Илмий техник ривожланиш, эргономика меҳнат физиологияси.
Илмий техник тараққиётининг ривожланиши инсон хаётида меҳнат шароитини ривожланишига олиб келмоқда. Бу эса кул меҳнатини камайтиришга, комплекс механизацияси, автоматизациялаш ишлаб чиқариш жараёнини ҳалк хужалигини ҳамма тармоқларида меҳнат шароитини яхшилашга олиб келмоқда.
Илмий техник ривожланиш, компелекс механизациялашган ва автоматизациялашган ишлаб чиқариш жараёнини қўллашда ҳалк хужалигида аёллар меҳнатидан фойдаланишни олдинга сурмоқда.
Меҳнат гигиенаси ва физиологияси олдида аеллар меҳнат шароитини яхшилашга, иш қобилиятини ва ижодий кўп яшашга қаратилган амалий тақлифларни ишлаб чиқиш масаласи турибди. Бу тақлифларга монотония ва гиподинамия холатида ишловчи касбдаги аелларга технологияни рацоналаштириш, мосламаларни яхшилаш, ишчилар мебели ва шаҳсий ҳимоя воситаларини аеллар организимига физиологик ҳусусиятига қараб урнатиш, аеллар иш таркибини яхшилаш дир.
Шу билан бир қаторда меҳнатни илмий ташкиллаштириш алоҳида аҳамиятга эга.
Илмий меҳнатни ташкиллаштириш, яъни ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш, фан техника билан ишлаб чиқариш жараёнини бирлаштириш, инсон саломатлигини сақловчи ва хаёт талабини қондирувчи материал ва меҳнат ресурсларини куллаш.
Меҳнатни илмий ташкиллаштириш масалаларини ҳал этишга куйдагилар киради:
техникавий
иқтисодий
тиббий
биологик.
Меҳнатни илмий ташкиллаштириш тушунчаси билан бир қаторда «эргономика» мухандислик психологияси «ишлаб чиқариш этикаси ва эстетикаси» киради.
Бу тушунчалар АКШ Давлатида «Инсон омилини ташкиллашитириш» ёки «биотехнология»,-деб ФРГда «антропотехника»,- деб номланган. «Эргон» грекча суз бўлиб, «иш» «nomos” эса қонун бошқача деб айтганда иш жараёни хақидаги фан,- деб аталган.
Бу йўналишда биологик, психологик ва техник фанларини қўлланилиши, инсон билан машинани бир бирига оптимал мослашиши кўрсатилган.
1949 йилда эргономика текширувларини бутун жахон ассоциацияси ташкил этилган.
1961 йилда Стокгольмда ассоциацияни биринчи қонгресси бўлиб ўтган ва унда низом қабул қилинган. 1957 йилда инсон омилини ўрганувчи ташкилот ташкил топган. “Эргономика” ва “инсон омили” журналлари чиқа бошлаган. Эргономика кўп фанлар билан социология, психология, физиология, тиббиет, иқтисод, меҳнат гигиенаси техниклари фанлари билан бирга ташкил топган.
Эргономика – шундай фанки, инсон саломатлигига зарар етказмайдиган, иш самарадорлигини оширувчи, инсонга психологик ва физиологик таъсир этувчи фан.
Эргономика фани мухандислик психологияси билан биргаликда тараққий этган.
Эргономика вазифаларига куйдагилар киради:
Меҳнат жараёнини ошириш;
Касалланишни камайтириш;
Ишловчилар саломатлигини сақлаш.
Меҳнатни илмий ташкиллаштириш вазифаларини ҳал этишда ва ишлаб чиқишда иқтисодчилар, мухандислар, тиббиет ходимлари, гигиенист ва меҳнат физиологлари иштирок этадилар.
Инсонда меҳнат фаолиятини ўрганувчи асосий вазифаларга куйдагилар киради:
Меҳнат жараёнини рационалаштириш (технология, машина, пультни бошқариш, иш жойини аппаратура, механизация ва автоматизация, бошқалар).
Иш вақтини рационал тақсимланиши (меҳнат ва дам олиш тартиби), меҳнатни оғирлиги ва кескинлиги бўйича таснифи, аеллар ва усмирлар меҳнатини регламентация қилиш ва бошқалар.
Оптимал меҳнат шароитини яратиш.
Иш вақтидан ташқарида дам олишни ташкиллаштириш (ишлаб чиқариш гимнастикаси, функционал мусика ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |