Боб юзасидан хулоса
Ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси қаерда таълим ва тарбияга эътибор ката бўлса, ўша ерда тараққиёт, юксалиш юқори бўлишини кўрсатади. Шунинг учун республикамизнинг истиқболи узлуксиз таълимнинг қай даражада амалга оширилишига боғлиқ.
Узлуксиз таълим тизими барча фуқароларимиздан ўқишни, изланишни, шахснинг юқори малакали бўлишини талаб этмоқда, бу эса мустақиллик шароитида инсонлар психологиясини тубдан ўзгаришига олиб келмоқда.
Ўқув мотивацияси таълим самарадорлигини белгилайдиган муҳим омил бўлганлиги боис ҳам психолог олимлар томонидан чуқур таҳлил қилинган. Мазкур тадқиқотларда шахснинг мотивацион жиҳатдан ўз-ўзини бошқариши, ўқув фаолиятини ривожлантириш, ўқув мотивлари ва ўқув фаолиятидаги қарама-қаршилик мотивациясига доир муаммолар ўрганилган.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятлари таълим олиш жараёнининг ўзагини ташкил этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ўқув фаолияти мотивациясини ўрганиш, унга ижобий таъсир кўрсатиш таълим самарадорлигини оширади. Ўқув фаолияти мотивацияси сўзсиз ўқув мотивлари билан чамбарчас боғлиқ.
Дарҳақиқат, ўқувчининг нима сабабдан ўқиётганлигини аниқламасдан туриб, унинг ўқув жараёнига таъсир кўрсатиш мушкул бўлади. Шунинг учун ҳам битирув малакавий ишнинг иккинчи бобида ўқувчиларнинг билим олиш эҳтиёжида рол ўйновчи омиллар ўрганилди.
I I боб. Билим олиш эҳтиёжида рол ўйновчи омилларнинг эмперик таҳлили.
2.1. Ўқув мотивлари билим олиш эҳтиёжини ривожлантирувчи омил сифатида
Ўқув мотивлари деганда, ўқувчиларни ўқишга ундовчи ва унинг ўқув фаолиятини бошқарувчи психологик тузилмага айтилади. Айнан шу психологик тузилма ўқув жараёнининг сифат ва самарадорлигини аниқлайди. Дараҳқиқат, имтиҳондан яхши баҳо олиш учун ўқиш билан, дунёқарашини, ҳаётга бўлган муносабатини шакллантириш учун билим олиш ўртасида осмон билан ерча фарқ бор.
Дастлабки тажриба М.И.Матюхина методикасининг профессор Э.Ғозиев томонидан модификацияси бўйича амалга оширилди. Мазкур методика синалувчиларнинг ўқув мотивацияси тизимида у ёки бу мотив қандай ўрин эгаллаганлигини аниқлаш имкониятига эга. Шу боис мотивларнинг англаниши танлови тасодифми ёки иштирокчи учун муайян касб этадими? Деган муаммоларга жавоб олиш уларнинг қайси даражада ёки босқичда эканлигини белгилаш учун хизмат қилади. Йигирма бир хил мотивлардан иборат методика натижалари қуйидаги жадвалда ўз ифодасини топган.
1 — жадвалда берилган йигирма бир дона мотивларнинг ўзига хослиги, қайси туркумларга тааллуқли эканлиги, юксак ёки қуйи кўрсаткичлилиги, фаолият учун аҳамиятлилик даражасини аниқлашга мўлжалланган бўлиб, улар аниқ мезонлар ёрдамида ўлчанилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган принципларга риоя қилинган ҳолда тажрибаларда тўпланган эмпирик материаллар муайян қоидага амал қилишга асосланиб тартибга келтирилди. Муайян кўрсаткичлар бўйича миқдорлар математик статистака методлари ёрдамида ҳисоблаб чиқилди ҳамда умумлаштирилди. Қуйида ана шу фикрларни таҳлил қилиш ниятида 1 —жадвал келтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |