Turizm sohasida mehmonxona xo`jaligining o`rni режа: kirish I bob


Мижоз томонидан харид қилинаётган туристик маҳсулотни каталоглар ва проспектлар, буклетлар ва видиофилмлар ва бошқалар орқали кўриши мумкин



Download 88,5 Kb.
bet6/12
Sana12.04.2022
Hajmi88,5 Kb.
#545953
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
TURIZM SOHASIDA MEHMONXONA XO`JALIGINING O`RNI

Мижоз томонидан харид қилинаётган туристик маҳсулотни каталоглар ва проспектлар, буклетлар ва видиофилмлар ва бошқалар орқали кўриши мумкин. Бундай виртуал қатор туристик хизматларни материализоватьсия (моддийлаштириш хис килиш) қилиш имконини беради.
Туристик хизматнинг муҳим хусусияти бўлиб, уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ажралмаслигидир. Моддий товарлар учун уларни, ишлаб чиқариш ва истеъмолида вақтнинг мавжудлиги тавсифлидир. Бошқача қилиб айтганда харидор ҳеч қачон билмайдики ушбу товарни қайси аниқ одам ишлаб чиқарган. Ўша пайтда унинг кайфияти қандай бўлган, унинг ташқи тузилиши қандай ва ҳоказолар. Тамоман бошқача ҳолат туристик хизматларни кўрсатишда мавжуд. Ушбу ҳолатда хизматни ишлаб чиқариш жараёни унинг истеъмоли билан бир вақтда содир бўлишлари шарт. Ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ажралмас ўзаро алоқалари шуни кўзда тутадики, хизматларнинг кўпчилик турлари тақдим этаётганлардан ажралмасдир. Жумладан меҳмонхонадаги шахсий хизмат кўрсатиш меҳмонхона хизматчиларидан ажралмасдир, ресторандаги – офитсиантдан, чипталарни сотиш хизматлари – кассирдан. Шунинг учун туризм соҳасида нафақат хизмат кўрсатилаётганлиги, балки қандай кўрсатилаётганлиги муҳимдир. Шу нуқтаи назардан туризм индустриясидаги ходимларнинг касбий маҳорати уни танлаш ва ўқитиш ўта муҳим аҳамиятга эгади.
Ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг ажралмаслиги натижаси бўлиб, хизмат сифатининг ўзгарувчанлиги ҳисобланади. У ким томонидан тақдим этилаётганлигига сезиларли даражада боғлиқ бўлади. Масалан бир меҳмонхонада юқори сифатли серсис, икинчисида – пасроқ даражада, бир меҳмонхона хизматчиси хушмуомалалиги ва очиқ кўнгиллиги, иккинчиси – қўпол ва муомаласиз. Хизмат кўрсатиш корхонаси ходимининг ўзи бир иш куни давомида чарчоқ ва кайфиятига кўра турлича хизмат кўрсатади.
Хизматлар сифатига муҳим таъсирни икки гуруҳ омиллари таъсир кўрсатади. Биринчи гуруҳ бевосита корхона ходимларини бошқариш билан боғлиқ. Хизматлар сифатининг ўзгарувчанлиги ходимларнинг пас малакаси, ўқиши, коммуникатсия ва ахборотнинг этишмалиги, ходимлар иши устидан этарли даражада назоратнинг бўлмаслиги сабабли бўлиши мумкин.
Хизматлар ўзгарувчанлигининг иккинчи муҳим манбаси – бу харидорнинг ноёблигидир. Бу истеъмолчи талабларига мос равишда хизматлар якка тартиблантиришнинг юқори даражаси билан изоҳланади. Бир вақтнинг ўзида бу истеъмолчилар ҳатти ҳаракатларини ҳар томонлама ва тизимли равишда ўртаниш заруриятини туғдиради. Натижада хизмат кўрсааётган корхонада истеъмолчилар ҳатти ҳаракатларини бошқариш ёки мижоз билан ишлашда психологик омилларни ҳисобга олиш имкони пайдо бўлади.
Хизматларнинг тавсифли томони бўлиб, уларни сақлаш имконининг бўлмаслигидир. Хизмаларни кейинчалик сотиш учун сақлаб бўлмайди. Бугун сотилмаган хизмат туристик корхона фойдасининг йўқотлишига олиб келади. Отеллардаги бўш жойлар белгиланган муддатда жойлаштирилмаса, сотилмаган хизмат ҳисобланади, эртаси куни жойлаштирилса бошқа хизмат тариқасида кўрилади.
Хизматларнинг сақланмаслиги талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатни тенглаштириш бўйича учётга қаттиқ талаблар қўйди. Агарда талаб таклифга кўра юқори бўлса, қўлдан бой берилган наф вужудга келади. Агарда туристик хизматлар таклифи талабдан юқори бўлса, турфирма фойдани йўқотади, чунки таклиф этилаётган хизматлар қисман сотилиши мумкин.
Хизматларнинг сақланмаслиги англатадики, талаб ва таклифни тенглаштириш бўйича алоҳида чораларни қабул қилиш заруриятини туғдиради. Бундай рағбатлантирувчи таъсирларга қуйидагилар киради:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish