КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси ҳаётида прогресс асосида ривожланишга қаратилган, иқтисодний структурани қайта қуриш, самарадор шаклларни бошқариш, меҳнатни стимуллаштириш ва ташкиллаштиришни янги курси олиб борилмоқда. Унинг янгилик ва ютуқларининг асосий қисмидан бири юқори малакали тиббий кадрларни тайёрлашдир. Бунда катта роль соғлиқни сақлашда профилактика йўналишини таъминловчи мутахассисларга қаратилган. Бундай интизомлардан бири умумий меҳнат гигиенаси – тиббий-профилактика фанининг асоси бўлиб, ишчи жамоадаги саломатликни ишчилар организмига ҳар-хил ишлаб чиқариш омилларини таъсирини ўрганади, меҳнат ва иш жараёнини ташкиллаштиради.
Меҳнат гигиенаси – профилактик фан бўлиб, ишловчи организмга иш жараёнини ва ишлаб чиқариш муҳитини таъсирини ўрганувчи ва санитар гигиеник, даволаш профилактик, ишловчиларнинг саломатлигини сақлашга ва иш қобилиятини оширишга қаратилган чора тадбирларни ишлаб чиқади. Меҳнат гигиенаси умумий ва хусусий бўлимларга бўлинади.
Умумий меҳнат гигиенаси – тиббий профилактик фанинининг бўлими бўлиб, ишлаб чиқариш корхоналарида етакчи омилларга гигиеник баҳо бериш, омил таъсирини олдини олиш, санитар тарғибот ишларини олиб бориш, соғломлаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва қўллаш масалаларини ўрганади.
Хусусий меҳнат гигиенаси - тиббий профилактика фанинининг асосий бўлими бўлиб, ишчи шароитининг таъсири, меҳнатни ташкил қилиш ва иш жараёнини ҳамда давлат санитар назорати олиб бориш аҳамиятини, ишлаб чиқариш объект турлари ва бўлимини ўрганади.
Меҳнат гигиенаси фани тузилиши, вазифаси, услублари ишчилар саломатлигини сақлашга қаратилган тадбирларни кўриб чиқамиз. Меҳнат гигиенасининг асосий мақсади меҳнат шароитларини яхшилаш ва ишчилар саломатлигини муҳофазасига қаратилган санитар – гигиеник, даволаш профилактик чора тадбирлар комплексини яратишдир.
Меҳнат гигиенаси асосий вазифалари:
1) оптимал иш шароитини яратиш
2) умумий касалланишни пасайтириш ва касб касалликларини олдини олиш.
3) меҳнат унумдорлигини оширишни асосий тушунчалари ва изохлари.
Иш шароити - ишчини ўраб тўрган муҳитни ва ишлаб чиқариш жараёнининг омилларини таьсир мажмуи. Иш шароити ва меҳнатни ташкил этилгани бу, ишлаб чиқаришдаги зарарли ва ҳавфли омиллар, иш давомийлиги, дам олиш давомийлиги ва уларнинг алмашиниб туриши.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодексида иш вақти тушунчасига қуйидагича таъриф берилган “Иш вақти деб, ишчининг иш тартиби ёки графигига ёки келишув асосида ўзининг иш мажбуриятини ўташи тушинилади.” касб касаллиги айни шу касб учун специфик ҳамда ишлаб чиқариш муҳитининг ёки иш жараёнининг зарарли ва ҳавфли таъсири натижасида ортирилган касаллик.
Меҳнат шароити ва иш жараёни қуйидагича:
1. ишлаб чиқариш ва технологик жараён тури (машина қурилиши, кимёвий саноат қурилиши).
2. меҳнатни ташкил қилиниши (механизация даражаси, станокда ишлаш, дам олиш, меҳнат).
3. Касбга таълуқлилик.
Зарарли ва ҳавфли ишлаб чиқариш омиллари табиатига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Физик
Химик
Биологик
Психофизиологик
Физикавий зарарли ва ҳавфли ишлаш омиллари қуйидагиларга бўлинади:
Харакатланувчи механизмлар, машиналар, ишлаб чиқариш ускуналарининг сурилувчи қисмлари.
Ишчи зонасининг юқори чангланганлиги ва газланганлиги.
Ишчи зонаси ҳавосининг температураси юқори ёки пастлиги.
Шовқиннинг юқори даражалилиги, иш жойидаги ультратовуш, инфратовуш.
Ҳаво намлигини ошиши ёки пасайиши.
Барометрик босим ошиши ёки пасайиши.
Электростатик майдонининг даражасининг ошиши.
Электр магнит нурланиш даражаси ошиши.
Табиий ёруғлик камлиги ёки йўклиги.
Иш зонасининг ёритилганлиги, етишмаслиги.
Ультрабинафша, инфрақизил радиация даражасининг ошиши.
Ишлаб чиқаришнинг химик зарарли ва ҳавфли омиллари қуйидагича:
Инсон организмига таъсири қуйидагича ҳарактерли бўлади: токсик, сенсибилловчи, канцероген, мутаген, репродуктив фаолиятга таьсир қилувчи.
Инсон организмига кириш йўли бўйича: нафас органлари, ошқозон ичак йўли, тери копламлари ва шиллиқ қатламлар орқали.
Ишлаб чиқаришнинг биологик зарарли ва ҳавфли омиллари ўз ичига: биологик объект, патоген микроорганизм (риккетсия, бактерия, вирус ва замбуруғлар) ва уларнинг хаёт махсулотлари киради. Гигиеник классификацияга мувофиқ меҳнат шароитларини зарарли ва ҳавфлилик иш жараёни оғирлиги ва кескинлиги кўрсаткичлари СанМиҚ № 0141-03 иш шароити 4 синфга бўлинади.
1 синф – оптимал иш шароити
2 синф – руҳсат этилган иш шароити
3 синф – зарарли иш шароити (гигиеник норматив даражаси ошиши ва ишчи организмида ўзгаришлар) яққолиги бўйича 4 даражага бўлинади
4 синф – ўта ҳавфли иш шароити
Do'stlaringiz bilan baham: |