Тошкент Тиббиёт Академияси


Кўрсатмалар: ИБС, миокард инфаркти. Нохуш таъсири



Download 1,93 Mb.
bet140/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

Кўрсатмалар: ИБС, миокард инфаркти.
Нохуш таъсири: брадикардия, холсизлик, диспепсия. Меъда ва ичак яра хасталигида қўллаш мумкин эмас. Тарқалган стенозланувчи атеросклерозда, гепатит, буйрак етишмовчилигида ишлатилмайди.
ПАПАВЕРИНмиотроп таъсирга эга бўлган спазмолитик, тож томирларни мўътадил кенгайтиради. Папаверин фосфодиэстераза ферменти фаоллигини қамал қилиб, цАМФни йиғилиб қолишга олиб келади. У эса ўз навбатида кардиомиоцитларда Са++ ионларини боғлайди. Бундан ташқари папаверин катта томирларни ва артериолаларни кенгайтиради, жумладан бош мия томирларини, ички аъзоларнинг силлиқ мушакларини бўшаштириб, уларнинг спазмини даф этади. Папавериннинг антиангинал таъсири кучли эмас.
НО-ШПАтузилиши ва фармакологик таъсири жихатдан папаверинга ўхшаш. Тож томирларни кенгайтириш таъсир кучи ва давомлиги папавериндан юқорироқ.
НОНАХЛАЗИНфенотиазин унуми, нейролептиклик таъсирига эга эмас. Юракни тож томирларида қон айланиши тезлигини ошириш ҳисобига юракни қон билан таъминланишини оширади. Препарат миокарднинг кислородга бўлган заҳирасини кўпайтиради. Нонахлазин юракнинг β-адренорецепторларини фаоллаштиргани учун юрак иши ва систолик ҳажми сезиларли ўзгармаган ҳолда миокарднинг қисқариш кучини оширади.
Нонахлазинни ИБС (тинч ва зўриқишда ривожланадиган стенокардия) да ва инфаркт­дан кейин, ривожланган стенокардияда қўлланилади. Ҳуружларни олдини олиш мақсадида препарат таблетка сифатида, ҳуружларни бартараф этиш учун эритмаси ичилади. МИТдан яхши сўрилади. Нитроглицеринни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда нонахлазин ишлатилади. Нонахлазиннинг шифо таъсири қабул қилишни бошлагандан 2-5 кундан кейин ривожланади. Препаратни яхши қабул қилишади, лекин катта дозаларда қон босимини тушириш ва бош оғриғи чақириш мумкин. Баъзан терининг қичишини ва эритематоз тошмалар кузатилади.
ОКСИФЕДРИН – кимёвий тузилиши бўйича фенилалкиламинлар гуруҳига киради, эфедрин ҳосиласи. Нонахлазинга ўхшаб юракнинг β-адренорецепторларини қўзғатади ва тож томирларни кенгайтиради. Унга нисбатан юрак қисқариш кучини камроқ оширади, тахикардия ривожланмайди, қон босимини туширмайди. Мембраностабилизаторлик хоссасига эга бўлганлигидан ва ҳаракат потенциали давомлилигини оширганлиги учун аритмияга қарши таъсир этади.
Оксифедрин стенокардияда қўлланилади. Ичилади. Терапевтик самарадорлиги ўртача. Юрак қисқариши кучининг ортиши кислородга бўлган эхтиёжини ўзгартирмасдан ривожланади.
ВАЛИДОЛ – ментолнинг изовалериан кислотаси ментил эфиридаги 25-30%эритмаси. Сувда эримайди. Рангсиз, ўзига хос ҳидли эритма. Таъсири бўйича ментолга ўхшайди. МНСга тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Тил остидаги совуқни сезувчи рецепторларни қўзғатиб, тож томирларни рефлектор йўл билан ўртача кенгайтиради. Стенокардия ҳуружларни бартараф этиш учун қўлланилади, таъсири тез бошланади, лекин 2-3 дан кейин оғриқ қолмаса тезлик билан нитроглицерин қабул қилиш керак.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish