НИТРОГЛИЦЕРИН препаратлари мияга қон қуйилганда, бош мия ички босими юқори бўлган холатларда қўлланилмайди.
ТРИНИТРОЛОНГ – аппликация (ёпиштириб қўйиш) учун тайёрланган, тез эрувчан парда (пленка) таркибида,001 ва 0,002 г нитроглицерин бор бўлган пластинка.. Таъсири тез бошланади ва 3-4 соатдан кўпроқ давом этади. Айниқса ҳуружлари зўриқиш ва тинч холларда, ҳам тез-тез қайталанадиган стенокардияда яхши наф беради. Сустакдан давомлироқ таъсир этади. “Таъсир орти” даги белгилар юзаки кучсиз бўлади. Тринитролонг препаратни овқатланиб бўлгандан кейин, милкга ёпиштириб қўйилади. Таъсирини тезлаштириш керак бўлса, бемор уни тез-тез ялаб туриши керак.
НИТРОНГ – махсус микрокапсулланган, давомли таъсир кўрсатувчи препарат. Сустакга нисбатан 2-3 соат кўпроқ таъсир этади. Таъсири ичгандан кейин, 1 соатлар ичида бошланиб, 3-4 соатдан кейин энг юқори даражага етади. Сустак каби стенокардия ҳуружларини олдини олиш учун қўлланилади. Овқатдан олдин ичилади. Терига 2% суртмани суркаб полиэтилен пленкаси билан ёпиб қўйиш мумкин.
ЭРИНИТ – нитроглицеринга нисбатан шиллиқ қаватлардан секин сўрилади. Таъсири аста-секин бошланади, лекин узоқ таъсир кўрсатади. Ичилгандан кейин 35-40 минутдан кейин, тил остига қўйилса, 15-20 минутдан кейин бошланади ва 4-6 давом этади. Гипотензив таъсири нитроглицеринга нисбатан кам. Стенокардия хуружларини олдини олиш учун қўлланилади.
Нохуш таъсири: камдан-кам бўлади, бўлса хам кучсиз бўлади.
НИТРОСОРБИТ – таъсири бўйича эринитга ўхшайди, лекин узоқроқ таъсир этади (5 соатдан кўп). Қон зардоби оқсиллари билан мустахкам бирикади. Периферик веналарини яхши кенгайтиради ва юракка қонни қайтишини камайтиради, кичик қон айланиш доирасида қон босимини камайтиради, хансираш ва кўкаришни камайтиради. Эндоартритларда ҳам ёрдам беради.
КАЛЬЦИЙ КАНАЛЛАРИНИ ҚАМАЛЛОВЧИ ВОСИТАЛАР.
Бу гурух препаратлари Са++ ионлари фаоллашуви АТФазани қамал қилади ва Са++ ионларининг миофибрилларига киришини тўхтатади. Натижада қисқариши учун зарур бўлган АТФ энергиясининг сарфланиши камаяди. Бунда юрак кучсиз қискаради ва кислородга бўлган эхтиёжи камаяди. Бир вақтнинг ўзида артериялар кенгаяди, томирларнинг умумий қаршилиги камаяди, қон босими пасаяди. Тож томирлар хам кенгаяди, юракка кислородни келиши ортади Са++ ионларининг антиангинал таъсири аста-секин ривожланади, лекин узоқ давом этади. Бу препаратлар юракнинг ишемик хасталиги, хафақонлик ва антиаритмик восита сифатида қўланилади.
ВЕРАПАМИЛ – кучли антиаритмик таъсирга эга, тож томири ва бошқа артериялар, ҳамда веналарни кенгайтиради, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. МИТ дан яхши сўрилади. Максимал таъсири 1,5–2 соатдан кейин намоён бўлади. Препаратнинг 90% қон зардоби оқсиллари билан боғланади. Т½тахминан 3 соат.
Do'stlaringiz bilan baham: |