16. Электрон ва микроэлектрон блокли электр қурилма схемалари
Юқорида кўриб чиқилган принципиал схемалар электромеханик
қурилмаларни тузилишини акс этган. Уларда кўрсатилган асосий
элементлар электромагнит контактор, реле , электр юритмали контактор
ва шунга ўхшаш қурилмалардан иборат бўлган. Схемаларда
қурилмаларнинг сезувчи ва бажарувчи қисмлари кўрсатилган холос.
Коммутацион қурилмалар ишини мукаммаллаштириш мақсадида ҳамда
уларни назорати ва ҳимояларини ишонарли қилиш учун уларнинг
таркибига электрон қурилмалар киритилган.
Электрон қурилмалар ҳар бири ўз вазифасига эга бўлган электрон
компонентлардан иборат бўлади.
61
Кучланиш ва ток манбалари, вақт релеси, ўлчаш релелари, импульс
ўзгартгичлари ва шунга ўхшаш қурилмалар электрон компонентлардар
тузилган бўлади.
Мисол тариқасида “Логика Т” сериясидаги унификация қилинган
яримўтказгичли элементларда йиғилган релели ҳимоя қурилмалар
схемасини кўриб чиқамиз.
“Логика Т” элементларида йиғилган W линиясини максимал токдан ҳимоя
қилиш қурилмаларининг принципиал схемаси Т205 – реле ва Т305 – вақт
релесидан иборат (37-расм).
37-расм. “Логика-Т”сериядаги элементлардан тузилган линиянинг
максимал токдан ҳимоя қилиш қурилмасининг принципиал схемаси
Ҳар бир фазанинг токли органи (37-расмда фақат С фазаси
кўрсатилган) Т205 релели элементи, шу релели элементни ишга тушириш
токини ўрнатиш учун ишлатиладиган ўзгарувчан қаршиликли R3 ва R4
ўзгармас қаршиликли резисторлар, UD тўғрилагичи, С1 текисловчи
фильтр конденсатори ва Т мувофиқлантирувчи трансформатордан иборат.
Ҳимоя қурилмаси ТА токли трансформатор орқали фазага уланган.
Т трансформатори R3 ва R4 резисторлари билан ТА токли
трансформатор қаршилигини Т205 релели элемент қаршилиги билан
мувофиқлаштириш учун ишлатилади. Ҳимояланган линиядаги ток
ҳимояни ишга тушиш токи қийматидан кичик бўлганида Т205 релели
элементнинг чиқишидаги (8 - терминал) кучланиш нолга яқин бўлади,
линиядаги ток ўрнатилган қийматига етган ёки ундан ортиб кетган
ҳолларда кучланиш 4,5 V қийматига кўтарилади. Бу кучланиш вақт
релесининг 7 (бошқа фазалар учун 3 ва 5) терминалига берилади ва релени
ишга туширишга етарли бўлади. Шунда реле ўрнатилган вақт ўтиши
билан қувват занжирларини узиб қўяди. Ўрнатилган вақт С2 конденсатор
62
сиғими ва R6 резистор қаршилига боғлиқ бўлади. Резистор қаршилигини
ўзгартириб, вақтни ўзгартириш мумкин.
Т305 релеси ишга тушиши билан унинг чиқишида К1 релесини ишга
туширишга етарли бўлган кучланиш пайдо бўлади. К1 релеси ишга
тушиб, К2 релесини ишга туширади. К2 релесининг контактлари уланиб,Q
ўчиргичини узиш YAT электромагнитига манба беради ва шунда ўчиргич
узилади.
38-расм.Т205 яримўтказгичли релели элементнинг принципиал схемаси
39-расм. Т305 яримўтказгичли вақт релесининг принципиал схемаси
63
Бу унификация қилинган элементларни манба билан таъминлаш учун
керак бўлган 12 ва 6 V кучланиш 24 V кучланишдан Т501 ва Т502
стабилизаторлари воситасида олинади. YAT электромагнити Q автоматик
ўчиргичининг +ЕС ва – ЕС ўзгармас ток шинкалардан манба олади (23 ва
36-расмлар).
Т205 ва Т305 реле ва вақт релеси унификация қилинган элементларнинг
принципиал схемалари 38 ва 38-расмларда келтирилган.
Замонавий электрон қурилмаларда интеграл микросхемалар
ишлатилади. Бу микросхемалар аниқ бир функцияни бажаради. Улар
кучайтириши, гармоник сигнал ёки импульслар ишлаб чиқариши,
кучланиш ва токни стабилизация қилиши мумкин. Мисол тариқасида
1КТ491 (ток коммутатори) ва 1УТ401 (операцион кучайтиргич)
микросхемаларнинг принципиал схемаларини кўриб чиқайлик.
1КТ491 интеграл микросхемасида йиғилган импульслар генераторининг
принципиал схемаси 40-расмда келтирилган.
Шу микросхема тўрт занжирни бошқариш коммутаторида ҳам
ишлатилган. Микросхеманинг 4,7,8 ва 11 киришдарига импульслар бериб,
унинг 2,5,10 ва 13 чиқишларига уланган схемаларни бошқариш мумкин.
40-расм. 1КТ491 микросхемасида 41-расм. 1КТ491 микросхемасида
йиғилган импульслар генератори йиғилган бошқариш схемаи
Интеграл микросхеманинг принципиал схемаси 42-расмда кўрсатилган.
1УТ401 операцион кучайтиргич микросхемасининг принципиал схемаси
43-расмда келтирилган.
Микросхеманинг 9 ва 10 терминаллари – кириш, 5 – чиқиш.
1- терминалига кучланиш манбасининг мусбат (+) қутби уланади, 7 –
минус (- ), 4 – умумий.
44 – расмда 1УТ401 микросхемада йиғилган кучланиш стабилизаторининг
принципиал схемаси келтирилган. Стабилизатор киришидаги кучланиш
U
кир
17 дан 27 Vгача ўзгарса ҳам унинг чиқишидаги кучланиш
U
чиқ
= 12,6 V бўлади.
64
1УТ401 микросхемасида йиғилган хотирада сақловчи амперметр назорат
остидаги занжир узилишидан сўнг маълум вақт давомида ундаги ток
қийматини кўрсатиб туради (45-расм).
42-расм. 1КТ491 интеграл микросхемасининг электр схемаси
43-расм. 1УТ401 интеграл микросхемасининг электр схемаси
Ўлчанадиган ток қийматига пропорционал бўлган схемадаги R1 ва R2
резисторларда ҳосил бўладиган кучланиш тушуви D интеграл
микросхема киришларига (9 ва 10) берилади. Шунда микросхеманинг
чиқишида (5 – терминал) шу ўлчанган ток қийматига пропорционал
бўлган кучланиш ҳосил бўлади. Шу қийматга эга бўлган кучланишгача С2
конденсатор зарядланади ва V5 майдон эффектли транзистор затворида
шу кучланишни сақлаб туради. Назорат остидаги занжир ўчирилганига
қарамай бу кучланиш маълум вақт сақланиб турилади. Бу ҳолат Р ўлчаш
воситасидаги кўрсатгични ёзиб олиш имконини беради, чунки майдон
65
транзистори орқали оқиб ўтган ток қиймати шу вақт давомида
ўзгармасдан туради. S коммутаторини уланиши билан С2 конденсатори
R15 резистори билан қисқа туташтирилиб, разрядланади. Шунда ўлчаш
асбоби занжирдаги токни кўрсатишда давом этади .
44-расм. 1УТ401 микросхемасида йиғилган кучланиш стабилизаторининг
принципиал схемаси
45-расм.1УТ401 микросхемасида йиғилган хотирада сақловчи амперметр
принципиал схемаси
66
Do'stlaringiz bilan baham: |