Чарчашпрофилактикаси ва уни олдини олишда динамик стериотипи. Меҳнат ва дам олишни тўғри ташкил қилишни аҳамияти. Узок давомли ишдаги чарчаш бу хаётий фақат, бунга қарши кўрашиш зарур ва мухим - чарчаш ривожланишнинг олдини ола билмоқ лозим. Чарчашнинг олдини олиш йўлларини бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Умумтехникавий, гигиеник ва физиологик.
1.Умумтехник тадбирлар.
Кўплаб техник,ташкилий ва иқтисодий тадбирлар туфайли киши меҳнати кам чарчокни ва купрок унумдор бўлмоқда: механизациялаштириш, автоматлаштириш шу тадбирларга киради.
2. Меҳнатнинг санитар-гигиеник шароитларини яхшилаш.
3.Чарчашнинг физиологик огоҳлантириш воситаси. Бу воситанинг вазифасига маълум ишлаб чиқариш фаолиятида доимий юқори иш коилиятини сақлаш киради.
Физиологик тадбирлар ўз ичига олади.
а) Меҳнат жараёнини роционал ташкил этишни
б) Динамик меҳнат стериотипни ишлаб чиқаришни
в) Машқлар бажариш ва тренировка қилишни
г) Дам олиш ва меҳнатнинг роционал тартибини тузиш.
Меҳнат жараёнларини рационал ташкил қилиш. Иш ҳаракатларини ихчамлаштириш. Харакатлар гавданинг физиологик ва анотомик ҳусусиятларига тўғри келиши керак. Иш ритми ва меёрини тўғри танлаш динамик стериотип ишлаб чиқаришнинг яхши асоси бўлиб хизмат қилади. Бу нарса учунишнинг изчиллиги ва систеъмалиги ҳам рол уйнайди. Яна шу билан биргаликда кишининг уз меҳнатидан келадиган фойдани билиш ҳам катта аҳамиятга эга. Динамик стериотип - шартли кузатувчиларнинг маълум изчилликда ва маълум вақт оралиқларида кўп мартали такрорий таъсири натижасида пайдо булувчи барқарор ва уйғунлашган рефлекелар системаси.
Бу кишининг меҳнат фаолиятида динамик стериотипнинг роли. Биз динамик териотипнинг иш жараёнидаги ролини яхши билиб олишимиз зарур меҳнат фаолияти натижасида кишида доимо динамик стериотип ишлаб чиқилади, яъни организмда ҳамма нарса ҳисоб-китоб қилинган жараёнлар систеъмаси пайдо бўлади.
Динамик стериотипнинг физиологик мазмуни. Динамик стериотип туфайли фақат айрим марказларда эмас, балки бутун бир органлар жипслашган ҳисоб - китоб қилинган ҳолда ишлайди. Шунисини унитиш керакки динамик стериотип соғлом ва ёш кишиларда тез пайдо бўлади. Карияларда эса жуда мустахкам ва ўзгариши жуда қийин бўлади. Шу боне ҳам ёшларга ихтисос алмаштиришни қўрқмасдан тавсия берса карияларга бўлса буни қилишдан олдин уйлаб кўриш керак.
Чарчашни олдини олишда машқлар ва тренировка ҳам катта рол уйнайди. Тренировка жараёни уз ичига организмнинг турли систеъмаларида иш қобилиятларини ошириш ва вазифаларини бажаришдаги координацияларни яхшилашни олади.
Машқларни ривожлантиришда 3 стадияни ажратиш мумкин:
а) Бошланғич - паст иш қобилияти стадияси -даминант марказ шаклланишнинг биринчи стадиясига тўғри келади
б) Утиш - доминант марказ шаклланиб бўлган стадия
в) Оҳирги - мустахкам динамик стериотип шаклланган стадия Демак машқнинг физиологик мазмуни шундаки у ҳаракатли фаолиятни яхшилаш, ҳаракатлантирувчи динамик стериотипни ихчамлашдир.
Машқлар бошида, зарурий координацион алоқалар энди вужудга келаётган пайтда иккинчи сигнал систеъмаси катта роль уйнайди. Машқ охирида бу иштирок камаяди машқларнинг учинчи стадиясида ҳаракатларни автоматлаштириш ишлаб чиқилади, яъни ҳар бир ҳаракатга ўрганиб қолиш керак бўлади. Шундай килиб машқларнинг ҳарактерли тарафлари шундаки у иш қобилиятини пасайишини олдини олишга қаратилган. Меҳнат ва дам олиш ражими - бу тадбир чарчашни олдини олишда катта роль уйнайди. Меҳнат ва дам олиш муаммоси мазмунига жуда кўп мисоллар келади. Бу авваломбор иш кунини белгилари данаффусларнинг ўрни-ўрнига куйиш ва бунда кишининг хафта давомида иш қобилиятининг бир хил бўлмаслигини ҳисобга олиш зарур.
Яна шу нарсани такидлаш керакки иш кунинг қанча давом қилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Шу боисдан иш кунини қисқартириш учун бунга бўлган кўраш ва бу ишчиларни уз хукулари нормал турмуш учун олиб борган кўрашларининг бир қисмидир. Иш куни ҳозирда бир кунлик иш хафтасида 7 соатга, 5 кунлик иш хафтасида 8 соатга тенгдир. Аммо иш шароитлари оғир ва соғлик учун зарарли бўлган жойларда иш куни 6 соат (ер ости ишлари), 5 соат (рентгенолог), 4 соат (юқори даражадаги босимда ишловчилар). Хафталик иш режим хақида гапириб туриб, 5 кунлик иш хафтасини роционаллигини такидлаш лозимдир. Лекин ҳамон 5 кунлик иш хафтасининг оғир шароитли ва қийин жисмоний ишларга тавфсия қилиш масаласи очиқлигича комоқда. Меҳнат ва дам олиш тартибни ишлаб чиқишнинг асоси физиологикдир. Лёкин барибир бу муаммоустида ишлаганда фақат физиологик кўрсаткичлар билан қолмаслик даркор. Улардан ташқари кўрсаткичларни (бўлар меҳнат ва дам олиш тартибини ишловчиларнинг соғлигига таъсирини ҳарактерлайди). Иқтисодий кўрсаткичларни (меҳнат унумдорлигини ва самарадорлигини ҳарактерловчи ).
Амалиётда ҳозир меҳнат ва дам олишнинг 2 хил шакли:
1. Умумий,бу кенг тарқалган бўлиб иш куни давомида фақат овқат қилиш учун танаффус қилинади.
2. Бунда,ҳали кенг таркамаган,иш куни давомида тушликдан ташқари бир қанча танаффуслар қилинади.
3. Бу икки шакл ҳам бир бутун тартиб систеъмага киради ва улар бир-бири билан боғлиқдир,чунки тушликдаги танаффусларнинг вақтидан кай вақтда бўлишидан қолган танаффуслар боғлиқ бўлади.
Тушлик танаффуси одатда иш кунининг ўртасида бўлиб 40-60 мин давом этади. Танаффусиинг бундай жойлашишига узоқ давомли иш давомида бир дам олиб олиш миқёсида,иш қобилияти пасайишининг олдини олиш максадида, қолаверса бу пайтда қоринни туйдириб олишга зарурат туғулиши сабаб бўлади. Агар умумий танаффус кенг тарқалган бўлса,қисқа қўшимча танаффуслар ишлаб чиқаришда ҳали унча тарқалмаганлиги сабабли унинг қулайлиги ва фойдалилигини исботлаш даркор, чунки унинг чексиз ишлаб чиқиши ва физиологик имкониятларига ҳамма ерда ишонмайдилар.
Кенг танаффусларнинг фойдаси шундаки,уларнинг қисқалиги мавжуд иш установкасини,ҳаракатлар даражаси ва координацияни сақлаб қолишгина эмас,балки уларни янги даражага олиб чиқиш имкониятини беради. Эффектив булмоги учун бу кичик танаффусларни жойлаштириш жойи ва вақти бу амалиётнинг вазифаси. Кўплаб муаллифлар асабларни таранг қилувчи,бармоқларнинг нозиқ ҳарактларни талаб қилувчи ишларда кичик танаффуслар тез-тез, лекин қисқа (3-5мин) қилишни жисмоний кучга кўп талаб этувчи ишларда эса онда-сонда кичик танаффус аммо узоқ давомли қилиш макеадга мувофиқлигини таъкидлайдилар. Танаффус вақтини ва жойини белгилашда иш куни давомидаги организмнинг физиологик реакциялари натижасида иш қобилиятининг пасайиб бориши эътиборга олинади. Физиологик ўзгаришларни ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини динамикаси асосида иш қобилиятини пасайиши моментларини топиб олиш мумкин. Бундан ташқари физиологик ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларига асосланиб турли тузиб ундан экепериментлар орқали энг қулай ва фойдалиси танлаб олиниши мумкин.
Қишлоқ хужалигида роционал режимни белгилаш энг мухим масалалардан бири,негаки бу ўзгаришга хос бўлиб саноат корхоналаридан бутунлай фарқ этади. Қишлоқ хужалиги меҳнатини ҳарактерли белгиларидан бири унинг турли туманлиги мавсумга қараб эқилади. Шу боис саноатда қўлланиладиган усуллар қишлоқ хужалигида ярамайди.
Фавқулотда иш тартиблари ёки бошқа шошолинч ҳолдаги иш олиш режими кам ўрганилган масалалардан биридир.
Шундай килиб меҳнат ва дам олиш режими бутун бир комплеке муаммодир ва уз ичига: ишга ва дам олишга кетадиган вақтни нормаллаштириш :танаффуслар сонини ва вақтини ҳамда жойини аниқлаш,дам олишни активлаштириш ва бунга оғир шароитли ва соғликка зарарли ишлар меҳнат ва дам олиш режимини ишлаб чиқиш,ишни ташкил қилишни янги шаклларини топишларини олади. Ҳозирда 6,5 мингта касб мавжуд, 600га яқин меҳнат ва дам олиш режими ишлаб чиқилган. Меҳнат ва дам олиш режими муаммосини ичига меҳнатнинг ўзига ҳарактери масаласи ҳам киради. Дам олиш фаол бўлиши керак, бир ҳаракат билан бошқа ҳаракат қўшилиб кетмоги лозим бунда гап ақлий меҳнатни жисмоний меҳнат билан ва жисмоний меҳнатни ақлий меҳнат билан алмаштириш хақида кеяпти. Бундай дам олишлар хаётга буюк олимларни беради ва кишиинг хаётини охиригача узининг улкан иш қобилиятини сақлаб қолади.
Бу хаётда кўплаб тасдикланган нарсани физиологик жихатдан И.М. Сеченов тушунтириб, изохлаб берди. У дам олишни ташкил қилишни роционал принципларидан бирини ишлаётган ҳаракат органларининг аимашиниб ишлаш принципини -ишнинг эффективлиги ошириш воситаси сифатида ишлаб чиқди. Кейинчалик Сеченов принципи фаол дам олишни киритишнинг барча амалий тадбирларга асос бўлиб хизмат қилади Сеченов томонидан яна шуниси аниқландики, чарчаган мускуллар тинч холатидагига қараганда бошқа мускуллар ҳам ишласа яхши дам олади.
Бу феноменни оча туриб,у механизмнинг бошлангич звеноси мускул рецепторларини иш жараёнида нерв марказларига импульслар юбориши ва у ерда янги марказлар пайдо бўлишига олиб келади. Индукция қонуни бўйича чарчаган марказлар тормозланишини кучайтиради ва бу билан уларнинг қайта тиканишини тезлаштиради. Худди манна бу индукцион тормозланиш жараёнини кучайтириш ўзида Сеченов финомининг асосий механизмини намоён этади. Қолган бошқа механизмлар маълум аҳамиятга эга. Оҳирги йилларда кўрсатилганлардан тащкари жисмоний паузалар киритилиши дам олиш мазмунига автоген машқлар сианслари киритилади. Бу психологик чарчашнинг йўқотиш элементларидан биридир. Бунинг учун махсус психологик хоналар ташкил қилинади. Буларда иш қобилиятини тиклаш учун оптимал шароитлар яратилади: қисқача айтганда бу ерда ҳамма шарт-шароитлар тула бушашиб, дам олиб қайта тикланишга мулжаллаб яратилган.