Тошкент Тиббиёт Академияси


Конвейерда иш бажарилганда ва масофадан бошқарувда физиологик ва гигиеник ҳусусиятлар



Download 2,75 Mb.
bet8/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Конвейерда иш бажарилганда ва масофадан бошқарувда физиологик ва гигиеник ҳусусиятлар.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширувчи меҳнат жараёнини турларидан бери – қонвейер ишлаб чиқариш жараёни ҳисобланади. Унинг асосчиси Тейлор ҳисобланиб, меҳнат жараёнини бўлак кисимларга бўлган ишлаб чиқариш жараёни ишчилар, ишчилар жараёнида бир операцияни бажариш натижасида ишлаб чиқариш унумдорлигини оширганлар.
Иш бажариш вақтида айрим илгор ишчилар иш вақтида айрим операциялардан бир неча сонияларда бажаришлари натижасида иш куни давомида кўп махсулот ишлаб чиқарадилар. Натижада шу вақт мобойнида корхонадаги бошқа ишчиларни ҳам шундай тезликда иш бажаришга талаб қилинар эди. Тейлор инсонни «Харакатлантирувчи механим» деб номлаган.
Бизнинг тушунчада қонвейер систеъмаси меҳнат жараёнини яхшилаш билан бирга иш вақтида организмдаги физиологик реакциялар инобатга олинади.
Замонавий кетма-кет қонвейер меҳнатини ташкиллаштириш кўрсаткичлари:
а) чегараланган меҳнат хажмини операцияларга бўлиниши;
б) операция кетма-кетлигига қараб иш жойларини жойлаштириш;
в) деталларни операциядан операцияга узатиш учун махсус транспорт мосламаларини қўллаш;
г) бир бутун жараён ва иш операцияларини бунга буйсиниши қонвейер жараёнини мохияти – ҳар бир ишчи операцияларни бир хил вақтда бажарилиши. Ритм - бу физиологик жараёнини ташкиллаштириш.
Бир хил ритмда бажарилаётган ишлар натижасида динамик стериотип ҳосил бўлади. Бу динамик стериотип тез ва мустахкам ривожланиб, организмдаги ҳаракат, модда алмашинув ва циркулятор органларига таъсир этади.
Конвейер меҳнатида физиологик ва гигиеник бир қанча кизиктирувчи саволлар мавжуд.
1. рационал гигиеник меҳнат шароитини яратиш (еритилганлик, вентиляция ва бошқалар);
2. меҳнат ва дам олиш тартибини ташкил этиш;
3. иш жойини ташкиллаштириш;
4. иш кучи ва иш хажмини тўғри тақсимлаш, технологик жараёнини кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда;
5. қонвейер ритмини урнатиш.
Бу масалалар корхонани техник-мухандис ходимлари билан бирга ҳал этилиши керак. С.И. Крапивинцева ва бошқа олимлар тамонидан металларни қонвейер усулида қайта ишлаш жараёнида организмдаги физиологик реакциялар ўрганилганда панжа ва бармоқларнинг майда мускуллари тез ҳаракат қилади.
Ишни кескинлашганлиги иш вақтида дам олиш танаффусларини вақтига ва соатига боғлиқ. Мисол: металлни қайта ишлаш қонвейер жараёнида иш бошланишидан кейин биринчи икки соат вақт давомида ишлаб чиқариш жараёни ортади. (операцияларни бажариш учун кам вақт сарфланади). Иш ритми сақланади, физиологик кўрсаткичлардан пульс частотаси камаяди ва кўриш мотор реакциясини латент даври ҳам камаяди.
Лекин иш кунининг иккинчи яримида пульс уриши ортади, кўриш мотор реакциясини яширин даври ҳам узаяди. Ишчиларни иш фаолияти ҳам пасайиши кузатилади.
Хулоса: иш жараёнини яхшилаш мақсадида иш кунини биринчи яримида ишчиларга кўпроқ зўрикиш бериб, иккинчи яримида камайтириш керак.
Бундан куриниб турибдики, иш кунининг биринчи яримини охирида ва иш кунининг иккинчи яримида иш фаолияти пасаяди. Ишчиларда «чарчаш» кузатилади.
19 асрда Америка олими инженер Тейлор металл киркиш корхоналарида биринчи марта қонфейерни куллаган, узи қонструкция қилган. Илмий техника тараққиёти ютукларини амалиётга тадбиги - ишлаб чиқаришни ташкил этишни турли хил формаларини вужудга келтиради. Тула автоматлаштириш, масофадан бошқариш, комплекс механизациялаш, қонвейер усули, оқим усули ва бошқалар. Буларнинг натижасида қуйидаги ижобий оқибатларга эришилади:
- Иш унумдорлиги ортади.
- Чиқарилаётган махсулот сифати яхшиланади.
- Ишнинг оғирлиги камайди.
- Энергия сарфи камайди.
Булар билан бир қаторда бир қанча салбий окдбатлар ҳам юзага келади:
1) МНС ва 2 сигнал систеъмаси иштирокида бажариладиган ишлар ортади.
2) Кам ҳаракат - гипокинезия вужудга келади.
3) Монотония холати вужудга келади.
4) Янги омиллар йўл-йўлакай ҳосил бўлиши ёки мавжудларини таъсири кучайиши мумкин.
Конвейер усулида ишни ташкил этишда меҳнат гигиенаси масалалари нималардан иборат? Конвейер усулида ишни таш кил этишда албатта қўйилган 4 та шарт бажарилиши лозим:
1) Технологии жараён майда бўлақларга бўлиниб, уларни бажарилишига чекланган вақт ажратилади.
2) Иш жойлари технологик жараён бўйича кетма-кет жойлаштирилган бўлиши шарт.
3) Ҳамма иш жойлари орасида махсус кузатиш воситалари (транспорт, инвентар ёки кузаткичда) ўрнатилиши керак.
4) Ҳамма технологик жараён бир хил ритмга бўлинган бўлиши керак.
Конвейерлаштирилган меҳнатнинг асосий турлари 5 хил гуруҳга бўлинган бўлиши керак. Бу бўлиниш қуйидаги кўрсаткичлар асосида боради:
1) Операциядаги элементлар сони.
2) Операцияни бажаришга кетган вақт (сек.)
3) Юкнинг оғирлиги (кг)
4) Иш бажариш зонаси (м)
5) Тана холати
6) Харакатлар сони (соатига)
7) Харажатлар тавсифи
8) Асосий функцияларнинг зўрикиши.
Конвейер усулда иш бажараётганда иш турига қараб 2та омилга катта аҳамият берилади:
1) гипокинезия
2) монотония холати.
Монотонлик - меҳнатни жуда тез-тез такрорланиши, оддийлик меҳнат ҳаракатларининг ёки қабул қилинаётган кузгатувчиларнинг бир хиллик ҳусусиятидир.
Маълум вақт давомида даврий бир хил ишни бажариш элементар холат – монотония холати дейилади. Агар иш жараёнида иш куни хронометриясида 60% ишни бир хил омил ташкил этса бундай иш монотон иш дейилади.
Монотон меҳнат икки категорияга бўлинади:
1. бир хил ҳаракат натижасида юзага келадиган монотония холати;
2. монотон холат ва келиб тушиши маълумот дефицит жараён натижасида келиб чиқувчи монотония меҳнати. Якқол монотон бажариладиган иш чарчашга ва асабни заифлашувига олиб келади.
Монотония холати ишчиларни зерикишига кузатиш холатини пасайишига, уйкув холатига, апатия холати, ишга кизикишни йўқолишига олиб келади. Монотония холатида кўп ишлаш натижасида ўрта ва катта ешдаги ишчиларда гипертензив реакцияларнинг келиб чиқишига мушак ва таянч аппарат систеъмаларини касаланишига, статик ва динамик зўрикишга олиб келади.
Монотонияни ривожланиши – гиподинамияга олиб келади. Бу эса уз ҳолида иш қобилиятини пасайишига олиб келади. Физиологик текширув натижалари шуни кўрсатдики монотония меҳнат қобилиятига мосланишига қийин ривожланади, бу эса уз навбатида касалланишни усишига олиб келади. Айникса ешлар ўртасида (йилига 30%)ни ташкил этади.
Шундай килиб, замонавий ишлаб чиқаришдан фарқлий уларок қонвейерлар, автомат цех жараёни монотония, гипотензия, таянч аппаратларининг локал мушак зўрикишларини олиб келишига сабаб бўлади. Бу эса уз холатида иш сифатини камайишига, чарчашга, асаб мушак систеъмаси билан боғлиқ касб касалликларига олиб келади.
Вакт давомида бир хил ҳаракатни дойимий такрорланиши И.П. Павлов «Бир хужайрага узлуксиз таъсир, тормизланиш холатига олиб келувчи таъсир,- деб», Введинский бу холатни – парабиоз холати,- деб атади.
Конвейерни салбий тамонлари: конвейерни жуда юқори тезликда ҳаракатини содир бўлиши, дам олиш тартибини норационал холати, ишдаги доимий ўзгаришлар, айрим мушакларни ута зўрикиш холати намоён бўлади.
Бажарилиш операция элементларини сонига бажарилиш вақтига, махсулот оғирлигига, иш жойига, иш холатига, бир соатда ҳаракат сонига, асосий ҳаракатларни бажарилиш кучига қараб қонвейер меҳнати 5 гуруҳга бўлинади.
Монотония холатини олдини олиш чора тадбирлари:

  1. Бажариладиган операцияларни йириклаштириш, яъни майда ва оддий операцияларни ута мураккаб, йирик операцияларга алмаштириш. Бу жараён меҳнат унумдорлигини 5% оширади.

  2. Смена давомида бир операцияни бошқа операциялар билан алмаштириш. Иш куни давомида бир қанча операцияларни бажариш натижасида иш самарадорлигини 20% ортишига олиб келади

  3. Бажариладиган операцияларни йириклаштириш, яни майда ва оддий операцияларни ута мураккаб, йирик операцияларга алмаштириш; Бу жараён меҳнат унумдорлигини 5% оширади.

  4. Смена давомида бир операцияни бошқа операциялар билан алмаштириш. Иш куни давомида бир қанча операцияларини бажариш натижасида иш самарадорлигини 20% ортишига олиб келади.

  5. Бажариладиган операциялар сонини чегаралаш. Бу уз навбатида меҳнатни кескинлигини камайишига олиб келади.

  6. Иш куни давомида қонвейерда иш ритмини алмаштириш жараёнини қўллаш: иш кунини биринчи яримида иш темпини ошириш, ишни иккинчи яримида иш темпини камайтириш.

  7. Конвейер қонструкциясини рационаллаштириш.

  8. Меҳнат ва дам олишни тўғри ташкиллаштириш, яъни ҳар бир иш оралигида 5-10 дақиқали танаффуслар ташкиллаштириш

Иккинчи гуруҳдаги қонвейер ишида иккита 7-10 дақиқали танаффусларни ташкиллаштириш тавсия этилади (биринчиси иш бошланганидан сўнг 2-2,5 соатдан кейин ва иккинчиси иш тугашидан 1,5-2 соат олдин).
Учинчи гуруҳ қонвейерлар ишида 3 та 10 минутли танаффуславрни ташкиллаштириш тавсия этилади (биринчи иш кунини яримида битта танафус, иккинчи иш кунини яримида иккита танаффус).
Тўртинчи гуруҳ қонвейер ишида 4 та танаффус ташкиллаштириш тавсия этилади (иккита 10 минутлик ва иккита 15 минутли танаффуслар ҳар 1-1,5 соатдан сўнг).
Бу танаффуслар мусикий кўринишда, ишлаб чиқариш гимнастикаси – қўл ва оёқларни массаж қилишдан иборат. Яна бир профилактик чора тадбирларга – оптимал иш шароитларни ташкил этиш ҳам киради.



Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish