Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet141/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ГИПОТЕНЗИВ ВОСИТАЛАР


Қон босими кўпгина омилларга боғлиқ: юракнинг иши, периферик томирлар тонуси ва уларнинг эластиклиги, қоннинг умумий ҳажми, электролитлар таркиби, қовушқоқлиги. Юқоридагиларнинг барчаси нейрогуморал механизмлар билан бошқарилади.
ГИПОТЕНЗИВ воситалар деб, қон босимини туширувчи моддаларга айтилади. Гипотензив воситаларнинг фармокологик таъсири қон босимини физиологик бошқаришда иштирок этувчи кўпгина бўғинларга (звенолари) бўлиши мумкин.
ГИПОТЕНЗИВ ВОСИТАЛАР

  1. Адренергик нервларнинг юрак томир системасига стимулловчи таъсирини камайтирувчи воситалар (нейротроп воситалар).

  1. Вазомотор (томирлар ҳаракатини бошқарувчи) марказлар фаоллигини камайтирувчи воситалар клофелин, метилдофа;

  2. Ганглиоблокаторлар гигроний, пентамин, бензогексоний;

  3. Симпатолитиклар октадин, резерпин;

  4. Адреноблокаторлар; α-адреноблокаторлар фентоламин, тропафен, прозазин, β-адреноблокаторлар анаприлин, метапролол, талинол, α ва β адреноблокаторлар лобеталол.

  1. Томирларнинг силлиқ мушаклари спазмини бевосита бартараф этувчи миотроп воситалар;

  1. Калий каналларининг активаторлари апрессин, диазоксид, миноксидил

  2. Азот оксиди донаторлари натрий нитропруссид;

  3. Кальций каналларни қамал қилувчи воситалар (кальций антогонистлари)-фенигидин, дилтиазем;

  4. Турли хил препаратлар дибазол, магний сульфат, папаверин, но-шпа.

  1. Ренин-ангиотензин системасига таъсир этувчи воситалар;

  1. Ангиотензин II синтезини сусайтирувчилар каптоприл, эналаприл;

  2. Ангиотензин рецепторларини қамал қилувчи саралазин.

  1. Сув-туз алмашинувига таъсир кўрсатувчи воситалар (пешоб хайдовчилар): дихлотиазид, спиронолактон, фурасемид.

Седатив, анксиолитик, ухлатувчи воситалар тинчлантирувчи таъсир билан бир қаторда қон томирлар марказига озми-кўп сусайтирувчи таъсир кўрсатадилар ва томирларни кенгайтиради, қон босимини пасайтиради.
КЛОФЕЛИН – марказий таъсирли гипотензив воситаларга киради. Препарат солитар трактида жойлашган α2- адренорецепторларни қўзғатади, натижада узунчоқ мияда ва балки гипоталамусда жойлашган томирлар тонусини бошқаришда иштирок этувчи нейронларни сусайтиради (α2адренорецепторлар қўзғалганда, норадреналин ажралиши камаяди ва симпатик нерв таъсири сусаяди). Шу туфайли симпатик нерв толаларининг преганглионар қисмига келувчи, спонтан импульслар камаяди ва турғун, кучли гипотензия, брадикардия, периферик қон томирларнинг умумий қаршилиги камайиши, ҳамда юрак ишининг сусайиши кузатилади. Лекин клофелин таъсирининг бошланишида қисқа муддатли гипертензия (периферик α-адренорецепторларнинг қўзғалиши туфайли) юзага чиқади. Клофелин тана ҳароратини туширади, тинчлантирувчи ва ухлатувчи таъсирга эга (МНСга сусайтирувчи таъсир), иштаҳани оширади, МИТнинг секретор ва харакат фаоллигини сусайтиради (кабзият), организмда Nа+ ионларини ва сувни ушлаб қолишини оширади. Клофелиннинг гипотензив таъсири 2-4 соатдан сўнг бошланиб, 6-12 соат давом этади. Т½тахминан 12 соат. МИТдан яхши сўрилади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish