Turizm sohasida mehmonxona xo`jaligining o`rni режа: kirish I bob


Барча туристик меҳмонхоналарда хизматларнинг тўрт асосий тури кўзда тутилган



Download 88,5 Kb.
bet2/12
Sana12.04.2022
Hajmi88,5 Kb.
#545953
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
TURIZM SOHASIDA MEHMONXONA XO`JALIGINING O`RNI

Барча туристик меҳмонхоналарда хизматларнинг тўрт асосий тури кўзда тутилган

  1. Жойлаштириш

  2. Овқлатлантириш

  3. Дам олиш

  4. Маиший хизмат кўрсатиш

Хозирги даврдаги сайёҳатчилар, айниқса тўлов қобилиятига эга бўлганлари комфортга (қулайликларга) ўрганишган. Агарда чет элдан Ўзбекистонга келган тоғ дарёсида байдаркада сузиш учун келган бўлса, унинг ушбу дарё қирғоғида гулхан ёнида ётади деган маънони ҳечам англатмайди. Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини, тарихий ва маданий обидалари билан танишмоқчи бўлганлар ёки маҳаллий тадбиркорлар биланиш алоқаларини ўрнатмоқчи бўлганлар учун комфорт зарур.
Ривожланаётган немис туристик фирмаларидан бирининг вакили шундай таъкидлаган: «ғарбдаги туристлар бегона одатий бўлмаган хаётни кўришга жуда қизиқишадилар, лекин ўзлари ёшаётган хаётни авзал кўришадилар». Шундай экан, замонавий меҳмонхона индустриясини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.


    1. Туристик меҳмонхона, унинг белгиланиши ва хусусиятлари.

Вилоят бўйича 5759,9 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилиб, 2014 йилнинг мос даврига нисбатан 116,9 фоизга бажарилди. Шундан қишлоқ жойларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 1341,3 млрд. сўмни ташкил этди, жами хизматлардаги улуши 23,3 фоизни ташкил қилди.


Хизматлар соҳасининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 43,8 фоизни ташкил қилиб, 2014 йилга нисбатан 0,2 бандга ошди.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизмати 1,1 бандга (прогноз 121,7 фоиз), молия хизматлари 4,2 бандга (прогноз 120,5 фоиз), қурилиш хизматлари 11,9 бандга (прогноз 116,2 фоиз), технологик ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш хизматлари 3,8 бандга (прогноз 115 фоиз),туристик хизматлар (меҳмонхона хизматлари билан бирга) 0,7 бандга (прогноз 114,8 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш хизматлари 3,3 бандга (прогноз 114,4 фоиз) бажарилиши эвазига эришилди.
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури бўйича амалга оширилган лойиҳалар таҳлил қилинганда, жами қиймати 114,4 млрд. сўмлик маблағ (11,7 млрд. сўми тижорат банклари кредитлари). ўзлаштирилиши эвазига 1066 та лойиҳа амалга оширилиб, улар негизида 4020 та иш ўрни яратилди.
Жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш хизмати соҳасида 6 та (6 та лойиҳа), компьтер дастурлаштириш хизмати соҳасида 28 та (20 та лойиҳа), молия хизматлари соҳасида 45 та (37 та лойиҳа), транспорт хизматлари соҳасида 50 та (14 та лойиҳа), қурилиш хизматлари соҳасида 8 та (3 та лойиҳа), технологик жиҳозларни таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш соҳасида 17 та (3 та лойиҳа), қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш соҳасида 299 та (103 та лойиҳа), туризм хизматлари соҳасида 55 та (5 та лойиҳа), савдо ва умумий овқатланиш хизматлари соҳасида 1913 та (440 та лойиҳа), маиший хизматлар соҳасида 977 та (330 та лойиҳа), таълим хизматлари соҳасида 18 та (2 та лойиҳа), соғлиқни сақлаш хизматлари соҳасида 335 та (34 та лойиҳа), қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хизматларда 15 та (6 та лойиҳа), бошқа турдаги хизматларда 245 та (63 та лойиҳа) иш ўрни яратилди.1
2015-йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва таъсири нақадар катта эканини кўрсатади. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010-йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.
Банк, суғурта, лизинг, консалтинг ва бошқа турдаги бозор хизматлари барқарор суръатлар билан ривожланмоқда, улар хусусий сектор ва кичик бизнес ривожига хизмат қилмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳасида 80 минг 400 та кичик бизнес субекти фаолият юритмоқда ва бу хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари умумий сонининг 80 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Қишлоқ ва туманларимизда хизмат кўрсатиш соҳасини изчил ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини янада жадал ривожлантириш дастури доирасида сўнгги уч йилда 22 минг 800 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди, кўрсатилаётган хизматлар ҳажми 1,6 баробар, қишлоқда бир кишига тўғри келадиган хизматлар ҳажми 1,5 баробар ошди.2
Меҳмонхона хўжалигидаги хизматларнинг яхшиланиши нафақат хизмат кўрсатишда балки, меҳмонхона ходимларининг юқори малака, билим ва кўникмаларга эга бўлишини талаб қилмоқда. Ҳозирги туризмнинг тез суратлар билан ўсаётган бир вақтда биринчи навбатда ҳар қандай меҳмонхонадаги сервис хизматларининг сифатини ошириш, хизматлар ассортиментини кўпайтириш, кўрстиладиган хизматларнинг туристлар эҳтиёжларини максимал даражада қондиришини таъминлаш бунинг учун албатта ушбу соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг малакаларини ошириш, керак бўлса уларни қайта тайёрлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Хизматларни таклиф қилиш ва сифатли даражада ижросини таъминлаш албатта меҳмонхоналарда хизмат қилувчи ходимларнинг хушмомилалиги, очиқ чеҳралилиги, чаққонлиги ва вазифаларни бажаришдаги қобилиятларининг юқори даражага етганлиги билан белгиланади.
Эътибор бериш лозимки меҳмонхона хўжалигининг раҳбарлари ёки менежерлари билан туристлар деярли учрашмайдилар ва мулоқотда ҳам бўлишмайди. Туристларга уларни қабул қилишдан тортиб то кузатгунча: жойлаштириш хизматлари, ресторан-овқатлантириш хизматлари, хоналардаги хизматлар ва қўшимча хизматларни барчасини меҳмонхона ходимлари бажаришади. Шундай экан бу соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг билим, малака ва кўникмалари юқори даражада бўлиши лозим бўлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда меҳмонхоналар ҳамда улардаги хизматлар самарадорлигини ошириш энг долзарб масалалардан ҳисобланади.

Download 88,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish