2. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]



Download 53,74 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi53,74 Kb.
#209976
Bog'liq
3012 14.05.2018(1)
yuqori otkazuvchanlik. magnetiklar, Мундарижа, Презентация (1), Biznes Plan Handbook(1), 1-picture Tabl, 1-picture Tabl, 1-picture Tabl, 1-picture Tabl, 1-picture Tabl, Umumiy pedagogika Mustaqil ish (Umarova Aziza), Jismoniy tarbiya fanidan test savollari O’zbekiston Respublikasi, Пиелонефритлар, 1-joriy nazorat strategiya 16011, «SIMSIZ ALOQA TIZIMLARI VA DASTURLARI», 1-mavzu



[ОКОЗ:

1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Мактабгача таълим;

2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3012]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель,
20/1-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель,
10-ққ/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-ққ/1-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда мактабгача таълим ташкилоти деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
1-боб Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Мактабгача таълим ташкилоти директори тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этилиши учун масъул ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мазкур Низом билан таништириш тавсия этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилишни ташкил этиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотида телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар осиб қўйилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача таълим ташкилотининг гуруҳ тарбиячисида тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ёки бошқа алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Тарбияланувчи мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
(6-банд биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга кузатилган ҳолат ва кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда уларни ёлғиз ва назоратсиз қолдириш тақиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Мактабгача таълим ташкилотига олиб келишда тарбияланувчини ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакили) уни шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши лозим.
Мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси, ёки ота-она томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакилига) топшириши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир қаватида ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларда фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда тарбияланувчиларни эвакуация қилиш режаси жойлаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим ташкилотининг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим ташкилотида мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот беради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим ташкилоти ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида, шунингдек гуруҳларда инсон учун хавфли бўлган ўсимлик ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим ташкилотининг тиббиёт ҳамшираси ҳамда мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
18. Гуруҳ тарбиячиси эрталаб тарбияланувчиларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиги гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.
19. Ёз мавсумида тарбияланувчилар сайр ва экскурсияларга енгил бош кийимлари бўлган ҳолда олиб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотида қуёш ванналари, сув ҳавзаларида чўмилиш, турли жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Бунда мазкур тадбирлар гуруҳ тарбиячилари ва тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 17 декабрдаги 15-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 декабрдаги 138-сонли қарори (рўйхат рақами 3012-2, 11.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)
21. Жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия ва турли ўйинлар шаклида амалга оширилади.
4-боб. Якуний қоида
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 30 апрель
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2018 йил 30 апрель


(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018 й., 10/18/3012/1219-сон, 08.08.2018 й., 10/18/3012-1/1624-сон, 11.01.2021 й., 10/21/3012-2/0008-сон)

Download 53,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
Ўзбекистон республикаси
pedagogika instituti
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
tashkil etish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
toshkent davlat
vazirligi muhammad
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
saqlash vazirligi
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
fanidan tayyorlagan
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
covid vaccination
sertifikat ministry
Ishdan maqsad
o’rta ta’lim
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
moliya instituti
ishlab chiqarish
fanining predmeti