Организмнинг иссиқлик холати ва ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви Маълумки метеорологик шароит билан киши организмининг иссиқлик холати бир-бири билан узвий боғлиқдир. Чунки ноқулай микроиқлим шароитида энг аввало организмнинг иссиқлик холатида ўзгаришлар вужудга келади.
Организмнинг иссиқлик холати иссиқлик бошқариш жараёнлари (тана ҳароратининг, ташқи муҳит шароитларидан қатъий назар, тахминан бир хил кўрсаткичларда бўлишини таъминловчи физиологик жараёнлар мажмуи) воситаси орқали таъминланади. Иссиқликнинг бошқарилиши асаб-эндокрин йўли орқали организмда ҳосил бўладиган иссиқлик билан унинг ташқи муҳит билан алмашинуви ўртасидаги мувозанатни таъминлайди. Организмда иссиқликнинг бошқарилиши икки таркибий қисмдан иссиқликнинг ҳосил бўлиши – кимёвий ва ташқи алмашинуви - физикавийлардан иборатдир. Ноқулай микроиқлим шароитида ўзгаришлар даставвал физикавий бошқарилишда иссиқликнинг ташқи муҳит билан алмашинувида содир бўлади. Бунинг натижасида организмда физиологик ўзгаришлар вужудга келади. Организмнинг бу холатини бевосита ифода этувчи кўрсаткичларга қуйидагилар киради: иссиқликни субъектив хис этиш юрак қон томир нафас олиш мажмуаилари холати кўрсаткичлари, иссиқлик таъсирига жавоб рефлекси вақти, тана ва тери ҳарорати ва иссиқлик алмашинуви холатлари.
Иссиқликни субъектив қандай хис этилишини баҳолаш учун ишловчи ҳароратни қандай хис этаяпсиз? деган саволга бериладиган жавобларни қуйидагича баҳо берилади: совук -1 балл, салкин – 2 балл, яхши (қулай) – 3 балл, иссиқ - 4 балл, жуда иссиқ – 5 балл. Берилган жавоблар асосида маълум микроиқлимнинг организмга кўрсатаётган таъсири хақида маълумот олинади.
Иссиқлик алмашинуви йўллари. Организм ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви қуйидаги йўллар билан боради: конвекция – танадан (сатҳидан) оқиб утувчи ҳаво орқали, агар ҳаво ҳарорати тана ҳароратидан қанча паст бўлса, танадан иссиқлик чиқиши шунча кўп бўлади (совитувчимикроиқлим) ҳаво ҳарорати билан тана (тери ) ҳарорати орасидан фарқ камайган сари организмдан бу йўл билан иссиқликни чиқиши камаяди, тенглашгач тўхтайди. Ҳаво ҳарорати тана ҳароратидан ортган сари иссиқлик ҳаводан танага ўтади, танадан иссиқлик чиқиши камаяди (иси тувчи микроиқлим).
Бу йўл билан иссиқлик алмашинувида тананинг очиқ қисми ҳамда ўпка сатҳи мухим аҳамиятга эгадир.
Кондукция – атроф буюмлари сатҳига бевосита тана қисми тегиш йўли билан иссиқлик алмашинуви, яъни иссиқлик алмашинуви бевосита ҳароратлари ҳар хил бўлган сатхларни бевосита бир бирларига тегиб туришлари натижасида амалга ошади.
Нурланиш – бу йўл инфрақизил нурлар воситасида иссиқлик алмашинуви, агар атрофни ураб тўрган предметлар ҳарорати одам тана ҳароратидан паст бўлса, нур чиқариш манбаи одам ҳисобланади (паст ҳароратда иш бажаришда), аксинча бўлса предметлар (металл куйиш, киздириш цехларида).
Организмдан иссиқликни чиқиши, тер бугланиш йўли – теридан, нафас йўллари сатҳидан тер ва намлик бугланиши учун кетган иссиқликдир. ишлаб чиқариш шароитида организмнинг иссиқликни бу йўл билан йўқотиш асосан тери орқали тер бугланишига тўғри келади. (1 ГР. тер бугланишида организмдан 0.6 ккал иссиқлик сарфланади)
Организмнинг ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви жараёни қулай (комфорт) шароитида ва микроиқлимнинг бошқа турларида бир хил бўлмайди. Комфорт микроиқлим шароитида организмдан иссиқлик қондукция ва қонвекция йўли билан 30%, нурланиш йўли билан 45%, тер бугланиш йўли билан 25% ташқи муҳитга чиқади. Иш шароитларида ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинуви юқорида келтирилган нисбатлар кескин ўзгаришига дучор бўлиши мумкин. Бунинг натижасида организмнинг иссиқлик холатида вужудга келадиган ўзгаришлар физиологтик жараёнларда зўриқиш ва у билан боғлиқ бошқа оқибатларга олиб келади. Юқорида келтирилган маълумотларни назарда тутиб Меҳнат гигиенаси врачи қонкрет иш шароитларида ишловчиларнинг иссиқлик холатига объектив баҳо бера билиши ва унинг асосида мақсадга мувофиқ соғломлаштириш чора тадбирлар ишлаб чиқа олиши керак.