Тошкент Тиббиёт Академияси


Сунъий (механик) вентиляция



Download 2,75 Mb.
bet75/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Сунъий (механик) вентиляция - ишлаб чиқаришда ҳавонинг физик холати ва кимёвий таркибига таъсир этувчи омилларга (ортиқча иссиқлик, намлик, паст ҳарорат, газ, буг, чанг) қарши кўрашишда кўп холларда асосан сунъий-механик вентиляциядан фойдаланилади. Чунки табиий вентиляция фақат ортиқча иссиқлик билан кўрашишда самара беради ва уни ташкил этиишда мухим шартлари мавжуд. Сунъий механик вентиляция махсус ташкил этилган сунъий ҳаво алмашинувидир.
Сунъий вентиляциянинг қатор афзалликлари мавжуд, бўлар:
- ҳавонинг физик холати ва кимёвий таркибига таъсир этувчи барча омилларга қарши кўрашишда фойдаланиш мумкин:
- хоналарга берилувчи ва хоналардан чиқарилувчи ҳавони тайёрлаш ва
тозалашни иложиси мавжуд, бу вентиляция воситасида исталган кўрсаткичдаги ҳаво алмашинувини амалга ошириш мумкин:

  • иш куни мобайнида керагича вентиляция унумдорлигини ўзгартириш мумкин:

  • маҳаллий ҳаво алмашинувини ташкил этиш мумкин:

  • рециркуляция - хонадан олинган ҳавони қайта хонага йўналтиришни ташкил этиш мумкин:

Бу билан бир қаторда механик вентиляция ўзига хос қатор камчиликлардан ҳоли эмас:

  • ташкил этилиши ва ишлатилиши катта моддий сарф талаб қилади:

  • бошқаришда махсус мутахассисларни иштироки талиб этилади:

  • бу турдаги вентиляция ишлаш жараёнида қатор омиллар шовқин, тебраниш, ортиқча иссиқлик манбаи бўлиши мумкин:

  • вентиляция ҳаво кувурлари иш сатхларини ёритилишини ташкил этишда тусқинлик қилиши мумкин:

  • Механик вентиляция ҳавони йўналтириши бўйича - олиб келувчи ва олиб кетувчи турлари мавжуд. Таъсир этиш жойи бўйича умумий ва маҳаллий турлари мавжуд. Сунъий механик вентиляция мураккаб таркибий қисмлардан иборат сан. техник иншоатдир. Қуйидаги сунъий вентиляциянинг таркибий қисмлари куриб чиқилади.

Умумий ҳаво олиб келувчи қисмлари:

  • Ҳаво олиш жойи- хонада бериладиган асосий умумий ҳаво олиб келувчи вентиляция учун ҳаво олиш жойини тўғри жойлаштириш мухим аҳамиятга эга. Ҳаво олиш жойи ташқарида ер сатҳидан 1,5-2 м баландликда бўлиши мақсадга мувофиқ, чунки бундан паст холларда ер сатҳидан ёт чиқиндилар ҳаво оқимига тушиши мумкин. Бу холларда ҳаво олиш жойи ўрнатилаган жой атрофи радиуси 5м масофада ифлосланган ҳавони чиқариш жойи бўлмаслиги керак ( юқори ва пастки қаватларда). Ҳаво олиш жойи махсус панжара билан ёпилган бўлиши керак.

  • Ҳаво тайёрлаш мосламаси кўп холларда корхона худудида гигиеник талабларга жавоб берадиган физик холати ва кимёвий таркиби бўйича ҳаво бўлмайди. Шу сабабли ҳавони хоналарга таркатишдан олдин махсус мосламаларда тайёрланади. Бу мосламалар махсус қурилмалар бўлиб, ундан утаётган ҳавони чанг, газ, буғлардан махсус юткичлардан ўтказиш йўли билан тозалаш, ҳавони иситиш, совутиш, намлигини ўзгартириш мумкин. Шуни алоҳида кўрсатиш керакки, бу тайёрлаш мосламасидаги юткичларни ўз вақтида тозаланмаса (алмаштирилмаса), бу мосламани узи ҳавони ифлослантириш манбаига айланиши мумкин. Шу сабабли вентиляция самарадорлигига баҳо беришда Меҳнат гигиенаси врачи бунга албатта аҳамият бериши керак. Мослама самарадорлиги ундан чиқувчи ҳаво бўйича аниқланилади.

  • Вентиляторлар - ҳавони ҳаракатга келтирувчи асосий куч, бу марказдан кочувчи куч асосида ишловчи вентилятордир, Улар турли қувватга эга моторлар воситасида ишлайди, ҳар бир вентиляция мосламаси қуввати унинг лойихасида ёки паспортида кўрсатилади.

  • Асосий ҳаво кувурлари- вентиляторлардан чиқарилувчи ва тозалаш мосламасидан утувчи асосий ҳаво кувурларига утиб хоналарга йўналтирилади. Бу кувурлар вентиляция қувватига қараб турли сатхга ва кўринишга эга бўлади.

  • Ҳаво таркатиш жойи - келувчи ҳавони хоналарга умумий ёки алоҳида иш жойларига (маҳаллий) таркатиш махсус мосламалар воситасида таркатилади. Уларни ўрнатилиш жойлари, хоналари ва тузилиш ўлчамлари, кайси омилларга кўрашиш ва бошқа сабабларига боғлиқ. Умуман келувчи тоза ҳавони бевосита нафас олиш минтақасига бериш мақсадга мувофиқ.


Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish