Тошкент Тиббиёт Академияси


I ҚИСМ. УМУМИЙ МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ



Download 2,75 Mb.
bet2/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

I ҚИСМ. УМУМИЙ МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
1 БОБ. МЕҲНАТ ГИГИЕНА ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ.

Меҳнат гигиенаси фанини ўрганишдан олдин, фаннинг ривожланиш тарихига назар соламиз. Инсон меҳнат қилишни бошлагандан буён, меҳнат шароити ҳамда унинг иш жараёнида ишчи организмига таъсири пайдо бўлган. Маркс талқини бўйича: “Меҳнат – бу инсонии хаётнинг доимий, табиий шароити бўлиб, шунинг учун у хаётнинг хеч бир шаклига боғлиқ эмас”.


Бу холат ишловчиларнинг меҳнат шароитларига ва ишлаш жараёнини баҳолашда доим ўринли бўлган. Дастлаб касбий касалликлар хақида қадимги Греция олимларидан Гиппократ, Плиней, Гален маълумотлар бериб кетишган. Антик даврда, эрамиздан 379 йил олдин Гиппократ руда қазиб олишда ҳосил бўладиган чангнинг салбий таъсирини билган. Гиппократ “Улар (қазиб олувчилар) қийинлик билан нафас оладилар, ранги оқарган ва толиққан.”
Гален ҳам чангнинг ишчилар организмига салбий таъсири мавжудлигини таъкидлаб ўтган, у корғошиннинг таъсири натижасида рўй берадиган патологияни тўлиқ таъкидлаб ўтган. Эрамизнинг Х асрда Ўрта Осиёлик буюк мутафаккир, олим Абу Али Ибн Сино ўзи яратган “Тиб қонунлари асарида” инсон учун касб, ҳаракат, озиқ овқат ва бошқалар хақида батафсил баён қилган. Айни шу меҳнатлари билан ўчмас ном қолдирган.
Капиталистик жамият қурилаётган даврда, меҳнат гигиенасининг тараққиётида шубхасиз етакчи бўлиб италиялик профессор, олим Бернардино Рамацини (1633-1714) ҳисоблаган, шунинг учун асосли равишда уни касб гигиенасининг отаси деб аташган. Унинг “Хунармандлар касаллиги хақида талқини” номли монографияси муаллиф ҳали хаётлиги даврида нашр қилинган, 18 асрда ва 19 аср биринчи ярмида эса 25 маротаба кўп қайта нашр қилинган. Бу меҳнати ўзининг таркибий қимматлилиги, мехнат гигиенаси ва ўша давр билан боғлиқ касбий патология бўйича саволларига энциклопедик талқин бўла олишидир.
Кейинчалик ўша даврнинг энг олди капиталистик мамлакати Англияда бўлган, иш шароити оғирлиги ва аёвсиз эксплатациядан норози бўлган ишчиларнинг ревалюцион ҳаракати, бошқариб турувчи синфларни ишчиларнинг меҳнат шароити, яшаш ва овқатланиши борасида бир қатор яхшилаш бўйича тадбирлар олиб боришга мажбур қилади. 1883 й бу тадбирларни олиб боришда Лорд Этли кўрсатмаси билан фабрикалар холатини текширишда ишлаган, парламент коммисияси аъзоси Леонард Гарнер катта рол ўйнаган, унинг ишчилар синфига кўрсатган бёкиёс хирмат қилган инсон сифатида ёзган. Гарнер бошлаган ишни унинг шоғирдларива издошлари Грингоу, Арлезм, Эдвин ва Червик мувоффакиятли давом эттирган. Тобора Англияда тадбиркорлар томонидан кучайиб борувчи эксплутацияга қарши ишчилар норозилигига жавобан, бўяш ишларида кўргошин, гугурт фабрикаларида сариқ фосфор ишлатиш, ўспирин ва аёлларга қўл иши тақиқлаганлигини таъкидлаш мумкин. Улардан бахтсизлик холатидан ва касбий касаллик сугўрталанди.
Россияда меҳнат гигиенаси бўйича энг тараққий қилган хўжалик капитализми ва ишчиларнинг ревалюцион кўзголони кучайган даврига тўғри келди.
Меҳнат гигиенаси ривожланишига Россия тиббиёти олимлари катта ҳисса қўшди. Хўжалик тиббиёти ривожланиш кўртақлари(ўша даврда шу ном билан юритган).
Пётр-1, Екатерина-2, М.В. Ломоносов ва 17, 18 ва 19 арснинг қатор бошқа олимлари: И.М. Протасов, А.Н. Никитин, П.А. Писков, Д.П. Ниқольский, А.В. Погожев, Е.А. Осипов, Е.М. Дементьев, Г.В. Хлопин номи билан боғлиқ. шунингдек меҳнат гигиенаси ривожланишида буюк гигиенист Ф.Ф. Эрисманнинг катта ҳиссаси мавжуд. Россияда меҳнат гигиенаси ривожланиши хақида гапирарканмиз, қуйидаги гигиенистларнинг катта ҳиссаси мавжудлигини эслаб ўтишимиз зарур: Д.П. Никольский (меҳнат гигиенаси бўйича олий ва техник билим юртида дарс берган 1-шифокори), В.А. Левицкий (меҳнат шароити ишчи саломатлигига таъсирини ўрганган) ва б. Меҳнат гигиенаси ва меҳнат муҳофазасини ўрганишда Н.А.Вигдорчук ва Каплун ”меҳнат гигиена муҳофазаси Илмий текшириш Институти” ташкил килди. Улар 1926 йилда биринчи марта Москва Тиббиёт Инстутида меҳнат кафедрасини ва биринчи ўкув дарслигини яратган.
Иш жараёнида МНС ривожланиши роли, чарчаш холатининг пайдо бўлиши ва Меҳнатнинг нормаллашиши тўғрисида ўз ҳиссасини буюк физиолог И.Н. Сеченов қўшган. 20 асрда россияда меҳнат гигиенаси ривожланишига катта ҳиссасини қуйидаги олимлар киритган: З.И. Израильсон, А.А. Летавет, Л.К. Холенов, К. Новроцкий, Е.И. Самецкий, И.Л. Уланов ва б. Ўзбёкистонда мустақил меҳнат гигиена фани сифатида 20 аср бошларида шакллана бошлаган.Фаннинг тараққиёти 1920 йил Туркистон Давлат Университети кошида Тиббий факультет (1931) ташкил этилган.
ТошДавТИ эса меҳнат гигиена кафедраси (1935) ва Ўзбёкистон санитария ва гигиенаси институти (1934) ташкил қилиши билан чамбарчас боғлиқ. 1922 й. Туркистонда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тузилган санитар-тиббий инспекцияси ташкил этилиши катта аҳамиятга эга. Меҳнат гигиенаси ривожланишига А.З.Зохидов, С.Р.Дихтяр, Г.Н.Назиров, С.С.Сосновкий,Н.И.Сметанин, Н.М.Демиденко, Т.И.Искандаров, В.Б.Данилов, С.С.Солихўжаев, Р.Д.Симонович ва б. катта ҳиссаларини қўшган.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish