Вентиляция турлари ва уларнинг ташкил этилиши.
Бошқариладиган махсус ташкил этилган ҳаво алмашинуви бўлиб, табиий ва сунъий холларда амалга оширилиши мумкин. Шу сабабли вентиляция табиий ва сунъий турлари мавжуд.
Табиий вентиляция, аэрация - бу табиий, махсус ташкил этилган бошқариладиган ҳаво алмашинувидир. Бу турдаги вентиляцияни ташкил этилишининг ўзига хос шарт-шароитлари мавжуд, улар қуйидагилар:
бинони бир ён томони ҳаво йўналиши томонга қаратилагн бўлиши керак:
махсус қурилган бино - баландлиги 12м дан паст бўлмаслиги, икки ташқи ён деворларида икки қатор 1,8-2м ва 4-4,5м баландликда деразалар ўрнатилган бўлиши керак: бино ён деворларида икки қатор деразалар йилнинг совуқ даврида юқоригиси, илик даврида эса пастки қатори очилади, чунки вентиляцияни бу турида ташқаридан келувчи ҳавони иситиш ёки совутишни иложиси бўлмаганлиги сабабли. Айникса, йилнинг совуқ даврида, ташқаридан келувчи совуқ ҳаво 4-5м баландликдан нафас олиш минтақасига етгунча исишга улгуради.
- бинонинг шипида ҳаво чиқиб кетиши учун бир ёки икки тарафлама
очиладиган мури вазифасини бажарувчи деразалар ёки махсус қурилмалар ўрнатилган бўлиши керак.Бинонинг бу хилдаги қурилиши ҳаво алмашинувининг ташкил этилишини шартларидан биридир.
Аэрацияни амалга ошишидаги мухим шартлардан бири хона ичида албатта
иссиқлик манбаи бўлишидир. Шу сабабли вентиляциянинг бу туридан ортиқча иссиқлик мавжуд цехларда (метални эритиш, куйиш, киздиришда) фойдаланилади.
Ортиқча иссиқлик ажралиб чиқмайдиган цехларда вентиляциянинг бу тури
керакли самара бермайди. Аэрация ташкил этилганда хонада ҳаво алмашинуви икки «босим» иссиқлик босими ва шамол босими каби кучлар асосида амлга оширилади.Иссиқлик босимини бу хонага технологик жараёндан, иссиқ сатхлардан ва ишловчилардан ажралиб чиқувчи иссиқлик ташкил этади. Шамол «босимини» хона ичидаги ҳаво ҳарорати билан ташқи ҳаво ҳароратлари орасидаги фарқ ташкил этади. Бу фарқ қанча катта бўлса, шамол босими ҳам шунча катта бўлади.
Ҳаво ташқаридан ичкарига кириш тезлиги ва бу билан боғлиқ хона ичидаги ҳаво алмашинуви юқорида келтирилган икки «босим» катталигига бевосита боғлиқ. Босимлар қанча катта бўлса ҳаво алмашинуви шунча тез бўлади.
Аэрацияни ташкил этилишида қатор афзалликлари мавжуд, бўлар: кам ҳаражат эвазига катта хажмдаги ҳаво алмашинувини ташкил этиш, бошқаришда бошқа мутахассисларни иштироки талаб этилмайди. Кушимча омилларни вужудга келтирмайди, хона ҳавосига чиқувчи ҳаводан енгил газ ва буғларни (албатта ортиқча иссиқлик мавжуд бўлганида) хонадан чиқиб кетишини амалга оширади.
Аммо аэрацияни ўзига хос камчиликлари ҳам мавжутдир, бўлар: ташқаридан хонага берилувчи ҳавони махсус тайёрлашни (иситиш, совутиш, тозалиш, намлаш, куритиш ва бошқа) иложиси йўқ, хонадан чиқаётган ҳавони ҳам тозалашни иложиси йўқ, ҳаво тўғридан тўғри атмосферага чиқарилади. Вентиляцияни бу турида маҳаллий ҳаво алмашинувини ташкил этиш мумкин эмас. Иш куни мобайнида керагича ҳаво хажмини ўзгартириш мумкин эмас, фақат ортиқча иссиқлик билан кўрашишда яхши натижа беради, газлар, буғлар, чанг каби омилларга қарши кўрашишда самара бермайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |