Тошкент Тиббиёт Академияси


Меҳнатни огирлиги ва кескинлиги таъсирида



Download 2,75 Mb.
bet4/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Меҳнатни огирлиги ва кескинлиги таъсирида ишловчилар организмида бўладиган физиологик ўзгаришлар ва уларни асослари.
Одамнинг иш қобилияти, ёки иш қувватининг талаб қилинаётган даражасини иш сифатини ўзгартирмаган ҳолда мумкин кадар узоқ сақлаб қолиш қобилияти, бир неча факторга боғлиқ. Булардан энг мухимлари тренировка ва машқ, эмоционал холат, чарчаш ва атрофдаги муҳит шароитларидир.
Тренировка деб ишни такрор бажариш натижасида организмда пайдо бўлган ва иш қобилиятнинг кўтарилишига ер дам берадиган умумий ўзгаришларга айтилади.
Машқ деб - организмдаги маълум бир фаолиятга нисбатан иш қобилиятининг кўтарилиши билан ифодаланадиган жараёнларга айтилади.
Чарчаш холати одатда "чарчаш" термини билан белгиланадиган ўзига хос сезги билан юз беради. Эмоционал холат иш қобилиятига анчагина катта таъсир кўрсатиши мумкин: яхши эмоционал холат иш қобилиятининг кўтарилишига, салбий эмоционал холат эса иш қобилиятининг пасайишига олиб келади.
Ишни ва энергия сарф килинишида бўладиган ўзгаришлар.
Ишлаб чиқаришга оид механик ишни ва қобилиятини ўлчаш учун меҳнат физиологиясидан лаборатория текширишларини амалга оширишда махсус асбоблар-эргометрлардан фойдаланилади, бўларнинг ёрдами билан кўтарилаётган юкнинг катталиги ва кўтарилиши баландлигини ёки доимий қаршилик енгиладиган йўлининг узунлигини аниқ ҳисобга олиш ва шундай килиб,фойдали иш килограмм метрларда ўлчаш мумкин.ишлаб чиқариш шароитларида ишни ўлчаш кўпинча қийин бўлади. Лёкин бунда" фойдали ишни " аниқ белгилаш мумкин. Бунинг учун бир жойдан иккинчи жойга кучириладиган юкларни ўлчаш,йўлларни ўлчаш ва динамометрлар ёрдами билан қаршиликни,масалан кўчма ва генеткаларни, айлантириладиган ричаг ва бошқаларни ўлчаш кифоядир.
"Фойдали ишни" бажариш учун керакли энергия мускулларда бўлиб турадиган оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида ҳосил бўлади. Лаборатория шароитида ва ишлаб чиқаришда "фойдали ишга"сарф қилинган энергияни ўлчаш учун нафас йўлларидан чиқкан ҳавода карбонат ангидрид ва қолдиқ кислород борлигига анализ қилишнинг - газ алмашинишини текшириш усули қўлланилади. Бу усулни куллаганда текширилаётган одам бир неча вақт клапанли маска орқали нафас олади. Бунда ўпкадан чиқкан ҳаво резинага тўпланади. Халта ичидаги ҳаво лабораторияда текши-рилади, нафас йўлларидан чиқкан ҳавонинг ишни бошлашдан илгари, ишни бажаришнинг ҳар хил пайтларида ва иш тамом бўлгандан кейин турли муддатларда ўтказилиб йигилган порциаларни анализ фақат энергининг умумий сарф қилишини ҳисоблаб ва ҳар хил меҳнат бажарилишида сарфланган энергияни солиштириб кўриш имконини беради (шу ишга кетган калориялар ҳисобида). Сарфланаётган энергия миқдорини бажарилган "фойдали ишга"солиштириб қурилса, бу иш якқол иссиқлик энергияси сарфланганда 427 кгм иш бажарилади деб қилинадиган ҳисобдан анча кам бўлиб чиқади.
Энергиянинг кўп қисми мушакларнинг механик-динамик маънода олинади-ган фойдали иш бажарилмайдиган, яъни юкни кузгатиш учун қиладиган ҳаракатга сарф қилинади. Мас: юкни 1 метр баландликдан 1,5 метр баландликка кул билан кўтариш учун, фақат юк кўтараётган қул мушаклаларини эмас,балки бел кимирламай, туриши учун орка мушаклари ҳам зўр бериб ишлаши керак. Тана мушакларининг тана қисмлари қўзғалмаган ҳолда тарангланиши статик тарангланиш деб аталади: бундай холат тана қисмлари ҳаракатсиз тўрганда, масалан киши тик тўрганда, юкни кўтариб ушлаб тўрганда кузатилади.Тана қисмларининг ўрнидан кўтариб ушлаб тўрганда қўзғалиш билан бирга юз берадиган тарангланиш динамик таранг­ланиш деб аталади.
Одамнинг ҳар бир ҳаракати ҳам динамик, ҳам статик тарангланишни талаб қилади. Хатто юриш акти ҳам оёқ мушакларнинг динамик тарангланиши ва тана мушакларнинг статик тарангланишидан рангланиши натижасида оёқлар галма-галдан ҳаракатланади, гавда мушакларининг статик тарангланишида эса тана мувозанати таъмин этилади.
Шу бир ишнинг узи, унинг билан боғлиқ бўлган статик тарангланишнинг ҳарактерига қараб, катта ёки кам миқдорда энергияни талаб қилиши мумкин. 1метр баландликдан 1,5 метр баландликка кўтариш учун гавдани энгаштирган вазиятда худди шу юкни 0,5 метр баландликдан 1 метр баландликка кўтаришига караганда камроқ энергия сарф қилинади, чунки гавдани энгашган ҳолда тутиш орка мушакларнинг анчагина тарангланишини талаб қилади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish