temperature compensated zener
– температура бўйича стабилизация
қилинган стабилитрон
voltage reference amplifier
– стандарт кучланиш кучайтиргичи
error amplifier
– хатоликни ( чиқиш ва стандарт кучланишларнинг фарқи)
кучайтиргичи
98
current limit
– токни чегаралаш
current sence
– ток сезгирчиси (чегара токига ишга тушади)
frequency compensation
– частота характеристикасини созлаш
series pass transistor
– стабилизаторнинг чиқиш транзистори.
μА 723 стабилизатори биринчи классик стабилизатор бўлиб, Боб
Видлар (Bob Widlar) томонидан 1967 йилда яратилган. Стабилизатор
таркибидаги дифференциал кучайтиргич, чиқиш кучланиши билан 7,15 V
стабилизация қилинган кучланиш манбасидан олиниб, 1,0 k, 2,5 k ва 3,9 k
қаршиликли резисторлардан йиғилган кучланиш бўлувчисида бўлиниб
олинган ва қиймати чиқишдаги стабилизация қилинган кучланишга (5 V)
тенг бўлган кучланишларнинг фарқини кучайтиради. Шу сабабли бу
кучайтиргич “хатолик кучайтиргичи” деб аталади. Кучланишлар қийматлари
тенг, лекин юклама қаршилиги ёки стабилизаторнинг чиқиш кучланиши
ўзгарганда бўлувчидан олинган кучланиш ўзгармай стабил қийматида
қолаверади, чиқиш кучланиши бўлса бироз ўзгариши мумкин . Шу
кучланишларнинг фарқини дифференциал кучайтиргич кучайтириб,
чиқишдаги уйғунлашган транзисторга (Q1) беради.
76-расм. μА 723 стабилизаторининг принципиал схемаси
Транзисторнинг ўтказувчанлиги ўзгариб, чиқиш кучланишининг
ўзгаришларини компенсация қилади (камайган бўлса – оширади, кўпайган
бўлса – камайтиради). Базаси CL (current limit), эмиттери CS (current sense) ва
коллектори COMP (frequency compensation) белгилари билан кўрсатилган
транзистор ҳимоя вазифасини бажаради. Стабилизатор чиқишидаги юклама
занжирларида қисқа туташув содир бўлган ҳолларда бу транзистор очилиб,
чиқиш транзистори базасидаги кучланишни нолга яқинлаштириб қўяди.
99
Натижада чиқиш транзистори ёпилиб, стабилизатор чиқиш кучланишини
нолга туширади.
Стабилизаторнинг (77-расм) чиқиш занжирларидаги D1 стабилитрони,
Q2 тиристори ва қаршилиги 33 Ω бўлган резистор юқори кучланишдан
юкламани ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Микросхема ичидаги
элементлардан бири ишдан чиқиб, чиқишидаги кучланиш 6,2 V дан ортиб
кетадиган бўлса занжирдаги резисторда кучланиш тушуви ортади
(стабилитроннинг стабилизация кучланиши 5,6 V, резистордаги кучланиш
тушуви 6,2 – 5,6 = 0,6 V ) тиристорни очади. Очилган тиристор стабилизатор
чиқишини қисқа туташтириб, юкламани катта кучланишдан асраб қолади.
Юкламанинг токи ортиб кетганида стабилизатор ишдан чиқиши
мумкин. 78-расмдаги схема шундай ҳолларда стабилизатор схемасини асраб
қолиши мумкин. Бу вазифани Q
L
ҳимояловчи транзисторнинг базасига
уланган R1 ва R2 резисторлардан тузилган кучланиш бўлувчиси амалга
оширади. Стабилизаторнинг чиқиш токи 2 А билан чегараланган. Агар
чиқиш токи 2 А дан ортиб кетса ҳимоя транзистори очилиб, стабилизатор
чиқишидаги кучланишни нолга тушириб қўяди. Юкламадаги қисқа туташув
олиб ташланса, стабилизатор чиқишидаги кучланиш қайта номинал
қийматига чиқади. Схемада
V
out
– стабилизаторнинг чиқиш кучланиши;
I
SC
– қисқа туташув токи;
R
S
– қисқа туташган занжир қаршилиги;
V
reg
- стабилизация қилинган кучланиш;
V
BE
– ҳимоя транзисторининг база-эмиттер кучланиши;
I
max
– стабилизаторнинг белгиланган максимал токи
77-расм μА 723-интеграл стабилизаторида йиғилган 5V, 2А кучланиш
стабилизатори
100
78-расм. Стабилизатор чиқишидаги токни чегаралаш схемаси
101
79-расм. Икки қутбли кучланиш стабилизаторлари
102
80-расм. Икки қутбли кучланишлар стабилизаторлари
81-расм. Стабилизатор чиқиш токини ошириш схемаси
81-расмда μА78хх (7805, 7812, 7815 ва бошқалар) интеграл стабилизатори
юкламага берадиган токини ошириш схемаси келтирилган. Юкламанинг токи
ортганида R1 қаршилик орқали оқиб ўтган ток ҳам пропорционал ортади ва
унда кучланиш тушувини хосил қилади. Бу кучланиш тушуви Q1
транзисторининг база-эмиттерига берилади. Кучланишнинг қиймати 0,5 V
бўлганида транзистор очилади ва ортиқча ток транзистор орқали оқиб ўтади.
103
82-расм. LM117, LM217 ва LM317 чиқиш кучланиши бошқариладиган
интеграл стабилизаторларнинг принципиал схемаси
83-расм. LM117 стабилизаторини уланиш схемаси
LM117, LM217 ва LM317 интеграл стабилизаторлари 83-расмда кўрсатилган
схемага мувофиқ ишлатилади. R2 ўзгарувчан қаршиликли резистор билан
стабилизатор чиқишидаги кучланишни 1,2 дан 37V гача ўзгартириш мумкин.
Стабилизаторнинг бошқариш занжири орқали оқадиган токнинг максимал
қиймати I
max
= 100 μA. D1 диоди орқали C1 конденсатори, D2 диоди орқали
C2 конденсатори разрядланиб стабилизаторни ҳимоя қилади. Стабилизатор
киришига бериладиган кучланиш билан чиқишидаги кучланишнинг фарқи
40Vдан катта бўлмаслиги керак.
104
84-расм 741 операцион кучайтиргичнинг принципиал схемаси
741 операцион кучайтиргичнинг икки кириши (ноинверсия ва инверсияли
киришлар), ноль чизиғини силжитиш занжирлари (offset null), V+ ва V-
мусбат ва манфий кучланиш манбалари уланадиган терминаллари ва чиқиш
терминали (output) мавжуд. Кучайтиргичнинг киришларига бериладиган
иккита сигнал манбаларнинг ўрта нуқтасига нисбатан олинади. Яъни икки
сигналнинг умумий нуқтаси бор. Операцион кучайтиргичнинг киришидаги
занжирлар дифференциал схемани ташкил қилади . Дифференциал
кучайтиргич схемасининг икки кириши мавжуд бўлиб, уларга берилган икки
сигнал фарқинигина кучайтиради. Операцион кучайтиргичнинг кучайтириш
коэффициенти жуда катта бўлади. Лекин у тўлиқ ишлатилмайди. Тескари
боғланиш занжирлари воситасида унинг кучайтириш коэффициентини
керакли қийматида ўрнатиш мумкин.
85-расмда операцион кучайтиргични инверсия схемасида уланиши
кўрсатилган. Бу схема ишлашини тушуниш учун қуйидаги “
Do'stlaringiz bilan baham: |