74
Аппарат ва асбобларнинг терминаллари ва панелнинг чап томонида
жойлаштирилган терминаллар рақамланган. Терминаллар устида шинкалар
(оператив ток ва сигнал) кўрсатилган.
Схемада аппаратларнинг ҳамма перемичкалари кўрсатилган: SA
коммутаторининг 1 ва 7 терминаллари оралиғида, HLR лампасининг 1
терминали билан HLG лампасининг 2 терминали оралиғида, КСС ва КСТ
релеларнинг 1,7,9 ва 12 –терминаллари оралиғида, терминаллар қаторида 15
ва 16, 17 ва 18, 19 ва 20, 21 ва 22, 26 ва 27, 28 ва 29, 30 ва 31, 32 ва 33
терминаллар оралиғида перемичкалар мавжуд. Колган симлар
кўрсатилмаган, фақат улар чап томондаги қутига жойлаштирилганлиги
стрелкалар билан кўрсатилган.
Коннекторлар қаторининг ўнг томонида панелда ўрнатилган
қурилмаларга кетган симларнинг адреслари келтирилган. Бунга қўшимча,
кетган симлар қайси терминалга улангани ҳам ёзиб қўйилган. Мисол учун,
биринчи терминалдан чиққан симнинг маркировкаси 02 х 1 R1 – 1.
Маркировкадаги биринчи белги симнинг бир учи 02 монтаж бирлигидаги 1-
терминалига уланганини (W1 линияси 10 kV), симнинг иккинчи учи бўлса
R1 резисторининг биринчи терминалига уланганлигини билдиради.
Коннекторлар қаторининг ўнг томондаги қатори панелдаги
терминаллардан чиққан симлар ташқи қурилмаларнинг белгиланган
терминалларига уланганини кўрсатади. Мисол учун, биринчи терминалнинг
чап томонида 73 02 х 1 маркировкаси бор. Бу маркировка №6 релелар
панелига борган №2 контроль кабелининг толасига тегишли.
Маркировкадаги биринчи рақам сигнал лампалар занжири учун қабул
қилинган занжир бўлагининг белгиси бўлса, иккинчи рақам кабель толаси 02
монтаж бирлигидаги 1- терминалга уланганлигини кўрсатади.
Панелга ўрнатилган қурилмалардан кетган симлар маркировкасини
кўриб чиқамиз.R1, R2 ва R3 резисторлардан кетган симлар иккинчи монтаж
бирлиги қатордаги биринчидан олтинчигача бўлган терминалларга борган.
Шунинг учун R1 резисторнинг 1 ва 2 чиқишларига уланган симлар 02 х 1 ва
02 х 2 маркировкаси билан белгиланган. Бу маркировка резисторнинг
биринчи чиқиши 02 монтаж бирлигининг терминаллар қаторидаги биринчи
терминалга, иккинчи чиқиши бўлса – иккинчи терминалига уланганлигини
кўрсатади. R2 ва R3 резисторлар чиқишлари ҳам юқорида кўрсатилганидек
уланган. Демак, аппарат ва асбоблар терминалларидан чиқиб кетган симлар
маркировкаси монтаж бирлигининг тартиб рақами ( бизнинг мисолимизда
02) билан
х
белгиси ва сим борган терминалнинг тартиб рақами берилган
бўлади.
Аппарат ёки асбобдан чиққан сим бошқа аппарат ёки асбобга бориб
уланадиган бўлса, симнинг маркировкаси монтаж бирлигининг тартиб
рақами, уланадиган аппарат ёки асбобнинг тартиб рақами ва дефис билан уни
терминалининг тартиб рақамидан иборат бўлади. 49-расмда келтирилган
схемада SA коммутаторининг(тартиб рақами 9) 4 -
терминалини ККС
(тартиб рақами 10 ) релесининг 11 терминалига улайдиган симнинг бир
учидаги маркировка 0210 – 11, иккинчи учиники – 0209 – 4 ёзилган.
76
чиқарилган. Шунинг учун, схемадаги аппаратларнинг чиқиш
терминалларини ўз ичига олган рамкалар пунктир чизиқлар билан
бажарилган. Бу чизиқлар аппаратлар орқа томонидан кўринмаслигини
билдиради. Бошқариш шчитининг №10 панели схемасига ўхшаб, бу схемада
барча аппаратларга 01 дан 14гача бўлган тартиб рақамлари бериб чиқилган
(аппаратлар сонига қараб). Аппаратларнинг терминаллари
ва уларга уланган
чап томондаги қатор терминалларга ҳам тартиб рақамлари қўйиб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: