Қўлланилиши: титровчи аритмия, пароксизмал тахикардия хуружларини даф этиш ва олдини олиш учун, экстросистолияларда, қоринчалар тахикардиясида. Энтерал йўл билан киритилгач, 2-3 соатдан кейин таъсир кучи энг юксак даражага етади, 4-6 соат давом этади. Кучли брадикардияни юзага келиши ва юрак етишмовчилиги белгиларининг кучайиши препарат қабул қилишни тўхтатиш кераклигига ишора этади.
Нохуш таъсири: қулоқларни шанғиллаши, бош оғриғи, диспепсия, кўришни бузилиши, қон босимини тушиши. Хинидинни юрак гликозидлари билан заҳарланиш туфайли юзага келган аритмияларда қўллаш мумкин эмас.
НОВОКАИНАМИД – тузилиши жиҳатидан новокаинга ўхшайди. Юрак мушакларини қўзғалувчанлигини, ўтказувчанлигини пасайтиради, автоматизимни эктопик ўчоқларда импульслар хосил қилишини даф этади. Бу аснода хинидинга ўхшайди, лекин юракнинг қисқаришини камроқ сусайтиради, ҳамда ваголитик хоссага эга (М-холино ва ганглиоблокаторлик), юракка симпатик нервлар таъсирини сусайтиради. МИТдан хинидинга нисбатан тезроқ сўрилади. қон босимини камроқ туширади. Новокаинамидни энтерал ва парентерал киритиш мумкин. Томирга киритилганда, кўпроқ ҳолларда дспептик бузилишлар, тиришиш, терида тошмалар чақиради. Давомли қўлланилганда қайтар типдаги қизил бўрича (систем. крас. волчанка), агронулоцитоз кузатилади.
АЙМАЛИН – Раувольфия ўсимлиги алколоиди. Хинидинсимон таъсирга эга. Қон босимини камроқ пасайтиради, тож томирларда қон айланишини яхшилайди. Беморлар яхши қабул қиладилар. Парентерал қўлланилади. Симпатолитик ва тинчлантирувчи таъсирга эга эмас. Аймалинни экстрасистолиялар, бўлмачаларнинг пароксизмал титровчи аритмияларда қўлланилади. Беморлар яхши қабул қиладилар. Камдан-кам диспепсия ва умумий холсизлик чақиради.
ЭТМОЗИН – фенотиазин унуми бўлиб, хинидиндан кўра юрак ўтказувчанлиги ва қисқаришини камроқ сусайтиради. Қон босимига таъсир этмайди. Тож томирларни кенгайтиради. МИТдан яхши сўрилади. Антиаритмик таъсири хинидинникидан тезроқ бошланади. Т½=48 соат. Этмозин экстросистолиялар, параксизмал тахикардия, пароксизмал титровчи аритмияда яхши самара беради. Этмозин камзаҳарли, терапевтик таъсир кенглиги хинидин ва новокаинамидникидан катта. Қон босимини ўртача пасайтиради, кўнгил айнаш ва бош айланиши кузатилиши мумкин.
ЛИДОКАИН – таъсири тез бошланади, лекин қисқа бўлади(10-20мин). Вена ичига киритилади. Гемодинамикага таъсири суст. Асосан қоринчалар аритмиясида (инфарктдан кейин, операциядан кейинги холат) қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |