Юқори, ультраюқори ва ўта юқори частотали электромагнит
майдон нурланишларни ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш
жараёнлари ва ишлаб чиқариш мосламалари
Ҳамма юқори, ультраюқори ва ўта юқори частотали электромагнит майдонлар билан ишлаш жараёнида мосламалардан энергия ютилиши ва йўқотилиши минимал бўлиши керак. Электромагнит майдон радиочастотасидаги чиқувчи нурланиш манбаи ишалб чиқариш мосламалари паспортга эга бўлиб, бу паспортда нурланиш даражаси иш режим лойиҳаси бўлиши керак.
Нурланиш интенсивини руҳсат этилган меъёрга тушуиш учун қуйидаги ҳимоя воситалари қўлланилади:
а) металл ва диэлектрикларни иссиқлик билан қайта ишлаш участкаларини нурланиш манбаи ҳисобланган юқори частотали ва ўта юқори частотали элементларни экранлаштириш;
б) радио ва телерадиостанцияларда узаткичларни экранлаштириш, юқори частотали ва ўта юқори частотали блокларни рационал жойлаштириш дистанцион бошқаришни ташкиллаштириш;
в) физиотерапия хоналарида экранлаш мосламаларини ўрнатиш ва дистанцион бошқарувни ташкиллаштириш; Юқори ва ўта юқори частотали генераторлар, радиотелевизион узатгичларва бошқалар махсус кўрсатилган хоналарда жойланишлари керак.
6 БОБ. ПЕСТИЦИДЛАРНИ КУЛЛАНИЛИШИДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
Ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ҳалк фаровонлигини оширишга қаратилган омиллардан биридир. Бу масалани епишда қишлоқ хўжалигини самарадорлигини оширишнинг илгор усулларини тадбиқ этиш катта аҳамиятга эгадир.
Бу йўналишда қўлланиладиган тадбирдардан бири ўсимликларни кимёвий ва биологик усул билан ҳимоя қилишдир. Хосилнинг кўпгина қисми ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар тоъсирида йўқолиб кетади. Бу кўнгилсиз оқибатларни олдини олишда кимёвий ҳимоя воситаларига кенг йўл очилади. Чунки ўсимликлар кимёвий ҳимоя воситалари қўлланилмаса картошканинг 43 %, карамнинг 78 %, олманинг 91 %, нобуд бўдиши мумкин.
Дунё микёсида ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар таъсирида йилига 75 миллиард доллар турадиган қишлоқ хўжалик махсулотлари йўқолади. Вахоланки олинган йиллик ҳосил 140-150 миллиард доллар туради.
Дунё микёсида ҳар йил кимёвий ҳимоя воситалари ёрдамида 4,5-5,0 миллиард сумлик қишлоқ хўжалик махсулотлар сақланиб қолади.
Бугунги кунда бутун дунёда ҳимоя воситалари сифатида пестицидлар /ре-паразит, сое о-ўлдираман/ қўлланилади.
Пестицидлар қабул қилинган умумлашган маъно билдирувчи ибора бўлиб , ўсимликларни зараркунандалар, касалликлар, бегона ўтлардан ҳимоя қилишда ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари паразитларни ва зарардли кемирувчиларни йўк қиладиган кимёвий ва биологик моддалардир. Пестицидларга хашоратларни ўсимликларга яқинлашишдан чўчувчи /ферамон/ воситалар, дефолиант ва десикантлар ҳам киради.
"Пестицид " тунунчасига, антиботиклар ва бошқа кимёвия моддалар, қишлоқ хужалигида кенг қўлланиладиган ўсимликлар усиш жараёнини бошқарувчи кимёвий ва фармақологик воситалар, минерал угитлар кирмайди.
Пестицидларни кенг қўлланилиши ижобий оқибатлар билан бирга кўпгина салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу кимёвий воситалар биологик актив моддалар бўлиб, одам организмига ҳам таъсир этиши мумкин.
Шуни кузда тутиш керак-ки пестицидлар улар билан бовосита ишловчиларга таъсир этибгина қолмай, ташқи муҳитда тарқалишлари оқибатида /ҳаво, тупроқ, сув, озиқ-овқат махсулотлари/ одамларга бевосита таьсир этишлари мумкин.
Юқоридагилар гигиена фанининг олдига пестицидлар салбий таъсирини чуқур ўрганиш ва уларни олдини олиш чора тадбирларини ишлаб чиқишдек мухим вазифаларни куяди.
Пестицидлар салбий таъсири қуйидагиларга боғлиқдир:
I) Оҳирги икки ун йилликлар мобайнида бутун дунёда пестицидлар қўлланилишини кўпайиши кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда дунёда йилига 1,25 млн.тонна пестицидлар ишлаб чиқилади. Бу эса ўрта ҳисобда бир гектар ерга 200-300 г. тўғри келади. Бу кўрсаткич АКШ да 2-3 кг/ га. тўғри келади.
Ўзбекистонда пестицидлар 1947 йилдан бошлаб қўлланилмоқда. 1967 йилга келиб пестицидлар қўлланиш миқдори 27 марта ошди, 1989 йилга келиб 850 минг тоннага етиб I гектар ерга ўртача 20 кг пестицид тўғри келади. Республика бўйича эса бу кўрсаткич 3 кг/г га.тенгдир.
2) Пестицидлар хилларининг кўпайиши ва ўзгариши.
Ҳозирги пайтда дунёда. 900 хилдан кўпроқ пестицидлар қўлланилмоқда. Шакли жихатдан эса 10000 хилдан ошиб кетади.
Республикамизда 1940 йилда 15 хил пестицидлар қўлланилган бўлса, бу ракам 1955 йилда 27 ни. 1960- 47, 1962-100, 1970-1990 йилларда аса 160 га етди. 1947 йилгача ноОрганик кимёвий препаратлар /олтингугурт, сурма, фтор/ бўлса,
1947-1957 йилларда бўлар қаторига никотин,ТХФМ,фосфор Органик бирикмалар қўшилди. 1957-1967 йилларда хлор, фосфор, сурма Органик бирикмалари қўшилди. 1980-2000 йилларда бўлар қаторига сунъий пиретроидлар гуруҳи қўшилди.
3) Кенг майдонларда пестицилдар қўлланиши. Агар саноатда кимёвий моддалар ҳавога технологик сабаблар, санитар технологик. воситаларни йўқлиги ёки маромида ишламаслиги ва бошқа сабаблар оқибатида ажралиб чиқса, қишлоқ хужалигида эса кимёвии моддалар /пестицидлар/ атайлаб ташқи муҳит объектларига таъсир эттирилади. /ўсимликларга, ерга/ бунинг натижасида пестицидларнинг 80 %, ташқи муҳитга тарқалади /А.Е. Павлов/.
Пестицидларни қўлланиши кенгайиши оқибатида уларни сайера буйлаб кенг тарқалишига олиб келади. Бу атмосфера ҳавосини сувларини, тупроқни ва озиқа махсулотларини ифлосланишига олиб келади. Бу кунгилсиз оқибатларнинг яна бир сабаби пестицидларни бир муҳитдан иккинчисига ута олиш ҳусусиятидир.
Пестицидлар ўсимликларга сепилиши натижасида у тупроқка ҳам тушади. Тупроқдан атмосфера ёғинлари, экиш сугоришдаги сув орқали хавзаларига ўтади. ифлосланган сув орқали кишилар ер ҳайвонларни организмига тушиши мумкин. Пестицидлар қўлланиши натижасида атмосфера ҳавосига пестицидлар тўғридан-тўғри тушса тупроқдаги пестицидлар чанг таркибида ҳавога чиқиши мумкин. Айрим сабабларга кўра ута ташқи муҳитда чидамли хлор Органик бирикма ДДГ Гренландия музликларидаги пингвинлар ёнида, планктон таркибларида аниқланганлиги қайд этилган.
Айрим пестицидлар /айникса хлорОрганик / ўсимлик таркибига утиш ҳусусиятига эга. Бу эса олинган ҳосилни таркибида ётган эарарли кимёвий моддалар пайдо бўлишига олиб келади.
4) Пестицидлар биологик активлиги оқибатида маълум заҳарли ҳусусиятларга эгадирлар.
5) Яқин ва олис таъсир оқибатлари борлиги.
Яқин таъсир оқибатларига ўткир, сурункали заҳарланишлар киради.
Олис таъсир оқибатларига - жинсий хужайраларга /гонадотроп/ хомиланинг усиш ва ривожланишига /эмбриотроп / таъсир хромосомаларга /мутаген/ шиш, пайдо қилиш/ бластомоген/ сезувчанлик даражасини ошириш /аллерген / юрак томирларига/ кардиоваскуляр/ таъсирлар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |