Тошкент тиббиёт академияси п. Р. Алимходжаева, Н. М. Туйчибаева, А. А. Абдувалиев, М. С. Гильдиева


Атеросклероз учун характерли ирсийлик типи



Download 11,61 Mb.
bet24/89
Sana24.02.2022
Hajmi11,61 Mb.
#187443
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89
Bog'liq
alimhojaeva uchebnik genetika uzb

7. Атеросклероз учун характерли ирсийлик типи (битта тўғри жавобни аниқланг):
A. Моноген аутосом-рецессивли ирсийлик
B. Полигенли ирсийлик
C. Х-хромосома билан чатишган ирсийлик
D. Y-хромосома билан чатишган ирсийлик
E. Моноген аутосом-доминант ирсийлик.


8. Тиббий-генетик маслаҳат шифокори ирсийликнинг мендел қонунларига асосланган ҳолда қандай патологияда касал бола тўғилиш хавфини аниқлаши мумкин (битта тўғри жавобни кўрсатинг):
A. Полиген наслдан-наслга ўтувчи птаологияда
B. Хромосомли касалликларда
C. Фенокопияларда
D. Ота-онанинг биттаси оилавий ирсий патологияни яширганда
E. Моноген ирсий белгида ва ота-онанинг маълум генотипларида.


9. Ирсий ген касалликларининг клиник ташхиси қуйидаги маълумотлар негизида қўйилади (битта тўғри жавобни кўрсатинг):
A. Цитогенетик текширувлар
B. Биокимёвий текширувлар
C. Генеалогик таҳлил
D. Популяцион-статистик текширувлар.


10. Қуйидаги қайси касаллик мултиомилли ҳисобланади? Битта тўғри жавобни кўрсатинг.
A. Гемофилия
B. Қандли диабет
C. Ахондроплазия
D. Даун синдроми
E. Фенилкетонурия.

3 БОБ. ПОПУЛЯЦИОН-СТАТИСТИК УСУЛ

Турли популяцияларда моноген касалликларнинг учраш даражаси турличадир. Инсонлар ўртасида энг кўп тарқалган касалликлардан бири – муковисцидоз бўлиб, у аутосом-рецессив типдаги ирсий патологиядир, Европа давлатларида чақалоқларда 1:1000-1:4000 нисбатда учрайди. Ушбу касалликнинг хабашлар ва шарқ халқларида учраш даражаси нисбатан юқоридир.


Фенилкетонуриянинг учраш даражаси славян халқларида (масалан, Польшада 1:8000) герман (Австрияда ушбу касалликнинг учраш даражаси 1:12 000) ва роман халқларига (Францияда 1:14 000) нисбатан юқоридир. Популяцион гурухларда алоҳида генлар ва улар томонидан назорат этилувчи белгиларнинг учраш даражасини статистик тахлили маълум бир аниқ генотипларни мосланувчанлик аҳамиятини белгилашга имкон беради. Клиник генетикада популяцион-статистик усул кенг миқёсда қўлланилади, чунки касалликнинг маълум бир оила ичидаги тахлилини мамлакатнинг бутун бир аҳолиси ва чегараланган популяцион гурухларга нисбатан ирсий патологияларни ўрганишдан ажратиб бўлмайди.
Статистик текширувлар олиб бориш босқичлари 1-расмда келтирилган. Турли популяцион гуруҳларда ген ва генотиплар учраш даражасини ўрганиш айни шундай тадқиқотларнинг асл моҳиятини ташкил қилади, бу эса инсондаги полиморфизм ва гетерозиготлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни беради. Гетерозигот ҳолатидаги популяцияларда турли даражадаги рецессив аллеллар кузатилиб, бу турли ирсий касалликларни ривожланишига сабаб бўлиб, уларнинг учраш даражаси популяциядаги рецессив генларнинг миқдорига боғлиқ бўлади ва яқин қариндошлар ўртасида тузилган никоҳларда сезиларли тарзда кучаяди. Харди-Вайнберг қонунини қўллаш орқали популяциядаги генларни учраш даражасини ҳисоблаш мумкин, бу қонунга кўра популяция генофондидаги бир ген аллелини учраш даражаларининг йиғиндиги доимий катталик ҳисобланади:
p + q = 1, (1)
Ушбу ген аллеллари генотипи йиғиндиси ҳам доимий катталикдир:
(p + q)2 = (p2 + 2pq + q2 )= 1, (2)

1-расм. Статистик текширишларни ўтказиш босқичлари
Агар популяциялар ҳажми ва гомозигот хамда гетерозигот зотлари маълум бўлса, популяциядаги аллеллар учраш даражасини қуйидаги арифметик ҳаракатлар ёрдамида топиш мумкин. А доминант аутосом аллели учун:
p = (2D + H)/2(D + R + H), (3)
а рецессив аутосом аллели учун:
q = (2R + H)/2(D + R + H), (4)
бунда, D – доминант гомозигот организмлар сони (АА), R – рецессив гомозигот организмлар сони (аа), Н – гетерозигот организмлар сони (Аа).
Популяцияда жинс билан, Х-хромасомага боғлиқ генлар учун аллеллар учраш даражаси қўйидаги қийматга тенгдир:
p = 2/3p♀ +1/3p♂, (5)
Инсонларда жинс билан боғлиқ 2/3 генлар аёлларга, 1/3 қисми – эркакларга таалуқлидир.
Бевосита йўл билан аллелларни учраш даражасини топиш учун Харди – Вайнберг тенгламаси қўлланилади. Қачонки белги доминант аллел билан назорат қилинса ва фенотип бўйича барча генотипларни идентификациялашни имкони бўлмаганда ушбу тенгламага мурожаат қилинади.
Харди – Вайнберг тенгламаси фақат бениҳоя катта, панмиксия (тасодифий чатиштирилган) шароитида бажарилувчи ва танланишлар ҳамда мутация жараёни бўлмаган, ирсий жихатдан чегараланган идеал популяциялар учун ҳаққонийдир.
Аутосом генлар учун “Харди – Вайнберг тенгламаси” ҳолати тасодифий чатиштиришдан олинган биринчи авлодда эришилади.
Бундай популяцияларда (р2АА:2рqАа:q2аа) генотиплари нисбати чексиз авлодлар сонида хам сақланиб қолади.
Харди – Вайнберг қонуниятини қўллаш билан популяциядаги аллелларнинг учраш даражасини аниқлашга мисол сифатида қуйидаги 1-масалани ечиш орқали кўриш мумкин:
Фенилкетонурия аллелини – а, меъёрий аллелни – А сифатида белгилаймиз. Меъёрий аллел частотаси – р, фенилкетонурия аллели частотаси – q. Соғлом индивидлар АА ва Аа, беморлар – аа генотипига эга бўлади. Генотиплар нисбати р2АА:2рqАа:q2аа. Фенилкетонурия билан касалланган беморлар улуши q2 = 0,0001 ге тенг. Бундан q = 0,01, р = 1 – q = 1 – 0,01 = 0,99 келиб чиқади. Аллеллар учраш даражаси билган ҳолда, фенилкетонурия гени гетерозигот ташувчилар популяциясидаги миқдорни ҳисоблаш мумкин: 2рq = 2×0,99×0,01= 0,0198. Жавоб: фенилкетонурия гени гетерозигот ташувчиларининг учраш даражаси 1,98% га тенг.
Популяциялар ирсий инертлигини бартараф этишга қодир бўлган ва Харди – Вайнберг қонунияти оғишига олиб келувчи омиллар мавжуддир. Инсонлар популяцияси орасида қуйидагилар муҳим саналади:
1) мутацион жараён процесс; 2) миграциялар; 3) изоляциялар; 4) генлар дрейфи ёки ирсий-автоматик жараёнлар; 5) инбридинг; 6) табиий танланиш; 7) никоҳлар ассортативлиги. Мутациялар, миграциялар, танланиш, изоляциялар хам аниқ бир аллеллар, ҳам бутун бир генотиплар частотасига таъсир қилади. Никоҳнинг ассортативлиги ва инбридинг фақат генотиплар частотасига таъсир этади.
Генлар дрейфи – тасодифий сабаблар натижасида қатор авлодларда аллеллар частотасини ўзгаришидир. Популяциянинг чегараланган самарали-репродуктив ҳажми сабабли янги авлод генофонди ота-оналар генофондидан фарқ қилиши мумкин. Генлар дрейфи ирсий хилма-хилликни камайишига олиб келади, популяциялар генофондини “қашшоқлаштиради”. Айниқса генлар дрейфи популяциялар сонини кескин камайиш даврида кучли намоён бўлади. Генлар дрейфини баҳолаш қуйидаги формула билан ифодаланади:
 , (6)
Бунда, δр – квадратик оғиш, р – аллел частотаси, N – популяциянинг репродуктив ҳажми.
Тасодифий жараёнларнинг умумий қоидалари қуйидагича: популяциядаги генлар учраш даражасининг стандарт оғиш катталиги хар доим хам танланишлар катталигига боғлиқ бўлади – танланишлар қанчалик кўп бўлса, оғишлар шунчалик кам, яъни популяцияда чатишувчи зотлар сони қанчалик кам бўлса, популяция авлодларида аллеллар частотаси вариативлиги шунчалик кўп бўлади.
Генлар миграцияси ёки оқими – зотларни бир популяциядан бошқасига кўчиб юриш жараёни ва сўнг ушбу икки популяция вакилларини чатишишидир. Миграция янги генлар кириб келиши билан боғлиқ бўлган популяциянинг ирсий таркибини ўзгаришини таъминлайди.
Миграция натижасида А ва В популяцияларини аралашишидан ҳосил бўлган С популяциядаги хар бир популяциянинг улушини қуйидагича баҳолаш мумкин. А популяциянинг улуши:
 =  , (7)
В популяциянинг улуши:
 =  , (8)
Бунда, а – С популяцияга кирган А популяциядаги шахсларнинг сони;
b – С популяцияга кирган В популяциядаги шахслар сони;
qa – А популяциядаги генлар частотаси;
qb – В популяциядаги генлар частотаси;
qc – С популяциядаги генлар частотаси.
Кўрсатилган тенглама қўллашга мисол мисол сифатида қшйидаги масалани ечиб чиқамиз.

Download 11,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish