Тошкент тиббиёт академияси п. Р. Алимходжаева, Н. М. Туйчибаева, А. А. Абдувалиев, М. С. Гильдиева



Download 11,61 Mb.
bet31/89
Sana24.02.2022
Hajmi11,61 Mb.
#187443
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   89
Bog'liq
alimhojaeva uchebnik genetika uzb

АВ0 ва МN тизими бўйича ота-оналар генотипи бир хилда, уларнинг фарзандлари фенотипидан келиб чиққан холда Rh+rh. 0 ва АВ қон гуруҳли ота-оналарда болалар ½ эҳтимоликда А0 ёки В0 бўлиши мумкин. Дизигот эгизаклар генотиплари АВ0 қон гуруҳи тизими бўйича бир хилда бўлиб, (1/2)2 + (1/2)2 = 1/2 ни ташкил қилади. МN қон гурухи тизими бўйича иккита гетерозигот ота-оналарда учта генотипли бола туғилиши мумкин ва худди шундай эҳтимоллик бўйича - ¼ ММ, ½ МN ва ¼ ММ. ММ ва NN боланинг туғилиш эҳтимоли ¼, МN - ½. Шундай қилиб, иккита дизигот эгизакларда қандайдир учта эҳтимолий фенотип бўйича (1/4)2 + (1/2)2 + (1/4)2 = 3/8 ни ташкил қилади. Ва ниҳоят, Rh+rh қон гуруҳи тизими бўйича иккита гетерозигот ота-оналардан иккита фенотипли болани туғилиши – Rh+ и rh-, Rh+ болани туғилиш эҳтимоли ¾ (бунга Rh+Rh+ гомозигота Rh+rh– гетерозигота киради), rh – болалар эса – ¼ эҳтимолликда. Бундан келиб чиқадики, иккита дизигот эгизак хар қандай, бироқ ушбу тизим бўйича бир хилдаги қон гуруҳига эга бўлади ва бу қиймат (3/4)2 + (1/4)2 = 5/8 ни ташкил қилади.
Ушбу мулоҳазалар 1 жадвалдаги маълумотларда баён этилган. Текширилган бир жинсли жуфтлик 0,03984 эҳтимоллик билан дизигот ёки 0,32 эҳтимоллик билан монозигот бўлиши мумкин. Бу жуфтлик учун меъёрлашган эхтимоллик дизигот ва 0,03984/(0,03984 + 0,32) = 0,11 га тенг, мос холда монозигот 1 – 0,11 = 0,89 бўлади.
1 жадвал
Моно- ва дизигот эгизаклик эҳтимоллигини ҳисоблаш

Эгизаклар турлари

Дизигот

Монозигот

1. Туғилиш бўйича эгизаклар

1 – 0,32 = 0,68

0,32

2. Бир жинсли эгизаклар

(1/2)2 + (1/2)2 = 1/2

1

3. АВО тизими антигенига эга бир оиладаги эгизаклар

(1/2)2 + (1/2)2 = 1/2

1

4. ММ тизими бир хил антигенига эга бир оиладаги эгизаклар

(1/4)2 +(1/2)2 + (1/4)2 = 3/8

1

5. Rh+rh – тизими бир хил антигенига эга бир оиладаги эгизаклар

(3/4)2 + (1/4)2 = 5/8

1

Эҳтимолликлик мажмуаси

0,68 × 1/2 × 1/2 × 3/8 ×
× 5/8 = 0,03984

0,32 × 1 × 1× 1 ×
× 1 = 0,32

Классик вариантда эгизаклар усули бир неча фаразларга асосланади. Биринчидан, хам монозигот, хам дизигот жуфтли шериклар учун мухитларнинг тенглиги тахмин қилинади. Бу ҳолатда агар белгининг ўзгарувчанлиги ва у тўлиқ муҳит билан белгиланадиган бўлса, унда монозигот ва дизигот эгизаклар ушбу белги бўйича жуфтликлараро бир хилда юқори корреляцияга эга бўлади (1,0 га яқин). Агарда белгининг ўзгарувчанлиги тўлиғича генотипга боғлиқ бўлса, унда монозигот эгизаклар гуруҳида корреляция коэффициенти 1,0 га яқин бўлади, дизигот эгизакларда эса тахминан 0,5 га тенг бўлади (яъни, дизигот эгизакларнинг қариндошлик даражаси, улар генотипига ўхшашлик). Иккинчидан, якка ўзи туғилган ва эгизаклар ўртасидаги тизимли ўхшашликларни йўқлиги фараз қилинади.


Эгизаклар усулининг моҳияти шундаки, бир ва икки тухумдан ривожланган эгизаклар кенг қамровли статистик материалларда таққосланади ва ўхшашликлар частотаси бўйича, яъни конкордантлик ёки уларни фарқлари частотаси, яъни дикордантлик ҳисобланади. Бу эса махсус формулалар ёрдамида ирсият ва ташқи мухит омилларини аниқ бир белгини ривожланишидаги ахамиятини бахолашга имкон беради. Тадқиқотларда сифатий белгиларни текширишда жуфтликлар ичидаги ўхшашликларни “сингари-фарқли” мезони бўйича баҳоланади. Эгизаклар усули бўйича олинган маълумотлар бўйича мухит ва генотипни бахолаш мезонлари 1-расмда келтирилган. 1а и 1б расмларнинг юқори қисмида эгизаклар усулида қайд этилмайдиган омиллар (умумий муҳит, яъни жуфтлик аъзоларида мос келмайдиган мухит, масалан, оиланинг иқтисодий даражаси, ота-онанинг рухий хусусиятлари, умумий дўстлари; фарқланувчи муҳит – жуфтлик аъзоларида мос келмайдиган мухит, масалан, қизиқишларининг турличалиги, ота-оналарнинг муносабатларининг турличалиги; генотип) кўрсатилган. Генотип ва умумий ва фарқланувчи муҳит ўзгарувчан миқдорнинг латент (ошкора бўлмаган), эксперимент давомида бевосита ўлчанмайдиган кўрсаткичлардан иборатдир. 1а и 1б расмларнинг қуйи қисмида эса, эксперимент давомида бевосита аниқланадиган кўрсаткичлар келтирилган (биринчи ва иккинчи эгизакларнинг заковат кўрсаткичи, реакция тезлиги ва бошқалар). Йўналтирувчи чизиқлар билан латент миқдорлардан ўрганилаётган психологик кўрсаткичга – генотипга, умумий ва фарқланувчи мухитга таъсир этувчи таъсиротларга йўналиши кўрсатилган. Генотипга йўл «h» (heredity – ирсият), умумий муҳитга – «с» (соmmоn – умумий), фарқланувчи мухитга – «е» (error – хато) билан белгиланган: бундай номланиш шу билан боғлиқки, фарқланувчи мухит ўз ичига фақат жуфтлик аъзоларида мос келмайдиган мухитдаги самараларнинг дисперсиясини олган, бироқ хатоликлар бўлмаслиги учун ўлчаш хатолиги олинмаган.

1-расм. Бирга тарбияланаётган эгизакларни ўхшашликларини белгиловчи ирсий ва мухитга боғлиқ бўлган омиллар

Расмдан кўриниб турибдики, монозигот ва дизигот эгизак жуфтликлари аъзолари ўртасидаги корреляция генотип ва умумий мухит билан белгиланади. Агар моно- ва дизигот эгизаклар жуфтликлари аъзолари учун мухит бир хилда бўлса, монозигот ва дизигот эгизакларни жуфтлар ўртасида ўхшашликларини таққослаш текширилувчиларда генотип ва вариативликнинг аҳамияти тўғрисида маълумот олишга имкон беради.


Белгини ривожланишида ирсиятни ролини исботлаш учун моно- ва дизигот эгизаклар гуруҳида конкордант жуфтликларни улушини (фоиз) таққослаш етарлидир. Буни қандли дмабет мисолида кўриб чиқамиз.
Масала. Агар монозигот эгизаклардан бири қандли диабет билан оғриган бўлса, унда иккинчи шериги 65% ҳолатда ушбу касаллик билан касалланиши мумкин. Агар дизигот эгизаклардан бири худди шу касаллик билан касалланса, иккинчиси 18% холатда касалланиши мумкин. Қандли диабет касаллигида ирсий мойилликнинг улушини аниқланг.
Ечими. Агар монозигот эгизаклардан бири қандли диабет билан касалланган бўлса, унда иккинчи шериги 65% ҳолатда касалланади (65% ҳолатда конкордант). Агар дизигот эгизаклардан бири диабет билан оғриса, иккинчиси фақат 18% ҳолда касалланиши мумкин. Монозигот жуфтликларда ирсий жихатдан айнан бир хил шерикларда катта конкордантлик диабет этиологиясида ирсий мойилликни сезиларли ахамиятга эгалигини кўрсатади.
Ирсият ва ташқи мухит аҳамиятини миқдорий баҳолаш учун турли формулалар қўлланилади. Энг кўп ҳолларда Хольцингер формуласи бўйича ирсият коэффициенти (Н) ва муҳитни таъсири (Е) ҳисобланади:
 (3)
E = 100 – H (4)
бунда Cmz – монозигот эгизаклар гуруҳидаги конкордантлик фоизи, Cdz – дизигот эгизаклар гуруҳидаги конкордантлик фоизи. Н=1 бўлганда популяциядаги фенотипик ўзгарувчанлик фақат генотипик фарқлар билан, Н=0 – бўлганда эса фақат муҳит билан фарқланади.
Юқорида келтирилган масалани ечимига қайтамиз. Белгининг ирсий мойиллиги улуши қуйидагига тенг:
 ,
Мухитни таъсири эса: E=100 – 57 = 43%.
Олинган натижалар қандли диабет касаллигини ирсий омиллар билан боғлиқлигини тасдиқламоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, бир неча ўн йиллар аввал таклиф этилган Хольцингер формуласи бир неча бор хаққоний танқидга учраган, чунки унда ташқи муҳитда белгини вариабеллигини амалга оширилишини таъминловчи бир қатор муҳим компонентлар эътибордан четда қолган. Бироқ, у ўрганилаётган ҳолатни қониқарли равишда баҳолаш учун етарлича маълумотлар бера олади.
Ирсий ўтувчанлик коэффициенти белгининг намоён бўлиши бўйича “конкордант-дискордант” альтернативаси бўйича бир-биридан фарқ қиладиган шерикларда миқдорий белгиларни хисоблаш учун қўлланилади. Миқдорий белгилар билан фарқларни шаклланишида ирсият ва муҳит нисбати қуйидагича баҳоланади. Монозигот эгизаклар ирсий жиҳатдан бир хиллиги сабабли, улар ўртасидаги фенотипик фарқлар муҳит омиллари билан боғлиқ деб ҳисобланади. Дизигот эгизаклар ўртасидаги фенотипик фарқлар эса ирсий ва мухитга боғлиқ сабаблардан иборат. Агар популяциядаги умумий фенотипик дисперсия маълум бўлса (Vpopul), унда ирсиятни хисоблаш учун қуйидаги формула қўлланилади:
 (5)
Бир неча жуфт эгизаклар учун фенотипик дисперсия фарқларининг ўртача квадратлари сифатида V ҳисобланади.:
 , (6)
Бунда, d – жуфтликлар ичидаги фарқ, n – эгизак жуфтларининг сони. Агарда фақат эгизаклар ўртасидаги дисперсия маълум бўлса, ирсий ўтувчанлик қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
 . (7)
Эгизаклар ва сибслар ўртасидаги ўхшашлик даражасини баҳолаш учун синфлар ичи корреляция коэффициенти қўлланилади. Синфлар ичи корреляция коэффициенти қуйидаги формула асосида хисобланади:
 ,
бунда  – жуфтликлар ичидаги квадрат оғиш;
 – жуфтликлар ўртасидаги ўртача квадратик оғиш.
Конкордантлик шароитида моно- ва дизигот эгизакларда корреляция коэффициентини хисоблаш, ирсий ўтувчанлик коэффициентини топишга ва мос холда белгининг умумий вариативлигида ирсий ўтувчанликнинг улушини баҳолашга имкон беради. Ирсий ўтувчанлик коэффициентини баҳолаш учун Игнатьев формуласи қўлланилади:
h = 2(rmz − rdz) , (8)
бунда rmz и rdz – моно- ва дизигот эгизаклар гуруҳларида синфлар ичи корреляция коэффициенти.
Эгизаклар усулини бир неча турлари мавжуд.
1) Классик эгизаклар усули. Бу ҳолатда монозигот ва дизигот эгизаклар гурухида ўзрганилаётган белгининг намоён бўлиши билан кечувчи схема ишлатилади ва шерикларнинг жуфтлар ичидаги ўхшашликлар даражаси баҳоланади.
2) Назорат эгизак усули. Ушбу усул монозигот эгизаклар танлаб олинган холатда қўлланилади. Монозигот эгизаклар кўп белгилари бўйича жуда ўхшаш бўлиб, монозигот жуфтликлардан аксарият кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлган иккита гурух тузиш мумкин. Бундай гурухлар белгини ўзгарувчанлигига аниқ бир мухитнинг таъсирини ўрганиш учун қўлланилади. Бунда танлаб олинган эгизаклар қисмига (хар бир жуфтдан биттидан) махсус таъсирот ўтказилади, бошқа қисми эса назорат гурух сифатида олинади. Тажрибаларда ирсий жихатдан айнан бир хил инсонлар иштирок этар экан, бу усулни бир инсонга турли мухит омилларини таъсирини ўрганиш учун модел хисоблаш мумкин. Бу усул сезиларли тарзда иқтисодий сарф-харажатларни камайтирган қолда янги фармакологик препаратларни текширишга имкон беради. Тадқиқотлар учун 20-40 кўнгиллилар ўрнига жами 3-4 та монозигот эгизаклар жуфти талаб этилади.
3) Лонгитюд эгизак усули. Бу ҳолатда бир эгизак жуфтларини узоқ вақт мобайнида кузатилади. Аслини олганда бу классик эгизак усулини лонгитюд усул билан бирлигидир. Организмни ривожланишида муҳит ва ирсий омилларни таъсирини ўрганиш учун кенг қўлланилади.
4) Эгизакли оилалар усули оилали ва эгизаклар усулининг бирлиги хисобланади. Бунда катта ёшдаги эгизаклар жуфтликларининг оила аъзолари текширилади. Ирсий конституция бўйича монозигот эгизак болалар худди бир инсоннинг фарзандлари саналади. Усул қатор касалликларни ирсий сабабларини ўрганишда кенг қўлланилади.
5) Эгизакларни жуфт сифатида текширишда жуфтлараро муносабатлар хусусиятларини ва эгизаклар махсус самарасини ўрганиш кўзланади. Моно- ва дизигот жуфтликлар учун мухит шароитларини тенглиги тўғрисидаги фаразни нақадар тўғрилигини текшириш учун ёрдамчи усул сифатида қўлланилади.
6) Эгизакларни эгизак бўлмаганлар билан солиштириш. Бу ҳам ёрдамчи усул бўлиб, эгизак ва эгизак бўлмаганлар ўртасидаги фарқларни муҳимлилигини баҳолашга имкон беради. Агар эгизаклар ва бошқа инсонлар ўртасидаги фарқ сезиларли бўлса, унда эгизаклар ва бошқа инсонлар битта генерал танловга мансуб бўлади ва, бинобарин эгизакларни текшириш натижаларини барча популяцияга тарқатиш мумкин. Шу тариқа эгизаклар жуфтлиги аъзоларини якка ўзи туғилганларга нисбатан ақлий ривожланишдан бироз ортда қолиши қайд этилган. Айниқса бу фарқ эрта ёшларда сезилади. Бироқ шериги эрта ёшда нобуд бўлган эгизак жуфтини текширишда, юқоридаги кўрсаткич бўйича унинг якка туғилган боладан деярли фарқ қилмаслиги аниқланган. Яъни, эгизаклар ривожланишининг хусусиятлари эмбрионал ривожланишдаги қийинчиликлар билан хеч қандай боғлиқ бўлмай, балки эгизакларни жуфт сифатида тарбиялаш хусусиятлари билан боғлиқдир (эгизаклар туғилишидаги оилавий қийинчиликлар, жуфтликда эизакларнинг одамовилиги ва х.о.). Шундай қилиб, эгизаклар популяциядан хеч қандай фарқ қилмайди, бироқ ёш ортиши билан бу фарқ секин-аста билинмай кетади ва эгизаклар асосан популяциянинг бошқа аъзолари билан бир хил бўлиб боради.
7) Эгизакларни ажратиш усули.
Монозигот ва дизигот эгизаклар жуфтларини ривожланиш хусусиятларини ўзига хослиги туфайли классик эгизаклар усули ва унинг турлари “қатъий бўлмаган” тажриба деб саналади: уларда ирсий ва муҳит омилларини таъсирини ажратишни имкони йўқ, чунки эгизакларни ривожланиш шароитлари сабабларини қатор хусусиятлари бўйича солиштиришнинг имкони йўқ.
Шунинг учун юқорида келтирилган схемалар бўйича олиб борилган тажрибалар қўшимча верификацияни талаб қилади. У икки турда бўлиши мумкин. Биринчидан, монозигот ва дизигот эгизаклар мухитларини ўхшашлиги тўғрисидаги гипотезани текшириш мумкин, яъни монозигот ва дизигот эгизаклар мухитидаги фарқлар текширилувчи кўрсаткичларга таъсир этмаслигини исботлаш керак. Бироқ бундай текширув ниҳоятда қийин ва унчалик юқори бўлмаган ишончлиликка эга.
Иккинчидан, тадқиқот натижаларини “қатъий” схемалар бўйича олинган натижалар билан солиштириш мумкин бўлиб, улар мухит омилларини ирсий омиллардан аниқ ажратишга имконият беради. Эгизакларни ажратиш усули худди шундай усуллардан бири ҳисобланади.
Бу усулда эрта болаликда ажратиб юборилган эгизакларни жуфтлар ичида таққослаш амалга оширилади. Агар монозигот эгизаклар шу тарзда ажратилган ва турли шароитларда улғайган бўлса, унда уларнинг барча ўхшашликлари ирсий бир хиллилик, фарқлари эса мухит омилларини таъсири деб қараш мумкин (2-расм).
Ушбу усул қуйидаги формула ёрдамида мухитнинг таъсир этиш улушини бевосита ҳисоблашга имкон беради:
 , (9)
бунда Сmzв – бирга тарбияланган монозигот эгизаклар гурухидаги конкордантлик; Cmzр – алоҳида-алоҳида тарбияланган монозигот эгизаклар гуруҳидаги конкордантлик.

2-расм. Ажратилган эгизакларни ўхшашликларини белгиловчи ирсий ва мухит омиллари.

8) Эгизакларни қисман ажратиш усули. Бу усул қандайдир муддат алоҳида-алоҳида яшаган монозигот ва дизигот эгизакларни жуфтлар ичидаги ўхшашликларини таққослашдан иборат. Бу текшириш натижасида монозигот ва дизигот эгизакларда ўрганилаётган белгининг ривожланишида мухит омилларини ўрни тўғрисидаги фаразни нақадар тўғрилик даражасини аниқлаш мумкин. Агар алоҳида яшовчи монозигот эгизаклар қандайдир рухий тавсифлари бўйича бир-бири билан ўхшашлиги камайиб борса, дизигот эгизаклар эса бир-биридан фарқ қилмайдилар. Бундан келиб чиққан холда моно- ва дизигот эгизакларда мухит шароитлари бир хил кучга эга эмас деб хулоса қилиш мумкин, ўрганилаётган кўрсаткични шаклланишида ирсий компонентларни улушини устунлиги тўғрисидаги хулосалар эса ирсий жихатда авлодга ўтувчи бундай характеристикалардан юқори туради.


Демак, эгизаклар усули ва унинг турлари физиологик ва рухий тавсифларга генотип ва мухитнинг биргаликда таъсирини текшириш экспериментал усулларидан хисобланади.
Эгизаклар усули ёрдамида тадқиқотлар ўтказишда шуни эътиборга олиш зарурки, ривожланиш шароитлари ҳам монозигот, ҳам дизигот эгизаклар шерикларининг ўхшашликларини камайтиришда бир хил кучга эга.
Уларнинг бир қисми ҳомиладорлик даврига ва туғруқлар билан боғланган бўлса, бир қисми кейинги ривожланиш босқичлари билан боғлиқдир. Ҳомиладорлик вақтида эгизаклар кўпинча тенг бўлмаган шароитларда бўладилар. Маълумки, хамма озиқ-овқат маҳсулотлари ва кислород йўлдош орқали тушади. Барча дизигот ва монозигот эгизакларнинг учдан бир қисми турли хорион ва йўлдошга эга бўлса, монозигот эгизакларнинг қолган учдан икки қисми эса умумий хорион ва йўлдошга эга бўлади. Бу холатда ҳомила пардасида монохорион эгизаклар деб номланувчи хомилада, эгизаклар томир тизими ўртасида турли бирлаштирувчи йўллар (шунтлар) ҳосил бўлади.
Артериовеноз шунт шаклланган ҳолатда бир эгизак артериясини бошқасининг венаси билан бирикиши юзага келади. Бунда эгизаклардан бирига кислород ва озиқ моддалар билан бой бўлган қон етишмайди, у ёки бу моддаларни етишмовчилиги иккинчи эгизакнинг меърий ривожланишига тўсқинлик қилади. Бир-бирини компенсацияловчи бир хилда бўлган шунтлар юзага келади, агар компенсация етарли бўлмаса, унда эгизаклардан бири кислород ва озиқ моддалар танқислигида ривожланади. Бу ҳолатда эса туғилишда эгизаклар ўртасида сезиларли фарқ кузатилади, бу фарқ айниқса тана оғирлигида кўзга ташланади. Бундай фарқ кўп ҳомилаликда йўлдошни бир хилда эзилмаслиги оқибатида дизигот ва дихорион монозигот эгизакларда кузатилади.
Эгизаклар учун туғруқ босқичлари кучли таъсир қилиши мумкин. Биринчи бўлиб туғилган эгизак туғруқ вақтида кўпроқ шикаст олиш хавфига эга. Айни вақтда иккинчи эгизак эса бачадонда нотўғри ҳолатда бўлиши сунъий равишда туғруққа ёрдам беришга мухтож бўлади, бундан ташқари иккинчи эгизак туғруқ жараёнида кўпроқ бўлади ва бундан келиб чиқадики, у кислород танқислигини узоқроқ ва ўткирроқ сезади, бу эса унинг асаб тизимини ривожланишига салбий таъсир этади.
Эгизаклар бир оилада тарбияланиш босқичлари давомида хам мухитнинг таъсирига учрайдилар. Бунга сабаб ота-оналарнинг хар бир эгизакка тахминий муносабатда бўлади ва хомиладорликдаги ривожланиш ва туғруқ вақтидаги жисмоний хусусиятларни бузилиши чуқурлашиб боради. Бундан ташқари эгизаклар ўртасида маъсулиятларни бўлиниши (комплементар (қўшимча) муносабатлар), жуфтликларни “етакчи-етакланувчи” мезони бўйича ажралиши ҳам кузатилади.
Шундай қилиб, агар монозигот ва дизигот эгизакларнинг ўрганилаётган хусусиятларини шаклланишига муҳит шароитлари турлича таъсир этса, ушбу хусусият бўйича ирсий кўрсаткичлар бузилган бўлиши мумкин: агар монозигот эгизакларнинг ўхшашликларида умумий мухит кам таъсир этса пасайган бўлса, аксинча ҳолатда эса ошган бўлади.

Download 11,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish