18. Уланишлар схемалари
Уланишлар схемалари турли усулларда бажарилган бўлиши мумкин,
лекин барча ҳолларда бу схемаларда электр уланишлар бажарилган барча
контактли элементлар(асбоб ва аппаратларнинг чиқиш терминаллари,
шиналар, уланиш нуқталари) ва улардан чиқиб кетган симлар ва ўтказгичлар
кўрсатилиши шарт. Схемадаги аппарат, асбоб, коммутацион нуқта ва б.
элементлар 46-расмда келтирилган белгилари билан кўрсатилган.
47-расм. Бошқариш панелининг уланишлар схемаси (а), ана шу схема жадвал
шаклида бажарилган (б)
69
Содда схемаларда қурилмадаги аппарат, асбоб ва элементларни ўзаро
уланишлари ва улаш симларининг жойлашгани тўлиқ кўрсатилган бўлади.
Шунга кўра бошқариш панелининг (47,а-расм) схемасида +ЕС, - ЕС , + ЕН ва
– ЕН оператив ўзгармас ток шинкалари, F1 – F4 эрувчан сақлагичлар, PA
амперметр, HLR қизил линзали ва HLG яшил линзали сигнал лампалари, SA
коммутатори, коммутацион панель ва ҳар бири алоҳида кўрсатилган
симларни кўриш мумкин.
Шу схема жадвал шаклида (47,б-расм) ҳам бажарилиши мумкин. Бу
схемада барча контакт элементлар ва уларнинг ўзаро уланиши, аппарат ва
асбоблар кўрсатилгани туфайли, схема уланишлар схемаларига қўйилган
талабларга жавоб беради. Бунга қўшимча, схемада симларнинг маркалари ва
юза кесимлари, аппарат ва асбобларнинг турлари ва шартли график
белгилари келтирилган. Содда схемаларни ўқиш катта қийинчилик
туғдирмайди. Замонавий энергетикада электр қурилмалар анча мураккаб
бўлиб, электр занжирлари ва улардаги элементлар сони анча кўп бўлади.
Монтажни зичлаштириш мақсадида кўп симлардан тўпланган жгутлар ҳамда
симларни лотокларга жойлаштириш усулларидан фойдаланилади.
Уланишлар схемаларида жгутлар ва лотокка жойлаштирилган симлар ягона
чизиқ билан кўрсатилади. Контакт ерига яқин жойда ҳар бир сим алоҳида
чизиқ билан кўрсатилади.
Ўнлаб аппарат ва асбоблардан ташкил топган ҳамда бир неча объектларда
жойлашган мураккаб электр қурилмаларнинг уланишлар схемасида албатта
қисқа туташув симлари (перемычка) ( ўзаро уланган симларни бир неча
жойда қайта уланишлари) кўрсатилади. Алоҳида жойлашган аппарат ва
асбобларнинг ўзаро уланиш симлари кўрсатилмайди, лекин схемадаги
уланиш терминали бошқа схеманинг қайси терминалига уланишини
кўрсатадиган адрес ёзиб қўйилади.
Уланишлар схемасини чизиш ва ўқишни осонлаштириш мақсадида
схемадаги ҳар бир аппарат ва асбобнинг шартли график белгиси олдида
унинг схемадаги тартиб рақами ёзиб қўйилади: ёзув каср шаклида бўлиб,
сувратида – тартиб рақами, махражида –позицион белгиси берилади.
Аппарат ва асбобларга берилган тартиб рақамлар фақат уларнинг схемада
жойлаштирилган ерига боғлиқ бўлади (чапдан ўнгга, юқоридан пастга қараб
рақамлар сони ўсиб боради).
Мисол учун, панельда йигирмата асбоб тўрт қаторга жойлаштирилган
бўлса, юқори қаторнинг чап томонида жойлашган асбобга биринчи рақам
берилади, шу қатордаги кейинги асбоб – иккинчи, кейингиси – учинчи,
иккинчи қаторнинг чап томонидаги асбоб - бешинчи ва шу тартибда бўлади.
Шундай қилиб, тўртинчи қаторнинг ўнг томонида жойдашган асбобнинг
тартиб рақами йигирманчи бўлади.
Мисол учун, PW2 ваттметр ва HL3 сигнал лампаси мувофиқ учинчи ва
еттинчи деб белгиланган. Шунда уларнинг схемадаги шартли график
белгилари ёнида мувофиқ
2
03
PW
ва
3
07
HL
позицион белгилари ёзиб қўйилиши
керак.
70
Электр қурилмада ( мисол, бошқариш панелида) бир неча объектга
(линия, трансформатор, электр мотор ва х.к.) тегишли элементлар жойлашган
бўлса ҳар бир аппарат ва асбоб тартиб рақамининг олдига сувратда объектга
берилган тартиб рақами ёзилади. Ҳар бир объектга тегишли бўлган аппарат
ва асбобларнинг тартиб рақамлари фақат шу объект учун биринчидан бошлаб
қўйилади.
Мисол, учинчи тартиб рақамга эга, лекин иккинчи ва учинчи
объектларга тегишли бўлган PW2 ваттметри шартли график белгиси ёнида
мувофиқ
2
0203
Do'stlaringiz bilan baham: |