Тошкент тиббиёт академияси п. Р. Алимходжаева, Н. М. Туйчибаева, А. А. Абдувалиев, М. С. Гильдиева



Download 11,61 Mb.
bet27/89
Sana24.02.2022
Hajmi11,61 Mb.
#187443
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89
Bog'liq
alimhojaeva uchebnik genetika uzb

Масала.
М - 33%, MN – 34% ва N – 33% қон гуруҳидаги инсонлардан ташкил топган 100 кишилик популяция тенг тарқалган популяция бўла олишини аниқланг.
Ечиш. (3) ва (4) формулаларни қўллаш билан М ва N аллеллари частотасини белгилаймиз (улар мос равишда p ва q деб белгилаймиз). У ҳолда p = 0,5, q = 0,5. ММ ва NN (25%) генотиплари частотаси хақиқатдан мавжуд частотадан фарқ қилади (33%). Унга мос равишда ушбу популяция тенг тарқалмаган деб хулоса қилиш мумкин. (17) формулага қийматни қўйган холда 0,52 + f×0,5×0,5 = 0,33 қийматни олиб, ундан f = (0,33–0,25)/0,25 = 0,32 ни топамиз. Жавоб: ушбу популяцияда инбридинг коэффицинти 0,32 га тенг.
Никоҳлар ассортативлиги – хар қандай омил билан ўхшашлик асосида тасодифий бўлмаган никоҳ тузиш. Эр-хотинлар ўртасидаги корреляцияни ассортативлик чегараси сифатида қараш мумкин. Ассортативлик амалий жихатдан доимо мусбат йўналишда амалга оширилади, яъни аксарият холларда бир-бирига ўҳшаш инсонлар ўртасида никох тузилади. Инбридинг сингари никоҳлар ассортативлиги аллеллар частотасига эмас, балки фақат генотиплар частотасига таъсир қилади. Ассортативлик инбридинг каби гетерозиготаликни пасайтиради ва популяциянинг ирсий ўзгарувчанлигини камайтиради. Никоҳлар ассортатитивлиги психология, психогенетика ва инсон генетикасининг энг қизиқарли муаммоси саналади. Унинг механизмлари ханузгача тушунарсиз, бироқ ассортативлик кузатилувчи фентип бўйича популяцион билимларни тарқалиши тўғрисидаги билимлар етарличадир. Шунинг учун, тадқиқотчилар ассортативлик кузатилган хар қандай белгини текширишдан ўтказилганда эр-хотинлар ўртасидаги корреляцияни статистик тахлилда эътиборга оладилар.
Амалий машғулот мақсади:
Талабаларда популяцион-статистик тахлил ўтказишнинг моҳияти, аҳамияти ва босқичлари тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Мустақил тайёрланиш учун топшириқлар:
I. Мавзу бўйича материални ўрганиш ва қуйидаги саволларга жавоб бериш:
1. Популяцион-статистик усулнинг моҳиятини тушунтириб беринг.
2. Популяцион-статистик тахлилни ўтказиш босқичларини қандай?
3. Популяцион-статистик тахлилни ўтказишда қўлланилувчи формула ва стандарт усулларини баён этинг.
4. Харди-Вайнберг қонуниятининг аниқ ифода қилиниши қандай, инсон популяциясига нисбатан ушбу қонуниятни амалий қўлланилишини нимада?
5. Харди-Вайнберг қонуниятидан оғишга олиб келувчи ва популяциянинг ирсий инертлигини бартараф этишга имкон берувчи қандай омилларни биласиз?
6. Генлар дрейфи нима?
7. Мосланувчанлик кўрсаткичи ва уни хисоблаш усуллари.
8. Инбридинг ирсий оқибатлари нима хисобланади ва уни тахлил қилиш усуллари?
9. Никоҳлар ассортативлиги тушунчаси.
10. Популяцион-статистик тахлилда мутацион жараённинг аҳамиятини аниқланг.
II. Вазиятли масалаларни ечиш ва тест саволларига жавоб бериш.

Download 11,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish