дифференсиаллашган баҳоларни ўрнатиш;
чегирмаларни қўллаш;
дастлабки буюртмалар тизимини жорий этиш;
“ёниб бораётган ” турларни сотиш;
хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш;
ходимлар функсияларини бирлаштириш.
Чет эл авиакомпанияларининг маркетинг тадқиқотларига кўра талабнинг пасайиш ва кўпайиш даврлари аниқланган. Кўпайиш даври 15 июндан 30 сентябргача қолган пайтда пасайиш кузатилади.
Ўзининг асосий тавсифларига кўра туризм хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидан катта фарқ қилмайди, аммо туризмда хусусият мавжудки, у товарлар савдоси ва бошқа хизматлар савдосидан фарқланади. Туризмда хизматлар ва товарлар савдоси мавжуд (мутахассислар баҳоларига кўра туризмда хизматлар ҳиссаси 75 %ни, товарлар 25 %ни ташкил этади). Туризмда фаолият натижаси туристик маҳсулотга қадалади. Мазмунига кўра туристик маҳсулот – бу туристларнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондирадиган ва улар томонидан ҳақ тўланадиган ҳар қандай хизматдир. Бундай хизматларга меҳмонхона, транспорт, экскурсион, таржимонлик маиший, коммунал, воситачилик ва бошқа хизматлар киради. Шундай қилиб, туристик маҳсулот тор ва кенг маънода кўрилади. Тор маънода туристик маҳсулот – бу туристик индустрия аниқ секторининг (масалан меҳмонхона маҳсулоти, туроператор, транспорт корхонаси турмаҳсулоти ва ҳоказо) маҳсулотдир. Кенг маънода туристик маҳсулот бу туристик сайр (тур) умумий ташкил этувчи товарлар ва хизматлар комплекси ёки унга бевосита алоқадор.
Туристик маҳсулот – бу туристик сайёҳат давомида туристда вужудга келиш эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган буюмлаштирилган (истеъмол предметлари) ва буюмлаштирилмаган (хизмат шаклида) истеъмол қийматлари йиғиндисидир.
Асосий туристик маҳсулот бўлиб, компликс хизмат кўрсатиш ҳисобланади, яъни бир “пакетдаги туристларга сотиладиган хизматларнинг стандарт тўплами”.
Туристик маҳсулотга қуйидаги ўзига хос хусусиятлар хосдир:
Туристик маҳсулот – бу турли компонентлар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг қийин, тизими сифатида тавсифланадиган ҳис қилинадиган (моддий) ва ҳис қилинмайдиган (номоддий) товарлар ва хизматлар комплексидир.
Туристик маҳсулот даромад даражаси ва нархларга нисбатан жуда эластикдир, аммо кўпчилик ҳолатларда сиёсий ва ижтимоий шароитларга боғлиқ бўлади.
Одатда истеъмолчи туристик маҳсулотни унинг истеъмолчиси кўра олмайди, истеъмолнинг ўзи кўпчилик ҳолларда бевосита туристик маҳсулотни улар ишлаб чиқариш жойида амалга оширилди.
Истеъмолчи уни маҳсулот ва уни истеъмол қилиш жойидан ажратувчи масофани босиб ўтади.
Туристик маҳсулот ўзгарувчан ҳисобланган вақт ва фазога боғлиқ бўлади, унга талабнинг ўзгарувчанлиги хосдир.
Туристик маҳсулотнинг таҳлили эгилувчан бўлмаган ишлаб чиқариш билан фарқланади. У фақат бевосита жойида истеъмол қилинади. Меҳмонхона, аеропорт, дам олиш базасини мавсум охирига ёки бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин эмас, улар вақт ва фазода, талабнинг ўзгаришига мослаша олишмайдилар.
Туристик маҳсулот кўпчилик корхоналар ҳаракатлари туфайли яратилади ва уларнинг ҳар бири ўзларининг шахсий иш усуллари, ўзига хос эҳтиёжлари ва турли хил тижорат мақсадларига эгадирлар.
Туристик маҳсулотни юқори сифатига кучли камчиликлар мавжуд бўлса эришиб бўлмайди, чунки туристларга хизмат кўрсатиш ушбу “кичик” нарсалардан иборат бўлади ва уларга кўра умумий ҳолда сервис ҳақида хулоса қилинади.
Туристик маҳсулот сифатининг баҳоланиши катта даражадаги субъективлик билан ажратиб туради: истеъмолчининг баҳолашига катта таъсирни харид қилинган пакетга дахлдор бўлмаган шахслар (масалан маҳаллий аҳоли, туристик гуруҳ аъзолари ва ҳоказолар) таъсир кўрсатадилар.
Туристик маҳсулот сифатига форс – мажор тавсифидаги (табиий шароитлар, иқлим, туризм соҳасидаги сиёсат, халқаро воқеалар ва ҳоказолар) ташқи омиллар таъсир кўрсатади.
Туристик маҳсулот туристик хизматлардан фарқли равишда товар шаклига эга бўлади. Сўзнинг кенг маъносида туристик маҳсулот – бу айрбошлаш учун мўлжалланган иқтисодий неъматдир.
Туристик маҳсулотнинг туристик хизматдан муҳим фарқи шундаки, туристик хизматнинг харид қилиниши мумкин, аммо истеъмол фақат туристик хизматлар ишлаб чиқариш жойида бўлади. Ушбу фарқни туристик путевкаларни сотишда турагентлар фойдаланишадилар. Путевкани харид қилиш орқали турист ҳали туристик хизматларни харид қилмайди (пулни тўлаган бўлса ҳам), аммо дам олиш кафолатини олади. Шунинг учун туроператорнинг вазифаси – турга фақат зарурий хизматларни қўшиш ҳисобланади – чунки истеъмолчи транспорт харажатларини қўтаришга рози бўлишлиги учун.
Таъкидлаш лозимки, ҳис қилинмайдиган туристик маҳсулотлар шунингдек товар ҳисобланади, аммо ҳис қилинадиганлардан фарқли равишда, улар сон жиҳатидан чекланмаган, уларни тахлаш ва жамғаришнинг имкони йўқ. Ҳис қилиб бўлмайдиган турисик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бир вақтнинг ўзида фақат улар ишлаб чиқарилган жойларда амалга ошириш улардан фойдаланиш фақат уларга эҳтиёжи бўлган туристлар томонидан амалга оширилади. Бундай ҳис қилиб бўлмайдиган туристик маҳсулотларга меҳмондўстлик хизматлари киради. Улар маълум жойларда тақдим этилади ва қуйидагилардан иборат: чипталарни бронлаштириш, овқатланиш хизматлари, хордиқ чиқариш хизматлари (театрлар, клублар ва ҳоказолар).
Турист ўз хоҳиши ва эҳтиёжларини қондириши учун зарур бўлган кўпчилик маҳсулотлар табиат томонидан яратилган, яъни табиий йўл билан. Бундай маҳсулотларга, масалан, ёруғлик, ҳаво ҳарорати, атмосфера кислороди, сув ва бошқалар киради. Бундай маҳсулотлар эркин ресурслар сифатида тавсифланади ва одатда текин истеъмол қилинади. Пуллик фойдаланадиган қолган барча ресурслар иқтисодий деб номланади.
Товар сифатида туристик маҳсулот истеъмол қиймати билан тавсифланади, яъни инсонларнинг маълум рекриатсион талабларини қондириш фойдалилиги ва имкониятлари билан туристик маҳсулотнинг фойдалилиги субъект учун қимматлилиги билан аниқланади. Шу сабабли туроператор шунга интиладики, шудай маҳсулот яратилсинки, у инсонларнинг максимал кўп сонига қаратилсин.
Туристик пакет сайёҳат мақсади ва мижозлар эҳтиёжларига боғлиқ ҳолда расмийлаштирилади. У ўз ичига мажбурий база элементларини олади: туристик марказ, транспорт, хизматлар, жойлаштирш, трансфер. Шунингдек турпакетга экскурсиялар, визалар, суғурталар киради.
Туристик марказ – бу табиий, маданий тарихий экологик, этник, ижтимоий – демографик, инфратузилмалли рекратсион имкониятли туристнинг дам олиш жойи. Туристик марказ туристик маҳсулотнинг мажбурий элементи ҳисобланади, чунки қизиқиш объектсиз сайёҳатни тақдим этишнинг имкони бўлмайди.
Ҳар бир турист туристик бюрога кела туриб, ўзининг объектини ҳудуд миқёсига боғлиқ бўлмаган ҳолда танлайди. Бири учун – бу давлат, иккинчиси учун ҳудуд, учинчиси учун аниқ аҳоли пункти. Истеъмолчининг якка тартибдаги қизиқишига боғлиқ бўлмаган ҳолда туроператор уни бирламчи вариантга – туристик марказга қаратиши лозим. Туроператор туристни аниқ дам олиш жойига этказиши лозим, чунки айнан ўша жойга буюрилади ва ҳоказолар.
Транспорт – ҳаракат воситаси, унинг ёрдамида турист туристик марказга этиб бориши мумкин. Ҳаракат воситаси сифатида самолёт, поезд, туристик автобус, автомобил ва бошқалардан фойдаланилади. Ташиш учун харажатлар турпакетга хизмат кўрсатувчи харажатларнинг катта қисмини ташкил этади. Қулай ва тезюрар таранспорт воситаларидан қанчалик кўп фойдаланилса, сайёҳат нархи шунчалик юқори бўлади.
Жойлаштириш хизматлари – аниқ меҳмонхонанинг хизматларидир. Уни турист учун сайёҳат давомида жойлаштириш учун таклиф қилишадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |