Меҳмонхоналарнинг таснифлаштирилиши – бу конкрет меҳмонхоналар ва номерларнинг хизмат кўрсатиш меъзонлари ва стандартларига мос келишни аниқлаш ҳисобланади.
Ҳар бир давлатда қабул қилинган таснифлаштириш, разрядлилик категориясидан иборат бўлиб, стандартнинг сифат параметри ҳисобланади. Меҳмонхона разрядлилиги унинг обрўйига, мижозларнинг шаклланишига, меҳмонхона хизматлари баҳосига ва бошқаларга таъсир кўрсатади.
Меҳмонхоналар таснифлаштирилиши халқаро ва миллий даражаларда регламенлаштирилади, шунингдек меҳмонхона занжирлари, ассотсиатсиялари, иттифоқлари доирасида ҳам. Озирги кунда 30 дан зиёд таснифлаштиришлар мавжуд. Улар ичида кенг тарқалганлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- юлдузлар системасидаги (бирдан бешгача) таснифлаштирилиш :
- харфлар системаси (А,В,С,Д);
- «кроналар» ёки калитлар системаси;
- баллар системаси;
- разрядлар системаси ва бошқалар.
Дунё бўйича меҳмонхоналарни ягона таснифлаштирилишига мавжуд миллий ананалар, давлатларнинг маданий – тарихий фарқлари, сифат меъзонлари ва бошқалар тўсқинлик қилмоқда.
Ҳар бир категория (юлдуз) маълум стандарт талаблар тўпламига жавоб бериши лозим, яъни
- бинолар ва қурилмаларга;
- меҳмонхона номерларига;
- компорт даражаларига;
- асосий, қўшимча ва йўлдош хизматларга;
- ходимлар малакасига ва бошқаларга.
Меҳмонхона категорияси – бу маълум талаблар комплексини тавсифловчи система таснифидир;
- моддий – техника таъминотига;
- тақдим этилаётган хизматлар сифати;
- хизмат кўрсатиш даражасига.
Ушбу талабларнинг бажарилиши аттестатсия жараёни билан тартибга солинади ва келгусида маълум категорияни бериш билан.
Меҳмонхоналарни таснифлаштириш бўйича норматив ҳужжатларда категорияга ўтказиш бўйича минимал талаблар киритилади.
Категориядан қатъий назар – барча меҳмонхоналар қуйидаги талабларни қондиришлари лозим бўлади.
Ҳар қандай категориядаги меҳмонхона қулай келиш йўлларига, шинам ва ёритилган майдонга, автотранспортни вақтинчалик қўйиш учун майдончага эга бўлиши лозим.
Меҳмонхонанинг меъморий-режалаштирилиши ва қурилиш элементлари, фойдаланиладиган асбоб – ускуналар қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келиши лозим.
Меҳмонхона қулай экологик шароитларда жойлашиши лозим.
Меҳмонхонада яшашда туристлар хаётининг соғлиғи ва мулкининг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Бинода авария ҳолатида чиқиш,зиналар,фавқулотда ҳолатларда чиқиш учун кўрсаткич белгилар қўйилиши лозим.
Меҳмонхона ёнғиндан ҳимоя воситалари билан жиҳозланиши лозим.
Меҳмонхонада санитария – назорат органлари томонидан ўрнатилган санитария – гигиеник нормалар ва қоидаларга риоя қилиниши лозим.
Меҳмонхона қуйидагиларни таъминловчи мухандис тизимлари ва асбоб – ускуналар билан жиҳозланиши лозим:
- иссиқ ва совуқ сув таъминоти (сутка давомида тўхтовсиз);
- ҳавонинг нормал айланишини таъминловчи винтилясияни;
- радио ва телевидение;
- телефон алоқаси.
Янги меҳмонхоналарни лойиҳалаштиришда ва эскиларини таъмирлашда кресло ва коляскалардан фойдаланадиган ногиронларни қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун шароитлар кўзда тутилиши лозим бўлади.
Ўзбекистондаги олий классдаги мехмонхоналар тавсифи.
Хизмат деганда бажарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро алоқалар натижаси шунингдек истеъмолчи эҳтиёжларини қондириш бўйича бажарувчининг фаолияти тушунилади. Функсионал белгиланишига кўра аҳолига кўрсатиладиган хизматлар моддий ва ижтимоий – маданийларга бўлинади. Моддий хизмат – бу хизмат истеъмолчисининг моддий – маиший эҳтиёжларини қондириш бўйича хизмат. Ижтимоий – маданий хизмат – бу истеъмолчининг маънавий ва интеллектуал эҳтиёжларини қондириш ва унинг нормал ҳаёт фаолиятини қўллаб қувватлатлаш бўйича хизматлар. У инсоннинг соғлиғини сақлаш ва тиклаш, шахснинг маънавий ва жисмоний ривожланишини таъминлайди. Ижтимоий – маданий хизматларга тиббий хизматлари, маданият хизматлари, туризм ва таълим хизматлари ва ҳоказолар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |