è
æ
å
ä
ã
â
á
à
каби ёзувлар бўлади, уларда а,б – юклама
қиймати ва ток, в – бўлакнинг узунлиги, г – момент, д – линиядаги
кучланишни пасайиши,е,ж,и – проводкадаги симнинг маркаси, кесим
юзаси ва ётқизиш усулини билдиради. Аниқ план мисолларида проводка
ва электр қурилмаларни кўриб чиқамиз.
Ёритиш электр проводкасининг элементларини (26,а-д-расмлардаги
принципиал схемаларига мувофиқ бўлган) бино планига туширилиши
58,а-д-расмларда кўрсатилган. Проводканинг устига чизилган қия
чизиқчалар проводкадаги симларнинг сонини билдиради.
59-расмда 1-463-4 сериядаги турар жой уйидаги секциясининг плани
келтирилган. Планда проводка ва электр қурилмалар кўрсатилган.
Секциянинг 8- киравериши тўғридаги икки ва бир хонали
квартираларга олиб боради , ён томонидаги эшиклар уч хонали квартирага
олиб боради. Ҳар бир квартирада киравериш йўлаги 7, ошхона 5, хожат ва
ювиниш хонаси 6 ва яшаш хоналари 1,3 ва 4 ( уч хонали квартирада), 3 ва
4 ( икки хонали квартирада) ҳамда деворга қурилган шкаф 2 бор.
Квартираларнинг электр таъминоти йўлакда ўрнатилган ва икки гуруҳга
бўлинган шчитдан олинади. Уч хонали квартирада ётқизилган проводкани
86
58-расм. Бино планига киритиладиган электр проводканинг элементлари
а - лампа, коммутатор ва штепселли розетка;
б – ҳар бири ўзининг коммутаторидан бошқариладиган иккита лампа;
в – ягона люстрали коммутатордан бошқариладиган иккита лампа;
г, д – икки ва учта ердан мувофиқ иккита ва учта люстрали коммутатордан
бошқариладиган лампа.
кўриб чиқайлик (59-расм, юқорининг чапида). Кираверишдаги йўлак,
ошхона ҳамда хожат ва ювиниш хоналарига ўрнатилган лампалар ,ҳар
бири ўзининг коммутаторидан бошқарилиб (ошхона ва санитария
хоналарига бирлаштирилган икки йўналишли коммутатор қўйилган), 4-
хонадаги люстра ўзининг коммутатори билан ва штепселли розеткалар
(киравериш йўлаги ва ошхонада биттадан, 4-хонада – иккита) шчитдаги
биринчи гуруҳдан манба олади. 1 ва 3- хонадаги, ҳар бири ўзининг
коммутаторига эга лампалар ва штепселли розеткалар (4-хонада битта, 1
ва 3-хонада иккитадан) иккинчи гуруҳдан манба олади.
60-расмда электр тармоқ ва электр қурилмалари кўрсатилган саноат
корхонасининг бир қисмининг плани келтирилган.
Электр қурилмаларга манба 11 подстанциядан олиниб, 9 кабель
қудуғигача 10 кабель каналига ётқизилиб, 7 шчитгача 8 траншеяга
ётқизилган кабель билан таъминланади. Хоналарнинг бирида 1 мотор-
генератори, 2 трансформатор ва 3 тўғрилагич ўрнатилган. Улар 5 линия
орқали шчитдаги панелдан манба олади. Бошқа хонада электр моторлари
бор қурилмалар 14 - 17, шчитнинг олтинчи панелидан 12 линия орқали
87
59-расм. 1-463-4 серияли турар жой уйининг плани
60-расм.Саноат корхонаси биносининг бир қисмига жойлаштирилган
электр қурилмалар
88
манба оладиган трансформатор 18; кўп моторли юритмали қурилма 26;
вазифаси 10 ва 11 спецификацияларда келтирилган (планда спецификация
келтирилмаган) 23 ва 21 қурилмалар; стойкалар ўтказилган шинопровод
жойлаштирилган.
26,23, 21 қурилмалар ва 20 шинопровод, 0,5 метр чуқурликка
ётқизилган 13 қуврларда ўтказилган мувофиқ 27,24,22 ва 25 линиялар
орқали шчитнинг иккинчи – бешинчи панелларидан манба олади.18
трансформатордан паст кучланишли 19 линия олиб кетилган. Бинонинг
ташқарисида 6 Ер контури , ичкарисида – ҳимояловчи Ер (нолга улаш)
тармоғи 4 ётқизилган.
Юқорида кўриб чиқилган планларда (59 ва 60-расмлар) электр
қурилмалар ва электр проводкаларни жойлаштирилиши ўрнатилган
масштабда берилган бўлгани туфайли, улардаги ўзаро масофалар ҳам аниқ
ўрнатилган бўлади. Одатда , планларда энергия истеъмолчилари,
проводкани тури ва бошқа информацияни билдирувчи ёзувлар ҳам
бўлиши мумкин. Планларни мураккаблаштирмаслик мақсадида бу ёзувлар
бизнинг мисолларимизда келтирилмаган.
61-расм. Электр таъминот схемалари ва карталарда кўрсатиладиган
электростанция ва подстанцияларнинг шартли белгилари
Территория карталарига электростанция ва подстанцияларнинг шартли
белгилари чизилишида 61-расмда келтирилган шартли график
белгилардан фойдаланилади.
Электростанциянинг умумий белгиси 61,а-расмда, гидравлик,
гидроаккумуляциялик, иссиқлик берувчи ва бермайдиган иссиқлик ва
атом электростанциясининг шартли белгилари мувофиқ 61,б-е-расмларда
келтирилган. Подстанциянинг умумий белгиси 61,ж-расмда, тўғрлагичли
подстанциянинг белгиси 61,з-расмда келтирилган.
Очиқ, ёпиқ ва ўрни ўзгартириладиган электростанцияларнинг шартли
белгилари 61,и – л-расмда келтирилган, мувофиқ подстанцияларнинг
белгилари – 61,м – о-расмларда келтирилган. Ишлаб турган
электростанциянинг белгисидаги 1-қисми штрихланади.
89
Электростанция ва подстанциялар шартли белгиларини мактаб кўнтур
картасига чизилиши 62-расмда кўрсатилган. Бу картада еттита
гидроэлектростанция, битта гидроаккумуляция станцияси, саккизта фақат
электр энергия берувчи ва тўққизта иссиқлик ва электр энергия берувчи
иссиқлик электр станциялари, бешта атом электростанциялари ва йигирма
тўртта подстанция жойлаштирилгани кўрсатилган.
61-расм. Электростанциялари ва подстанциялари кўрсатилган иқтисодий
район картаси
Карталарда кўрсатилган электростанция ва подстанцияларни
конструктив тузилиши билан берилиши ҳамда электр узатиш линиялари ва
электр тармоқларни кўрсатилиши территориянинг электр таъминоти
тўғрисида тўлиқ информация бериши мумкин.
90
Do'stlaringiz bilan baham: |