2-жадвал
Т.Р
|
Мотивлар
|
Танланган сони
|
Фоиз
|
Эгаллаган ўрин
|
1
|
Ўқувчи яхши ўқиши кераклигини тушунаман.
|
26
|
65
|
5
|
2
|
Ўқитувчининг барча талабларини тез ва аниқ бажаришга интиламан.
|
22
|
55
|
6
|
3
|
Синф олдида ўқишимга ва ўзлаштиришимга жавобгар эканлигимни англаб етаман.
|
14
|
35
|
13
|
4
|
Мактабни тугатиб, ўқишни давом эттиришни хоҳлайман.
|
32
|
80
|
2
|
5
|
Келажак учун менга билимлар асқотишини тушунаман.
|
27
|
67,5
|
5
|
6
|
Юксак маданиятли ва ақл-идрокли бўлишни истайман.
|
19
|
47,5
|
9
|
7
|
Яхши баҳолар олишни орзу қиламан.
|
13
|
32,5
|
15
|
8
|
Ота-онам ва ўқитувчиларимдан тахсинлар олишни хоҳлайман.
|
17
|
42,5
|
11
|
9
|
Ўртоқларим мен тўғримда ҳамиша яхши фикрда бўлишларини истайман.
|
15
|
37,5
|
12
|
10
|
Синфда энг аълочи, интизомли ўқувчи бўлишни ҳавас қиламан.
|
28
|
70
|
4
|
11
|
Дарслардаги жавобларим ҳаммадан пухта бўлишини хоҳлайман.
|
35
|
87,5
|
1
|
12
|
Ўртоқларим орасида арзигулик жой эгаллашга истагим кучли.
|
11
|
27,5
|
17
|
13
|
Ёмон ўқиганлигим учун синфдошларим муҳокама қилишини асло ёқтирмайман.
|
8
|
20
|
18
|
14
|
Ўқитувчилар ва ота-оналар мендан койишларини асло истамас эдим.
|
21
|
52,5
|
7
|
15
|
Ёмон баҳо олишни сира хоҳламайман.
|
31
|
77,5
|
3
|
16
|
Дарсларда миқдор ва сўз тўғрисида сабоқ олиш жуда ёқади.
|
19
|
47,5
|
9
|
17
|
Янгиликларни билишни ёқтираман.
|
20
|
50
|
8
|
18
|
Ўқитувчи қизиқ нарсаларни ҳикоя қилиб бергандагина-менга ёқади.
|
7
|
17,5
|
19
|
19
|
Топшириқларни турлича усуллар билан ечишга мойилман.
|
12
|
30
|
16
|
20
|
Машғулотларда ўйлаш ва фикр юритишни севаман.
|
18
|
45
|
10
|
21
|
Мураккаб топшириқлар олишни ва қийинчиликларни енгишни орзу қиламан.
|
14
|
35
|
14
|
Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, ўқувчиларда «Дарслардаги жавобларим ҳаммадан пухта бўлишини хоҳлайман» мотиви энг кўп такрорлангандир, «Мактабни тугатиб, ўқишни давом эттиришни хоҳлайман» мотивининг эгаллаган (ранг) ўрини иккинчи бўлиб, бу ўқувчиларнинг ўз келажагини тўғри белгилаганидан далолат беради. «Ёмон баҳо олишни сира хоҳламайман» мотиви учинчи ўринда танланган. «Синфда энг аълочи, интизомли ўқувчи бўлишни ҳавас қиламан» мотиви ўқувчилар учун синф олдидаги мажбурияти ва
бурчи англанганидан далолат беради. «Келажак учун менга билимлар асқотишини тушунаман» танлови ўқувчиларнинг ўзини ўзи аниқлаш ва ўзини ўзи такомиллаштириш мотивлари сифатида бешинчи ўринни эгаллайди. Олтинчи ўринда ўқитувчи олдидаги бурч мотиви "Ўқитувчининг барча талабларини тез ва аниқ бажаришга интиламан" намоён бўлмоқда. 7-ўринда кўнгилсизлик юз бсришидан ўзини четга олиш мотиви туради. Бундан кейинги поғоналарни ўқувчиларнинг «Янги билимларни ўзлаштиришга ҳамда юксак маданиятли ва ақл-идрокли инсон сифатида ривожланиш»ини белгиловчи мотивлар ишғол қилган.
Биз ушбу тажрибада амалга оширган тадқиқот ишлари мулоҳазаларидан келиб чиққан ҳолда ўқув мотивлари ўзларининг хусусиятлари, юзага келиши, ҳаракатга келтирувчи туртки (ундаш) сифатида бошқа тузилишдаги мотивлардан кескин ажралиб туриши ҳақидаги фикрларни умумлаштиришга қарор қилдик.
Олинган натижаларнинг кўрсатишича, синалувчиларда ўқишга ижобий муносабат мавжуд бўлсада, муаммоларни турли йўллар билан ечиш мотивлари эътибордан четда қолган. Шу билан бирга тўққизинчи синф ўқувчиси ўртоқлари орасида муносиб ўрин эгаллашга интилиши, уларнинг фикрлари, муҳокамасининг аҳамияти туртки мотиви бўлиб ҳисобланмайди. Улар учун энг аҳамиятсиз бу билимлар моҳиятига нисбатан мотивация саналади.
Натижаларнинг кўрсатишича, ўқув фаолиятида мотивлар ўзгариб туради, бироқ бир мотив устуворлиги, иккинчиси мазмуни билан ўрин алмаштириб туриши кузатилади. Худди шу боис ҳар қандай мотив полимотивирлашган бўлади, демак, ижтимоий бўлиш, мотивлар умумлашиб, бир — бири билан уйғунлашиб боради. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, мотивларнинг шаклланишида ўқув фаолиятини ўқитувчи томонидан баҳолаш муҳим рол ўйнайди, чунки ҳар қандай стимул фаолликни вужудга келтиради, субъектда ҳаракат, интилиш, хоҳиш — истакларини пайдо қилади. Тўпланаган материалларга кўра, баҳо ҳам ўқув фаолиятининг мотивига айланади, агарда у воқеликни адекват акс эттириш имкониятига эга бўлса. Синалувчиларнинг хатти — ҳаракатидан шу нарса кўриниб турибдики, баҳо стимул функциясини бажаришга қарамай, у ташқи омил сифатида рол ўйнайди, микромуҳитда ўқувчи у ёки бу мавқени эгаллаш жараёнининг воситаси бўлиб хизмат қилади. Ўқувчининг билим олишга эҳтиёжининг ривожланишида унинг қизиқишлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам кейинги параграфда ўқув қизиқишларнинг таҳлилини келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |