13-мавзу. Популяцион генетика ва молекуляр эволюция.
Популяцияларда генлар ва генотиплар частотаси. Харди-Вайнберг
қонуни.
Р Е Ж А
1.Популяция ва унинг генетик структураси.
2. Популяциянинг генетик тузилмаси.
3. Популяциядаги ирсийланиш.
4.Хулоса.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб классик солиштирма–анатомик,
эмбриологик, биогеографик, палеонтологик ва бошқа методлар ёрдами билан
юқори систематик таксонларга кирувчи организм гуруҳларининг
эволюциясига доир қонуниятлар аниқланди. Аммо эволюцион жараённинг
бошланғич босқичлари – янги турларнинг келиб чиқишига таъсир кўрсатувчи
эволюцион жараённинг механизми эса кам ўрганилганича қолди. Бу бобда
эволюцион жараённинг содир бўлиши учун зарурий шарт бўлган элементар
эволюцион бирлик – популяция ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Генетика бирбутун ҳолда организмларнинг генетик конституциясини ва
ирсий ахборотнинг авлоддан-авлодга ўтказишлигининг бошқарилиш
қонуниятларини ўрганади. Популяцион генетика умумий генетиканинг бир
тармоғи бўлиб организмлар гуруҳларида, яъни популяцияларда намоён
бўлувчи ирсий жараёнларни ўрганади. Популяцион - генетик олимлар
популяцияларнинг генетик тузилмасини ва унинг авлодларда бўлган
ўзгаришларини тадқиқ қиладилар. Қатор авлодлар заминида содир бўладиган
ирсий ўзгаришлар эволюцион жараённинг асосида ётади. Шу сабабли
популяцион генетикага маълум даражада эволюцион генетика сифатида ҳам
қараш мумкин. Шундай бўлса-да генетиканинг бу икки тармоғини табақалаш
керак бўлади. Популяцион генетиканинг предмети конкрет турларнинг
популяциялари бўлса, эволюцион генетика эса бир турга ёхуд ҳар хил турларга
мансублигидан қатъий назар ҳар қандай популяциялар билан иш кўради.
Масалага бу хилдаги ёндашиш эволюцион генетиканинг популяцион
генетикага қараганда умумийроқ фан эканлигини, популяция генетикасини
ўзининг таркибий қисмларидан бири сифатида қарашликни тақозо этади.
Биологик тадқиқотларнинг ҳар қандай жабҳасида (тармоғида)
ўрганилаётган материални пировард натижада эндиликда бўлинмайдиган
даражага етган бирликларга ажратиш талаб этилади. Генетикада бундай
бирлик бўлиб ген, систематикада – тур, экосистемани ўрганишда – биогео-
ценозлар ҳисобланади. Эволюцион тадқиқотларда бундай бўлинмас бирлик
бўлиб популяция хизмат қилади.
Табиатдаги кузатишлар ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар ҳар
қандай
турининг
индивидлари
тур
ареали
доирасида
нотекис
тақсимланганини ва уларнинг зичлиги ўзгариб туришлигини кўрсатади.
Нотекис тақсимланиш икки хил – индивидлар гуруҳларининг «оролча»
шаклда, ҳамда индивидларнинг «йиғилган» шаклда намоён бўлиши
кузатилади. Индивидларнинг зичлиги юқори бўлган яшаш жойлар индивид-
лар зичлиги паст бўлган жойлар билан галланадилар. Ҳар бир тур
индивидларининг бу хилдаги «зичлик марказлари»да яшаб турган қисмига
популяциялар деб қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |