9. Масаланинг шароитини ўрганинг: «Инсонлар қонидаги резус-омилнинг мавжудлиги – аутосом доминант белги. Популяциядаги резс-мусбат одамлар улуши 84% ни ташкил қилади. Популяциядаги доминант аллелнинг частотаси қандай? Қайси формула маълум ва нимани топиш талаб қилинади?
A. p2+2pq; р -?;
C. р; p2+2pq-?;
D. 2pq; q2-?;
E. q2; p-?
10. Харди — Вайнберг қонуниятини р2 + 2pq + q2 = 1 кўринишида ёзиш мумкин. Бунда q2 қиймати — бу:
A. доминант аллелнинг учраш даражаси;
B. рецессив аллелни учраш даражаси;
C. рецессив белгини учраш даражаси;
D. гетерозиготни учраш частотаси
4 БОБ. ЭГИЗАКЛАР УСУЛИ
Инсоннинг ирсий хусусиятларини ўрганишнинг энг кенг тарқалган генетик усули бу эгизаклар усули хисобланиб, у ирсиятни муносабатдорлигини ва турли белгиларни ривожланиш мухитларини, жумладан инсон касалликларини келиб чиқишини баҳолашга имкон беради.
Эгизаклар усули тиббиётнинг муҳим масалаларини ечимини топишда самарали ёрдам беради: медикаментоз даволашнинг индивидуализациясида, турли касалликларни этиология ва патогенезини ўрганишда, беморларни дори-дармонлар билан даволаш ва профилактик чора-тадбирлар самарадорлигига таъсир этувчи уларни шахсий тавсифларини тадқиқ қилишда қўлланилади.
Инсонларда кўпҳомилалик деб, аёл бачадонида икки ва ундан кўп ҳомилани ривожланишига айтилади. Битта уруғланган уруғ хужайрадан (зигота) ривожланган бир тухумли ёки монозигот ва бир вақтни ўзида иккита сперматозоид томонидан иккита тухум хужайрани уруғланишидан юзага келувчи иккитухумли ёки дизигот эгизаклар фарқланади. Шундай ҳолатлар кузатилиши мумкинки, унда битта тухум хужайра ўрнига уч ва ундан кўп тухум хужайра етилади, бу холда учта, тўртта ва х.о. турли тухумлардан ривожланган эгизаклар дунёга келади. Айни вақтда, ушбу эгизакларнинг оталари бошқа-бошқа бўлиши мумкин.
Монозигот эгизаклар битта сперматозоидни ва битта тухум хужайрани қўшилиши натижасида олинган айнан ўхшаш генотипга эга бўлиши мумкин. Уларни пайдо бўлиши зиготани биринчи (икки эгизак) ёки кейинги (учта, тўртта эгизак) бўлинишида қиз хужайранинг ажралиши билан боғлиқ, яъни улар клонлаштиришнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади. Бундай эгизаклар хар доим бир жинсли бўлади. Уларда тана тузилиши ва хулқ-атвори, қон гурухлари, бармоқ излари хам айнан ўхшаш бўлади ва ўзаро тўқималар кўчириб ўтказилганда хам бир-бирига мос келмаслик кузатилмайди.
Икки хужайрали эгизаклар ташқи томондан ўхшаш бўлсаларда, ирсий жихатдан бир-биридан фарқланади. Улар турли жинсли ва организм белгиларини турличалиги билан фарқ қилади.
Эгизаклар туғилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Эгизакларни туғилиши тахминан бутун туғруқларнинг 1,5-2%, учталиклар эса ўртача 10-15 минг туғруқдан битта, ундан кўплари – янада ноёб ҳодисадир. АҚШда ўртача хар 60 та туғруқдан биттасида эгизаклар туғилади. Сўнгги 5 йил ичида эгизакларни туғилиши тахминан 28 000 тага кўпайди, бу эса аёлларда бепуштликни даволаш учун ҳомиладор бўлишга ёрдам беришда қўлланилувчи турли фармакологик дори-дармонларни қўллаш билан боғлиқдир. Кўплаб репродуктив технологиялар хам кўп ҳомилаликни юзага. Оёқлари ва бўйи узун аёллар меъёрий бўйга эга бўлган аёлларга нисбатан кўп ҳомилали бўлишга мойиллиги кўплиги кўрсатилган.
Монозигот ва дизигот эгизаклар нисбати турлича йўллар билан, жумладан моно- ва дизигот эгизакларнинг турли жинслилиги эхтимолийлигига асосланган Вайнберг усулидан фойдаланилади. X и Y-хромосома ташувчи сперматозоидни иккинчи тухум ҳужайрани уруғлантириш эҳтимоли 50% га тенг, яъни бир ва икки жинсли эгизакларнинг туғилиш эҳтимоли тенг. Шундай қилиб, дизигот эгиз жуфтликларнинг 50% турли жинсли эгизаклар ташкил қилади, уларнинг умумий сони эса ушбу танланган популяцияда турли жинсли эгизакларнинг икки баробар миқдорига тенг. Монозигот эгизаклар сони эса эгизаклар умумий сони ва турли жинсли эгизаклар сонининг икки баробар миқдори фарқига мос келади.
Монозигот ва дизигот эгизакларни туғилиш частотаси эгизаклик коэффициенти (хар 1000 туғруққа тўғри келган эгизак жуфтлари сони) билан ифодаланади. Дизигот эгизаклар учун d коэффициенти (дизиготлик коэффициенти) қуйидаги формула билан ҳисобланади:
, (1)
бунда u – турли жинсли эгизаклар жуфти сони, N – ўрганилган туғруқлар умумий сони.
Монозиготалик коэффициенти (m) қуйидаги формула бўйича топилади:
, (2)
бунда L – текширилувчилардаги эгизак жуфтликларнинг умумий сони.
Зиготлик коэффициентини ҳисоблаш нафақат кўп ҳомилалик ҳомиладорликларни учраш частотаси бўйича популяциянинг тавсифи учун, балки бевосита эгизаклар усулини тўғри ўтказиш учун ҳам аҳамиятлидир. Популяцияда нисбати мос холатда бўлиши зарур бўлган моно- ва дизигот эгизакларни нисбатини тадқиқ этиш эгизаклар усулини ўтказиш учун танловлар репрезентативлигининг тести бўлиб хисобланади. Европа популяцияларида монозигот эгизаклар улуши 35% ташкил қилади, шу сабабли моно- ва дизигот эгизаклар жуфтлари нисбати тахминан 1:2 бўлган холат репрезентатив эгизаклар танлови саналади. Мадомики, эгизаклар усулини ўтказиш учун дизигот жуфтликлардан фақат бир жинслилар танлаб олинади, яъни у ёки бу репрезентатив танлаб олинганларда нисбати 1:1 бўлиши зарур.
1865 йилда Ф.Гальтон томонидан эгизаклар усули тавсия этилган. Унинг асосларини якуний қайта ишланиши эса 1924 йилда Г.Сименс томонидан амалга оширилган. Г.Сименс зиготаликни ташхислашнинг ишончли усулини ишлаб чиққан (полисимптом таққослаш усули). Бундан ташқари, у тадқиқот объекти сифатида нафақат монозигот, балки дизигот эгизакларни қўллашни хам тавсия қилди. Г.Сименс томонидан асос солинган мезонлар хозирги кунга қадар хеч қандай сезиларли ўзгаришларга учрамади.
Мухит шароитлари таъсирида кам ўзгарувчан белгилар эгизаклар жуфтлиги шерикларининг фарқлари (дискордантлик) ва ўхшашликларини ўрганиш (конкордантлик) зиготаликни ташхислашнинг асосини ташкил қилади. Бу усул полисимптоматик (ўхшашлик, ўхшаб кетишлик усули) усул деб номланади. У кўз ранги, кўз тирқиши катталиги, қулоқлар, қошлар, бурун, лаб, ияк ва бошқа жами 19 та белгилар бўйича конкордантлик ва дискордантликни текширишни ўз ичига олади. Хар бир белги учун баллар билан ифодаланувчи ва баҳолашнинг бошқа кўрсаткичлари ишлаб чиқилган бўлиб, улар эгизаклар жуфтликларини баҳолаш орқали тўғри ташхис қўйишга имкон беради.
Юқорида айтиб ўтилганидек, монозигот эгизаклар барча белгилар бўйича конкордант бўлиши билан бир қаторда, дизигот эгизаклар баъзи белгилар бўйича дискордантдир.
Полисимптоматик усулнинг субъективлиги, мухит омиллари таъсирида монозигот эгизак жуфтликларида ташқи белгиларни ўзгариши мумкинлиги унинг камчилиги хисобланади.
Эгизаклар зиготлигини ташхислашнинг бошқа усулига иммуногенетик усул кириб, унда эгизак-шериклар эритроцитар антигенлари (АВ0, Rh, MN ва бошқа қон гуруҳи тизими), қон зардоби оқсиллари таркиби, HLA тизими гаплотиплари бўйича таққосланади. Бу белгилар бутун ҳаёт давомида ўзгармайди, хеч қандай ташқи муҳит омилларига боғлиқ эмас, яъни хар қандай нуқтаи-назардан идеал маркерлар саналади. Бундан ташқари зиготликни ташхислаш учун дерматоглифик усул, моноген белги сифатида наслдан-наслга ўтувчи фенилтиокарбамат таъмини сезиш хусусиятлари қўлланилади. Аниқлашдаги хатто бита фарқ хам эгизакларни дизиготлигидан далолат берса, бир неча белгилар бўйича ўхшашликлар жуфтликларни монозиготлиги тўғрисида аниқ ишонч бера олмади. Шу сабабли дизоготликни ташхислаш абсолют, монозиготликни ташхислаш эса доимо тахминдир.
Ота-оналарнинг номаълум фенотипида эгизаклар зиготлигини популяциядаги тахлил қилинаётган белгилар частотаси асосида аниқлаш мумкин. Агар зиготлик шажарани қўллаш билан аниқланадиган бўлса, ноинформатив белгиларни истисно қилиш зарур. Ушбу эр-хотинлар авлодларида фарқлана олмайдиган белгилар ноинформатив ҳисобланади. Ушбу эр-хотин авлодларида фарқлана олувчи белгилар эса информатик саналади. Дизигот эгизаклар белгиларининг n-сони бўйича бир хилдаги кўрсаткичлари эҳтимоли бўйича хар бир тест эҳтимоллик кўпайтмасига тенгланади: РДЗ = P1 × Р2 × … Рn, монозиготли эгизаклар эҳтимоли бўйича РМЗ = 1 – РДЗ га тенг бўлади. Қабул қилинган эҳтимоллик даражасига эришгунча, масалан 95%, янги ирсий маркерларнинг хисобга олиб борилади. Эгизак жуфтликларини зиготлигини аниқлашнинг энг ишончли усули бу – ДНК тахлилидир, бироқ оддий шароитларда эгизаклар типини аниқлаш учун уларни портрет ўхшашлиги билан чегараланади.
Масалан, эркак эгизак жуфтликларини монозиготлик эҳтимолини аниқлашимиз керак. Агар ушбу популяцияда монозигот эгизакларни туғилиш частотаси 32% ни ташкил қилса, уларнинг ота-оналари ва эгизакларнинг фенотиплари қуйидагича:
Қон гуруҳи тизими
|
Ота
|
Она
|
Эгизак
|
ABO
|
0
|
AB
|
A
|
MN
|
MN
|
MN
|
M
|
Rh+rh-
|
Rh+
|
Rh+
|
rh+
|
Қуйидагича фикр юритамиз. Эгизак жуфтлиги 0,32 эҳтимоллик бўйича ҳам монозигот, 1 – 0,32 = 0,68 эҳтимоллик бўйича дизигот бўлиши мумкин. Дизогот эгизак жуфтликда бир жинсли икки ёки икки жинсли иккита бола туғилиши мумкин. Бир жинсдаги иккита бола туғилиш эҳтимоли (1/2)2 + (1/2)2 = ½ га тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |