиқишлари схемада узликсиз чизиқ 
билан чизилган рамкаларни ичига жойлаштирилган. Схемадаги барча 
аппарат ва асбоблар рақамлар кетма кетлиги билан 01 дан 12 гача рақамлариб 
чиқилган ва уларнинг маркировкасида монтаж бирлиги 02, тартиб рақами 
(сувратда) ва позицион белгиси (махражда) келтирилган. Амперметр, 
коммутатор ва сигнал лампасининг маркировкаси қуйидагича: 

Download 3,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish