Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир



Download 0,57 Mb.
bet1/17
Sana08.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#536066
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Алимардон


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ

Психология йўналиши

08.440-гуруҳ битирувчиси Ашурова Ойгул Анваржоновнанинг

“Билим олишга бўлган эҳтиёжнинг ривожланишида рол ўйновчи психологик омиллар”


мавзусидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ

ИШИ


Илмий раҳбар: психология фанлари доктори, профессор В.М.Каримова
Фарғона- 2012
Битирув малакавий иш кафедранинг 2012 йил _______ йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Кафедра мудири _________________ К.Раҳимова


Тақризчи Г.Юнусова
Мундарижа
Кириш…………………………………………………………………...................3
I боб. Билим олиш жараёнининг назарий-методологик асослари
1.1. Шарқ мутафаккирларининг шахс тараққиётида илм олишнинг ўрни борасидаги қарашлари…………………………………………………………..10
1.2. Буюк сиймолар ва психолог олимлар томонидан билим олиш фаолиятидаги омилларнинг талқин қилиниши………………………………..22
1.3.Ўқувчиларда билим олишга бўлган эҳтиёжнинг таркиб топиши………..41
Боб юзасидан хулоса…………………………………………………………….47
II боб. Билим олиш эҳтиёжида рол ўйновчи омилларнинг эмперик таҳлили.
2.1. Ўқув мотивлари билим олиш эҳтиёжини ривожлантирувчи омил сифатида………………………………………………………………………….48
2.2. Синф жамоасининг ўқув қизиқишларини ўрганиш……………………....53
2.3. Синф жамоасининг мактабдан ташқари қизиқишларини ўрганиш...........59
Боб юзасидан хулоса…………………………………………………………….64
Хулоса…………………………………………………………………………….65
Тавсиялар………………………………………………………………………...67
Адабиётлар рўйхати………………………………………………………..........68
Иловалар……………………………………………………………………….....70
Кириш
Халқ таълими олдида турган асосий вазифалардан бири ёшларни ақлий, ахлоқий жиҳатдан баркамол шахс қилиб шакллантиришдир. Буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий тараққиёт ғоясини ўзида мужассам этган маънавий жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш учун муносиб ҳаёт шарт-шароитларини яратиш - Республикамиз Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида ўтказилаётган Давлат сиёсатининг устивор йўналиши, деб қаралмоқда. “Ёшларга миллий ватанпарвалик руҳида таълим-тарбия бериш, улар ҳақида ғамхўрлик қилиш бугунги куннинг жиддий вазифаларидан бири ҳисобланади1. Мамлакатимизнинг равнақи йўлида, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларимиз фаол иштирок этишлари учун энг аввало улар билимли, маънавиятли ва маърифатли бўлишлари талаб этилади. Зеро, маънавият ва маърифат жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий тараққиётининг асоси, негизи, уни ҳаракатга келтирувчи ҳамда ҳалокатдан қутқариб қолувчи куч эканлигини доимо ёдда тутиш даркор. Шунинг учун ҳам “Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсакгина, - деб таъкидлайди Ислом Каримов - олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топади. Агар шу муаммони ечолмасак, барча тоат-ибодатларимиз бир пул: тараққиёт ҳам, келажак ҳам, фаровон ҳаёт ҳам бўлмайди!”2
Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсат туфайли миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлашган даражага олиб чиқиш, ислоҳотлар тақдирига ижобий таъсир кўрсатувчи янги инсонни вояга етказишнинг муҳим манбаси сифатида «Таълим ҳақидаги»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури» сингари стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар дунёга келди. Мазкур ҳужжатларда таълим-тарбия соҳасида ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, талаб ва мақсадлари аниқ белгилаб берилган, ҳамда уларни амалга ошириш ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби босқичма-босқич ўтказилиши асосий вазифа қилиб қўйилган. «Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури»нинг иккинчи сифат босқичи ўз касбининг зукколари, ўта зеҳнли, кучли интеллектуал потенция эгаси, ўзида мукаммал дунёқараш ва бой маънавиятни мужассамлаштирган салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, уларни жаҳон ҳамжамиятида рақобатбардошлигига эришишни мақсад қилиб қўяди. “Дастур кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқаришни ҳар томонлама камол топган, жамиятда турмушга мослашган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаш, кейинчалик пухта ўзлаштириш учун ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва бошқа турдаги шароитларни яратишни, жамият, давлат ва оила олдида ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялашни назарда тутади”3. Чунки инсон таълим, ижтимоий тарбия ва маънавий камолот, касб – ҳунар ўрганиш тизими воситасидагина шахс бўлиб шаклланади. Шахснинг ижтимоий камол топиши эса унинг жамият учун фойдали вазифаларни бажариши, ўз бурчини теран англаб, бошқалар билан тенг, мустақил муносабатларга киришишига имкон беради. Зеро, ҳукуматимиз раҳбари И.А.Каримов айтганларидек: “Биз фарзандларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигига эришишдек олий мақсадларимиз руҳида тарбиялашимиз, уларни ана шу мақсадлар сари етаклашимиз керак”4.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish