Чарчаш диагностикаси. Группа белгилар воситасида ўтказилади. Субъектив белгилар - толиқиш бўлиб, уни суроқ орқали аниқланиш мумкин.
Объектив белгилар: а) бу белгилар организмнинг функционал холатини ўрганиш. Бу кўрсаткичлар бевосита меҳнат гигиенаси врачи иштирокида олинади.
б) меҳнат унумдорлигини ўзгариши хақидаги белгилар. Бу белгиларни аниқлашда бевосита инженер - технологларнинг иштирокидан фойдаланиш.
в) иш унумдорлигини сифат ва миқдорини аниқлаш мутахассислар ҳисоб китоб йўли билан х.
Чарчашни объектив белгилари: орган ва систеъмалардаги ўзгаришлар: асаб систеъмаси, мушак юрак қон - томир, нафас, анализаторларда, модда алмашинуви, гуморал ўзгаришлар, бошқариш системасида. Мисол: пульс ишнинг 1 вақтида 80 уд переривдан олдин 100 бўлиб жуда катта бўлади. Агар ишдан аввалгисига нисбатан 20 да ўзгарса, демак чора - тадбир кўриш кузда тутилади
Чарчаш профилактикаси. Умумтехник тадбирлар: ишлаб чиқаришни механизациялаштириш, автоматлашт\
\ириш, ишлаб чиқариш ташкиллаштириш илгор усулларни қўллаш, оғир ёрдамчи кул ишларини озод, дастгох ва ускуналарини мукаммаллаштириш ва бошқалар. Бу чоралар маълум даражада камайтиради. Меҳнат жараёнини рационал ташкил қилиш. Ишчи холати ва иш бажариш ҳаракатларини мукаммаллаштириш,статик иш бажаришни камайтириш ёки йўқотиш, бошқарув пультида маълумот. Хажмини чегералаш мушаклаш ишини алмаштириб турит, ишга аста - сёкинлик билан маълум киришиш маълум меъёрда, изчилликда ва систеъмали равишда иш бажариш. Цехдаги санитария - гигиеник шароитларни яхшилаш. Динамик стериотипни шакллантириш. Машқ ва тренировка. Меҳнатни ва дам олиш тартибини мукаммаллаштириш. Ижобий эмоционал омилларни яратиш.
Чарчашни тезкор йўқотиш воситалари (химиявий моддалар) бўлардан ўткир ва ута чарчаш холларидан чиқаришда фойдаланилади. Бу ҳамма назариялар гуморал -локалистик бўлиб, чарчашни фақат орган-мускулларда содир бўладиган жараёнлар натижаси деб ҳисобланади. Бу олимларнинг фикрича чарчашда мускуллар кучсизланади ва ташқиси хисси пайдо бўлади, демак чарчаш бу мускулларни узидаг жараёндир, бу иш давомида уларни ҳусусиятини ўзгаришидир. Организмдаги алмашиш жараёнларининг замонавии янгиликларга асосланиб чарчаш масаласини "куч йўқотиш" ёки "заҳарланиш" сифатида тушинтириш нотўғридир.
Хақикатда мускул ишлаганда сарфланадиган асосий эниргетик модда бу - углевод (гликоген) ва липидлар. Каттак чарчашга олиб келган 2-3 мм статик иш пайтида ҳамма энергетик ресурсларнинг йўқолишига ақл бовар килмайди. Оғир ёки узоқ давомли ишда қонда қанд миқдори катта бўлиб мусбатдадир. Юрак ва бош мия томонидан итеъмол қилинадиган ва бу истеъмолни ўрни тулдирилади. Ҳайвонни улимга олиб келувчи энг қийин ишда ҳам жигарда етарлича гликоген депоси сақланиб қолади. Бу факторларнинг ҳаммаси "куч йўқотиш" ва "заҳарланиш" назарияларининг асоссизлигини кўрсатади. "Заҳарланиш" назарияси кўпроқ қонсерватив бўлиб, уни авторлари чарчашни океил ва углеводларнинг ўзгариш натижасида деб ҳисоблайди. Вейхордт хатто тренировкани ўзига хос бир иммунологик жараён деб ҳисоблайди. Уз назариясининг исботи сифатида у янги ҳайвонга қаттиқ чарчаган ҳайвоннинг қонини юборгандан кейин чарчашга ухшаган ахволнинг ривожланиши деб ҳисоблайди.
Аммо нарса тан олмайди негаки бу ерда чарчамаган ҳайвонни қонини чарчамаган ҳайвонни қонига қўшилса ҳам шундай бўлади. Бунга сабаб бир-бирига бегона бўлган океиллар бирлашишидир. Хилл ва уларнинг тарафдорларини ҳисоблашича чарчашда асосий ролни сут кислотаси уйнайди. Аммо сут кислотага асосий ролни бериш ҳам тўғри эмас, чунки аке ҳолда оғир ва статик ишларда чарчашнинг бир неча минутдан кейин пайдо бўлишини қандай тушинса бўлади. Бундан ташқари амалдаги тажрибалар кўрсатилиши бўйича сут кислотанинг йигилиши ишни тўхтатади эмас, балки уни стимуллаб туради,худи шунингдек ишнинг тўхташи қонда сут кислотанинг камайишига тўғри келади. Юқорида келтирилган назарияларнинг нотўғрилигини бир қатор маълум факторлар исботлай беради. Масалан:
- Агар бармоқ учларида ишлаётган қаттиқ чарчаш содир бўлса нерв ўтган жойга электрод қуйиб электр ток юборилса,мускуллар қайтадан нормал ишлай бошлайди.
- Хаддан ташқари чарчаш бўлганда,мускул ишининг бушаши эмас балки сиқилиш ва тиришишлар кўринишида кучайиши кузатилади.
- Бир қатор рухий касалликларда (катотония) статик иш умуман чарчокли эмас, паркинсонизмда бўлса ҳар қандай катта ишлар ҳам чарчокеиз бўлади, яъни кул ва оёклар тухтовсиз беихтиёр ҳаракат қилаверади
Барча гуморал локалистик назарияларнинг асосий ва принципиал камчиликларидан бири уларнинг бир тарафламалиги, умумий ҳодисани хусусий деб ҳисоблаши иккинчи даражали белгиларга асосланиб хулоса чиқарганларидандир.
Бу авторлар ўз ишларида билишнинг диалектик методини асосий қойдаларидан бирини яъни табиатдаги ҳар қандай ҳодиса, теварак атрофдаги ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда ўрганилмаслигини тўғри тушинилади, деган қойдани эътиборга олмайдилар. Шунингдек улар Павловнинг организмнинг органлари ва систеъмаларининг бир-бирига таъсири хақидаги фикрларини бутунлай ҳисобга олмайдилар. Улар шунингдек органларнинг иш фаолиятини координатлаштирувчи келиштирувчи - МНС ни ролини бузиб кўрсатадилар. Бош миянинг марказий аппаратларида чарчаш ривожланишининг бошқарувчиси мавжудлигини уз ишларида Н.Е. Введенский ва А.А. Ухтомский лар уз ишларида ёзган эдилар. Бунгача ҳам И.М. Сеченов, - "чарчашни хис қилиш манбаи МНС ётади,бунга сабаб миянинг нерв хужайралари узилиши бўлади".-деб чарчашнинг марказий асаб табиати фойдасига уз фикрини билдирган эди.
Чарчашни ҳозирги меҳнат физиологлари қандай тушинтирадилар? Ҳозирда бизда чарчашнинг марказий асаб назарияси қабул қилинган. Чарчаш табиатнинг мазмунида жисмоний ёки ақлий фаолият жараёнида МНС содир бўладиган жараёнлар ётади ва бу жараёнда иш қобилияти пасаяди ёки йўқолади. Аммо бўлар вақтинчалиқ қайтариш мумкин бўлган ҳодисалар, маълум бир шароитларида изсиз утиб кетиши ҳам мумкин.
Чарчаш табиатда жуда мураккаб марказий систеъмадан ташқари периферик нерв систеъмаси ва вегетатив органларда ўзгаришлар ҳам уз ўрнига эга. Чарчашнинг ҳарактерига қараб иккига бўлиш мумкин :
1.Тез ривожланувчи бирламчи -ўткир чарчаш
2.Сёкин ривожланувчи иккиламчи чарчаш
Бирламчи - ўткир чарчаш одатдан ташқари оғир динамик ёки статик ишни бажариш пайтида пайдо бўлади.
Иккиламчи чарчаш бўлса одатдаги, лёкин узоқ давомли ишни бажариш жараёнида содир бўлади
Ўткир чарчаш пайдо бўлаётганда кўпроқ ёки камроқ кутилмаган қаршиликлар билан.дуч келганидандир.
Иккиламчи чарчаш пайдо бўлишида организмда нима содир бўлишини билиш учун иш давридаги барча вокеаларни динамик стериотип сифатида кўриш лозим.
Ишни бажариш жараёнида стериотип иш бошида мустахкам бўлмайди,янги импульсларнинг тушиши натижасида нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги ошади,иш қобилияти кўтарилади. Бир мартали ҳаракатдан сўнг нерв марказларини уйгониши бир қанча вақтга сақланади. Нерв марказларининг уйгониши бир марталик ҳаракатдан сўнг 40 мин. гача давом этиши мумкин. Лёкин узоқ давомли бир хил ишда бош мия марказларида ўзгаришлар пайдо бўла бошлайди, динамик стериотипни қайта ишлаб чиқиш қийинлашиди, гарчи бу қийинлашиш ишни тўхтатиб куймаса ҳам (ўткир чирчаш сингари ), у сезиларли даражада иш қобилиятини пасайтиради.
С.А. Косимов бу ҳолдаги чарчашнинг ривожланиш мазмуни қуйидагича тушинтиради, узоқ давомли иш жараёнида нерв марказлари ҳаракатини ошиши ўрнига нерв жараёнларининг динамик қонцентрацияларининг бузилиши содир бўлади. Бу иш ҳаракатларининг тезлигининг пасайишига олиб келади, иш суръатини пасайтиради. Иш куни охирида иш қобилиятининг пасайиши, бош мияда ҳимояловчи тормозланишнинг тарқалиши сабабли содир бўлади.
Бош мия маказининг чарчашдаги аҳамияти қуйидаги мисол билан яхши кўриш мумкин. Агар гипноз холатидаги кишининг кулига 200 граммлик юк бериб унга бир пудлик бу тошни кўтариб тушир десак дарров чарчайди. Буни тескарисини ҳам қилиш мумкин, демак чарчашнинг пайдо бўлишида асосий ролни МНС уйнар экан. Чарчашнинг табиатини фақат организмнинг бир бутунлиги принципидан келиб чиқкан ҳолдагина тўғри тушиниш керак. МНС ўзгаришлари унинг фаолияти жараёнида пайдо бўлиб унинг натижасида иш қобилиятини тушинтириш мумкин.
И.П. Павлов чарчашни нерв систеъмаси ва қўзғалишлар содир қилувчи жараён деб ҳисобланган. Демак кишининг чарчаши бутун бир жараён бўлиб, биологик мазмуни пустлок ҳимоявий реакцияси бўлса физиологик жихатдан аввламбор бош мия марказларида ши қобилятининг чегараланишидир, Энди толиқиш ҳодисасини куриб чиқамиз? Толикиш бу узи нима? Бу чарчашга олиб келадиган ўзига хос бўлган хис қилиш. Толикиш - бу чарчашнинг субъектив томони. Чарчаш билан толиқишни фарқи шундаки, бир холларда киши иш қобиляти сезиларли пасаяди, узини толиккан деб билмайди. Бошқа холларда тескари -бир хилдаги ишни бажаришда киши ҳали чарчашнинг объектив ва субъектив орасидаги тушунарли ажралиш деб каралади. ( С. И. Калун).
В.В. Розинблат маълумотларига кўра чарчаш ва толиқиш хиси кўрсаткичлари орасида статик иш даврида ажралиш мавжуд бўлар экан. Хуш бу ажралишни қандай тушиниш мумкин? Биринчидан чарчаш билан толиқиш ўртасидаги фарқни ҳаракатлантирувчи аппаратлардан ташқаридаги жараён деб ҳисоблаш мумкин. Иккинчидан толиқиш хиссининг асоси чарчашдаги ҳамма комплеке жараёнлар эмас балки айримлари деб тахмин қилиш мумкин.
Лекин умуман олганда гап фақат турли нерв марказлари устида бармоқдд холос. Кўп холларда ақлий ва жисмоний ишда эмоционал таранглик содир бўлади. Демак, физиологик нуктаи назардан ақлий ва мускуллардаги чарчашга нисбатан фарқли ҳам ҳисобга олиш зарур.