Меҳмонхоналар ва номерлар таснифи.
Меҳмонхоналарга жойлаштириш тартиби меҳмондўстлик хизматлари типига кўра фарқланади. Булар отелллар, мотеллар, виллалар, аппортоментлар, ботеллар, кемпинглар ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Овқатланиш хизматлари туристик пакетда алоҳида элемент сифатида кўрилмайди, чунки туризмда улар жойлаштириш хизматларининг бир қисми ҳисобланади. Туризмда жойлаштириш ва овқатлантиришнинг қуйидаги комбинатсиялари қабул қилинган:
ББ – жойлаштириш + нонушта;
ҲБ – ярим пансион – жойлаштириш + нонушта + кечки овқат;
ФП – тўлиқ пансион – жойлаштириш + нонушта + тушлик + кечки овқат;
ББ ёки ҲБ комбинатсияларини харид қила туриб, турист танлаш имкониятларига эга бўлади, чунки бу ҳолда у туристик марказда бўлиш дасурини ўзининг хоҳишига кўра ресторанни танлаш ёки экскурсияга боришни моделлаштириш мумкин.
Трансфер – туристни келиш давлатидаги жойга (аеропорт, темир йўл стансиялари, портлар) жойлаштириш жойига (отел) этказишдир. Трансферлар автобуслар айрим ҳолларда таксилар ва лимузинлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Агарда улар турпакетга қўшилган бўлса, ёки турист томонидан талаб қилинган бўлса.
Пакет мижозга яхлит бир катта хизмат тарзида таклиф этиладиган туристик хизматларнинг мажбурий тўпламини кўзда тутади. Пакетга кирувчи хизматни алоҳида турнинг баҳосини аниқлаш қийин. Фақат жами пакет нархини аниқлаш мумкин. Шу билан туристик пакет туристик маҳсулотдан фарқ қилади. Мажбурий база элементларини ўзига олувчи тур пакетни харид қила туриб, турист туропертордан катта чегирмалар олади, чунки у туристик корхонадан серияли туристик маҳсулотни харид қилади.
Одатда бирор бир хизмат пакетидан ажралиши мумкин эмас, лекин унга қўшимча киритиши мумкин. Турист ҳамма вақт транспортдан қолган турдаги
хизматларини қўшиш эвазига пакетни кенгайтиришни сўраши мумкин, ёки мустақил равишда туристик марказда амалга ошириши мумкин.
Туристик пакетлар нархи нафақат хизматлар нархлари суммалари орқали, балки уларнинг тўплами орқали ҳам аниқланади. Бур шерикдан бир хил хизмат лекин турли пакетдагиси ҳар хил нархга эга бўлади. Масалан туристлар меҳмонхонада яшаш нархи унинг автомобилни ижарага олиш нархидан 10 % арзонга тушади.
Шенген конференсияси (1995 йил) имзолангандан сўнг туристик маҳсулотга талабларнинг унификатсияланишига талаблар долзарб ҳисоблана бошланди. Бир жойда харид қилинган тур бошқа жойда истеъмол қилинади, фақатгина туроператор, турагент ва туристлар позитсияларни тўлиқ келишиб олиниши ўзаро мажбуриятларнинг бажарилишига имкон яратади. Туристик шартномалар бўйича халқаро конвенсияга (Брюссел 1970 йил) кўра бундай келишув шартнома асосида ва у ҳар шаклида амалга оширилди. Уни томонларнинг барчалари, яъни туроператорлар, турагентлар ва туристлар имзолайди. У туризм тўғрисида қўйидагиларни олиши лозим:
турист бораётган давлат шаҳар (туристик марказ);
туристни ташишдаги фойдаланиладиган транспорт воситалари;
туристни жойлаштириш воситалари;
овқатланиш шароитлари;
турнинг бошланиш ва якунланиш муддати;
келгандан кейинги дастур (екскурсия), маданий тадбирлар;
паспорт – виза расмиятчилиги;
тиббий суғурта;
турнинг комплекс нархи;
туроператор ва турагентнинг номи ва реквизитлари.
Ушбу шартномага кўра туроператор қуйидагиларга жавобгар:
ташриф буюриш дастурига риоя қилиши;
туристга тақдим этиладиган реклама ва бошқа ахборотнинг хизматлар ҳақиқий комплексига мос келиши;
тур нархини мустақил равишда ўзгартириш;
туристик маҳсулот тўғрисидаги ахборотнинг ҳаққонийлиги.
Ушбу пунктларнинг бирортаси бузилган ҳолда туроператор туристга нафақат моддий, балки маънавий зарарни ҳам қоплаши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |