Тошкент Тиббиёт Академияси


Пестицидларнинг қўлланилиши



Download 2,75 Mb.
bet87/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Пестицидларнинг қўлланилиши:
Иттифоқимиизнинг қишлоқ хужалигидаги ерларнинг 87 % яқинида пестицидлар қўлланилади.
Жумхурият қишлоқ хужалигининг кўпгина тармогларида ҳам сезиларли миқдорда пестицидлар қўлланилади. Қишлоқ хўжалигимизнинг асосий тармоги пахтачиликдир. Бу сохани ҳар бир босқичи бошқа агротехник тадбирлар қаторида кўпгина пестицидларни қўлланишни таказо этади.
Жумхуриятмизда пестицидлар қўлланиши бошқа минтақаларга
қараганда бир қанча ўзига хос гигиеник аҳамиятга эга бўлган фарқларга эгадир. Буларга иссиқ иқлим , кишилар яшаш жойлари далаларга жуда яқин жойлашиши сугориладиган шароитда экин етиштирилиши, ичимлик сувдар асосан очиқ хавзалардан олинишдиги, угитлар ҳарорати юқорилиги, пестицидларни кўп бугланиши киради. /Пестицидларни кўп қўлланилишига сабаб жуда кўп гуза зараркунандаларининг мав-
жудлиги.
Махсус адабиётларда» келтирилган фикрлар ва шаҳсий изланишлар шуни кўрсатадики, пестицидлар қўлланиши жараёнида озукага келадиган омилларнинг етакчиси кимёвий омил бўлиб, у маълум шароитда киши организмга ва ташқи муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин
Салбий таъсирларнинг кўп вакиллари бир қанча шарт ва шароитларга боғлиқдир. Булар жумласига пестицидларнинг қўлланиш усуллари, уларнинг заҳарлилик даражаси организмга кайси йўл билан кириши ва тўплана олиши, ташқи муҳитда чидамлилиги ва бошқалар киради.
Пестицидлар қўлланилишида жуда кўп одамлар жалб этилади ва улар қуйидаги ишларни бажарадилар:

  • уруғларни дорилаш, зараркунандаларга қарши кўраш, ўсимлик баргларини куритиш ва тукиш. Булардан ташқари пестициддар қўлланиш жараёнида махсус мутахассислар, агроном-онтомологлар, фуқаро ҳаво авиацияси ходимлари, жумхурият қишлоқ хужалигида кимёвий воситадир, ишлаб чиқариш бирлашмаси ходимлари иттифок бўйича улар 400 мигдан ортиқдир/.

Булардан ташқари маълум шароитда /белгиланган иш юритиш маън этилган вақт-карантим муддатларига риоя қилинмаслик оқибатида пестицидлар қўлланилган далаларда ишлар олиб борадиган /ўсимлик ораларини ишлаш, сугоргиш ва бошқалар/ кўпдан-кўп ишчилар ҳам пестицидлар таъсирига дучор бўлишлари мумкин.
Юқорида каид этилган шароитларда пестицидларни таъсир этиш вақт бажариладиганишларга боғлиқдир.
Жумхуриятимизда пестицидларни қўллаш, асосан махсус қишлоқ хужалигида кимевий воситаларни қўллаш бўйича ишлаб чиқариш бирлашмаси /сельхозхимия/ ходимлаи томонидан олиб борилади. /бу бирлашма таркибда ҳар бири 100-150 кишидан иборат отрядлар бўлади. / Бу ходимлар пестицидларни қўллаш ишларини баҳордан /март ойидан /то кузгача /октябрь ойигача / бажарадилар ва узоқ вақт бевосита пестицидлар таъсирида бўладилар.
Булардан ташқари пестицидларни қўлланиш даврида хужаликларни ишчи ходимларидан ҳам эвенолар /10-12 кишидан иборат / тузилади.
Пестицидлар билан ишловчилар қуйидаги ишларни бажариш жараёнида омборларда сақлаш, қадоқлаш қабул қилиш, бери шва ташиш уруғларни экиш олдин дорилаш, дон омборларини дудлаш, техник воситаларни тузатиш, ишлатилган техник ва шаҳсий ҳимоя воситаларни, корхоналарни зарарсизлантиришда улар таъсирида бўлишлари мумкин.
Юқоридаги ишларбажарилиш шароитида энг ҳавфли иллардан бири «хабарловчи» сигналшик ишидир, чунки улар пестицидларни тайёралар ёрдамида сепилиш жараёнини бошқариб турувчилардир. Булар қаторига учувчан ёки чангсимон пестицидларнитайёра ва тракторларнинг махсус хажмларига тулдирувчиларни ( заправшиклар) ҳам киритиш керак.
Пестицидлар қўлланилишдаги ишлар асосан уч босқичдан иборат бўлиб бўлар тайёргарлик, асосий ва якунловчи ишлардир.
Биринчи ва учинчи босқичлар махсус ажратилган жойларда бажарилиб, идишларни очиш, пестицидларни тортиш ( ўлчам ишлатиладиган аралашма ёритмалар тайёрлаш, ҳамда техник воситаларга куйиш( 1 босқич), бушаган идишларни, корхона ва бошқа ҳимоявоситаларни, техникани зарарсизлантириш ( 3-босқич) ишлар киради.
Иккинчи босқич ишлари пестицидларни дала экинзорларда ишлатишдан иборат бўлиб, асосий иш ҳисобланади.
Пестицидлар физик- кимёвий ҳусусиятларига ишлатилиши шартларига кўра, донача( гранула), кукун ( порошок, дуст), қўлланувчи кукун ( суспензия) сувда ёки Органик эритувчиларда тайёрланган эритмалар, муаллақ эритмалар, аэрозоль газ, буг шаклида қўлланилиши мумкин.
Қишлоқ хужалигида пестицидлар кенг тарқалган қуйидаги усуллар билан қўлланилади: чанглаш, сепиш, буғлаш, тупроқка донача шаклида куйиш.
Юқорида келтирилганлар ичида пестицидларни сепиш ( эритма шаклида) вадонача( гранула)шаклида ишлатиш, чанглашдан гигиеник нуктаи назарданафзал ҳисобланади.
Чунки сепиш ва донача шаклида ишлатиш оқибатида, пестицидларни нафас олаётган ҳавогава ташқи муҳитга таркатилиши камроқ кузатилади, айникса бу биринчи босқич ишларни бажаришда якқол қурилади. Шуни ҳам эсда тутиш керак-ки донача шаклида қўлланилган пестицидлар узоқрок тупроқда сақланиб, сўнги бажариладиган ишларда юзига таъсир этиш эҳтимоли бор.
Пестицидлар асосан икки хил воситалар трактор ва тайёралар ёрдамида ( ердан ва ҳаводан) ўсимлик ва ерга таъсир эттирилади. Агар жуда кичик сатхларда пестицид ишлатиш лозим бўлса, елкага осадиган( раницевой) пуркагичлар ёрдамида сепилади.
Тайёралар ёрдамида пестицидларни қўллаш улар дала сатҳидан 5 м юқорида «хабарловчилар» кўрсатмасига биноан олиб борилади. «Хабарловчилардан» бири дала бошида туриб сепишни бошлашга нишон берса, иккинчиси дала охирида туриб тугатишни кўрсатади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish