Масала. Ғарбий Африкада R0 гени частотаси 0,63 ни, еврапаликларда 0,02ни, америкалик хабашларда эса 0,44 ни ташкил қилади. Америкалик хабашларда генларни оқими қандай нисбатда рўй берган?
Ечиш. Масалада баён этилган холатни оқ ирқдан (qb = 0,63) африка негроидларига (qa=0,02) нисбатан генлар оқими десак, афро-америкаликларни (qc = 0,44) – сўнгги популяция деб белгилаймиз. Шундан:
= = 0,31
Шундай қилиб, афро-америкаликларнинг 31% аждодлари негроид ирққа мансуб бўлмаган.
Агар мусофирларда аллелларни частотаси бошқача бўлса, унда миграция туб аҳоли ўртасида аллелларни учраш даражасини ўзгартиради. Агар m – иммигрантлар улуши бўлса, унда туб аҳолининг улуши 1-m га тенг бўлади. Агар миграция юз берган популяцияда Р аллели частотаси, тахлил этилаётган маҳаллий популяциядадаги Р0 бўлса, унда маҳаллий популяциядаги t авлодида аллел частотаси қуйидагича бўлади:
р = (1 – m)t ·(P0 – P)+P, (9)
Формулани қўллашга мисол қилиб қуйидаги масала ечимини кўриб чиқамиз:
Масала. АҚШ да хабашлар ва оқ танлилар ўртасидаги аралаш никоҳдан дунёга белган авлодлар негритиян аҳолисига мансубдир, шунинг учун бундай никоҳларни оқ танлилардан хабашларга генлар оқими сифатида қараш мумкин. Хабашларнинг аждодлари АҚШ га Африкадан тахминан 300 йил аввал келган бўлиб, улар тахминан 12 авлодни ташкил қилади (1 авлод – 25 ёш). Агар АҚШ даги ҳабашларда Fyа аллели частотаси 0,094, Африка хабашларида – 0,0, АҚШ даги оқ танлиларда эса – 0,422 ни ташкил қилган холатда генлар оқими интенсивлигини хисобланг.
Ечими. Мигрантлар улушини (m) қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин:
(1 – m)12= (p – P)/(P0 – P) = (0,094 – 0,422)/(0,0 – 0,422) = 0,78;
1 – m = = 0,9795;
m = 1 – 0,9795 = 0,0205.
Шундай қилиб, бир авлод давомида оқ танлилардан хабашларга генлар оқими ўртача 2,05% интенсивликда ўтган. Натижада 12 авлоддан сўнг африкалик аждодлари генларининг улуши АҚШ хабашлари генлари умумий сонига нисбатан ўртача 0,78% ни ташкил қилади. Африкалик хабашлар генларнинг 22% ини (100-78=22) оқ танлилардан олганлар.
Табиий танланиш деб популяциядаги ирсий жихатдан турли организмларни дифференциал авлод қолдириш жараёнига айтилади. Бу эса, маълум бир ирсий вариантлар ташувчилари, бошқа вариантлар ташувчиларига нисбатан яшовчанлигини ва авлод қолдириш учун кўпроқ имкониятга эгалигини билдиради.
Сараланиш интенсивлиги (s) ирсий мосланувчанлик (w) кўрсаткичи билан қуйидаги тенглама орқали боғлангандир:
s = 1 – w, (10)
Мосланувчанлик кўрсаткичи бу кейинги авлодга генларни ўтказиш эҳтимолидир. Энг серпушт генотип томонидан қолдирилувчи авлодлар миқдорини саралаш коэффициентини ҳисоблаш учун (w = 1) бирлик қабул қилинади.
Бошқа генларни мосланувчанлиги учун (w) энг адаптив генотипнинг мосланувчанлигининг улуши ҳисобланади. Аксарият ташувчиларнинг хромасом аномалияси нолга тенг (w = 0), чунки улар авлодга ўз генларини ўтказадилар. Бундай генотипларга қарши интенсивлиги бирга тенг бўлган (s = 1) манфий саралаш таъсир этади. Саралаш интенсивлиги ва мосланувчанликни ҳисоблашга мисол тариқасида қуйидаги масалани ечимини кўриб чиқамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |