Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом” ва уни амалиётга жорий этиш Арипджанов Мадаминджан Марипович
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Олий таълим муассасаларининг ўқув-методик
фаолиятини бошқариш бўлими бошлиғи
Тошкент - 2021 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом” ва уни амалиётга жорий этиш Ассалому алайкум, ҳурматли семинар-тренинг иштирокчилари! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон Фармонида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш белгиланган. Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларида 2030 йилгача 85 та олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этилиши режалаштирилган.
Мана шу вазифаларни бажариш мақсадида вазирликнинг 2020 йил 30 июндаги 357-сон буйруғи билан 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизими асосида таълим жараёни ташкил этиладиган 33 та олий таълим муассасалари (уларнинг филиаллари)нинг рўйхати тасдиқланди.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ Кредит-модуль тизимининг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида вазирлик қошида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан етакчи ОТМларининг мутахассислари, хорижий университетлар ва илмий-тадқиқот муассасаларида ўқиган тажрибали ватандошлар таклиф ва тавсияларини инобатга олган ҳолда “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарори билан тасдиқланди.
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги № 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларининг муайян иш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турига киради.
Низом Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа тизими (European Credit Transfer System - ECTS)га асосланган бўлиб, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига таълимнинг кредит-модуль тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
ECTS тизими талабага йўналтирилган ўқитиш, таълим бериш ва баҳолашнинг шаффофлиги тамойилига асосланган бўлиб, кредитларни йиғиш ва кўчириб ўтказишдан иборатдир.