Turizm sohasida mehmonxona xo`jaligining o`rni режа: kirish I bob


Меҳмонхона хизматларини тақдим қилиш қоидалари



Download 88,5 Kb.
bet9/12
Sana12.04.2022
Hajmi88,5 Kb.
#545953
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
TURIZM SOHASIDA MEHMONXONA XO`JALIGINING O`RNI

Меҳмонхона хизматларини тақдим қилиш қоидалари.

Туристик корхонанинг туристик бозордаги муваффаққияти биринчи навбатда таклиф этиладиган туристик маҳсулотнинг жозибадорлиги билан белгиланади. Замонавий туристик маҳсулот жуда қийин турли хил элементлар йиғиндисидан иборат.


Табиий ресурслар (ҳаво, сув, қуёш, ландшафт ва ҳоказолар), тарихий, маданий, меъморий диққатга сазовор жойлар. Улар туристни сайёҳатга ундаши ва жалб қилиши мумкин.
Бино ва қурилмалар туристларни жойлаштириш воситалари, ресторанлар, дам олиш қурилмалари, спорт иншоотлари ва ҳоказолар. Улар сайёҳат мативатсиясига бевосита таъсир кўрсатмайди, аммо уларнинг бўлмаслиги мумкин бўлган сайёҳатга турлича таъсир кўрсатади.
Ҳаракат воситалари улар маълум маънода туристлар томонидан фойдаланиладиган транспорт воситаларига бўлган талабга боғлиқ бўлади.
Маълум вақтгача туристик маҳсулот истеъмолчи учун реал қийматга эга бўлмайди. Туристлар бозорда товарларни эмас, балки маълум инсон эҳтиёжларини қондириш имконига эга бўлган фннксионал имкониятларни харид қилишадилар. Улар меҳмонхонага жойлашишга ҳақ тўлашмайдилар, балки маълум инсон эҳтиёжларини қондириш имконига эга бўлган функсионал имкониятларни харид қилишадилар. Улар меҳмонхонага жойлашишга ҳақ тўламайдилар, балки маълум инсоннинг эҳтиёжларини қондиришнинг функсионал имкониятларига товар мавжуд эҳтиёжни қондира олишини англаган ҳолда, турист истеъмолчига айланади.
Туристик маҳсулот – бу кўпчилик корхоналар харакатининг натижасидир.
У қуйидаги элементлардан ташкил топади:
- тур;
- товарлар;
- қўшимча туристик экскурсион хизматлар.
Тур – туристик маҳсулотнинг дастлабки бирлиги (товар шакли). У мижозини туроператор томонидан маълум йўналиш ва аниқ муддатларда сотиладиган ягона бирликдир. Тур деганда сайёҳатнинг бош мақсади базасида бирлаштирилган турли хил хизматлар комплекси тушунилади.
Турни шакллантирувчи барча хизматларни якка тартибдаги, якка тартибли – гуруҳли ва пакетлиларга бўлиш мумкин. Якка тартиблилари – бу шундай хизмат турики, унинг қиймати бир турдаги бошқа хизматларнинг борлиги ёки йўқлигига боғлиқ бўлади (масалан 20 ўринли автобус трансфери пакетли – бу туристик пакетга кирувчи хизматлар, уларнинг қиймати маънога эга бўладики, қачонки пакетни ташкил этишда бошқа хизматлар мавжуд бўлса.
Одатда туристга ўз дастурини амалга ошириш учун кўп вақт қолдиради. Яъни унинг шахсий хоҳиш ва имкониятларига боғлиқ бўлган ҳолда.
Мажбурий дастурга (маршрутдаги турпакет ва хизматлар комплекс туроператор туристик путевка ёки ваучар (фирма ва мижоз учун мажбурий кафолатланган хизматлар бўйича ҳужжат) шаклида расмийлаштиради.
Товарлар – туристик маҳсулотнинг ўзига хос қисмидир. У ўз ичига туристик режалар ва шаҳарлар хариталари, откриткалар, буклетлар сувинирлар, туристик анжомлар ва ўзига хос бўлмаган туристик маҳсулотлар моддий қисмини олади. Уларга тақчил бўлган кўп сонли товарлар ёки туристларнинг доимий яшаш жойларида қиммат бўлган товарлар киради.
Қўшимча туристик – экскурсион хизматлар, уларга ижара, телефон, маиший хизмат кўрсатиш, почта, валюта алмаштириш, қўшимча овқатланиш, ижтимоий транспорт, буюмларни тахлаш, чипталарни харид қилиш, хордиқ чиқариш, жойларни резервлаштириш, тижорат телевидениеси, видео, мини – барлардан фойдаланиш ва ҳоказолар. Ушбу хизматлар туристлар томонидан қўшимча ҳақ тўлаш эвазига харид қилинади.
Инклюзив турлар бўйича эвропа мамлакатларига туристик маҳсулот қиймати структураси тақдим этилади.
ТМР(100%)=Т(30%)+Тт(30%)+ҚХТ(40%)
Бу эрда: ТПР – туристик маҳсулот қиймати;
Т – тур қиймати;
Тт – харид қилинган товарлар қиймати;
ҚХТ – қўшимча хизматлар қиймати.
Ушбу структурадан кўриниб турибдики, туроператор турмаҳсулот қийматининг 1/3 дан кам қисмини олади. Катта маблағларни туристлар маҳаллий туристик индустрия жойида, туроператор хизматларини четлаб ўтган ҳолда сарфлайдилар. Туристлар ҳаракатларининг асосий қисми савдо орқали маҳаллий бюджетда келиб тушади.
Тур маҳсулотни ишлаб чиқаришда туроператор инобатга олиши лозим бўлган умумий тенденсия бўлиб, туристга мажбурий хизмат кўрсатишга қўшиладиган хизматлар тўпламини қисқартиришдир. Бир томондан туристик корхонани бунга рақобатчиларга қараганда арзонроқ нархлар учун рақобат курашига ундаса, иккинчи томондан турист учун қўшимча хизматларни танлашдаги эркинликнинг психологик омили муҳимдир. Шу тарзда туристик маҳсулотга талаб ортиб боради.

Download 88,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish