13-мавзу. Популяцион генетика ва молекуляр эволюция. Популяцияларда генлар ва генотиплар частотаси. Харди-Вайнберг



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/12
Sana19.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#500899
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
6- мавзу матни

Онтогенетик табақаланиш
деб бошланғич ҳомила 
ривожланишининг боришида структуравий ва функционал хилма-хилликнинг 
пайдо бўлиши ва бунда ҳосил бўлган структуранинг ихтисос-ланиши 
жараёнига айтилади. 
Кўп 
ҳужайрали 
мавжудотларнинг 
ўсиши 
ва 
индивидуал 
ривожланишининг асосида ҳужайраларнинг митотик бўлиниб кўпайиш 
ҳодисаси ётади. Митоз тенг ирсийли бўлинишдир ва бунинг оқибатида 
организмнинг турлича ихтисослашган тўқималарининг ҳужайралари (мия, 
мускул, тери ва бошқалар) мантиқан ўхшаш генотипларга эга бўлишлари 
керак. Бундай ҳолда онтогенез жараёнида тўқима ва ҳужайраларнинг табақа-
ланиш генетик механизмлари қандай кечади? деган савол туғилади.
Бу саволга жавоб берувчи онтогенетика онтогенезнинг ирсий детер-
минациясини ўрганишда ўзига хос ёндашиш методига эга. Онтогенезни гене-
тик тадқиқ қилишнинг дастлабки моменти “бир ген - бир белги” принципига 
мувофиқ белги шаклланишига ген таъсирини таҳлил қилишдан иборат. 
Ҳозирги замон нуқтаи назаридан бу қарашни қуйидагича ёзиш мумкин: ген 


(ДНК) – РНК –оқсил -···- белги. Индивидуал ривожланишнинг ирсий асос-
ларини ўрганишнинг бош муаммоси “ген-белги” занжиридаги оралиқ 
звеноларни аниқлашдан иборатдир. 
Маълумки, барча кўп ҳужайрали организмларда онтогенез ягона 
ҳужайра-зиготадан бошланади. Онтогенез жараёнида зигота митоз йўли билан 
кўп марта ва қайта-қайта бўлиниб кўпайиши натижасида организм-ларда 
барча тўқима, органлар фенотипик ривожланади. Уларнинг таркиби-даги 
ҳужайралар ва ундан ташкил бўлган тўқима, органлар бир биридан 
структуравий тузилиши ва функциялари жиҳатидан кучли фарқ қиладиган 
бўлади. Бунинг натижасида организмларнинг барча тўқималари, органлари 
ривожланади. Уларнинг барча ҳужайралари дастлабки ягона ҳужайра-
зиготанинг кўпайишидан ҳосил бўлади. 
Организмлар индивидуал ривожланишининг бошланғич этапларининг 
амалга ошишини белгиловчи молекуляр-генетик жараёнлар асосан ҳайвон-
ларда ўрганилган. Бошланғич этапдаги генетик жараёнлар умуртқасиз 
(ҳашаротлар, нинатанлилар) ва умуртқали (сувда ва қуруқликда яшовчилар, 
сут эмизувчилар) ҳайвонларда бир хил тарзда рўй беришлиги аниқланди. 
Бунинг типик мисоли сифатида бақаларнинг илк эмбриогенезида генлар 
активлигининг қандай ўзгариши билан танишиб чиқайлик. 
Онтогенезнинг боришида бўлғуси тухум ҳужайрада рРНК, рибосома ва иРНК 
жадал 
синтезлана 
бошлайди.Булар 
уруғланишдан 
сўнг 
эмбрион 
ривожланишининг бошланғич этаплари учун зарур бўлади. Сувда ва 
қуруқликда яшовчилар ва бошқа ҳайвонларнинг ооцитларида бу синтез-
ланиш, айниқса рРНК нинг синтези янада ошади. Тухум ҳужайрада иРНК 
захирасининг кўпайиши қўшимча тухумдон ҳужайрасидан ўтадиган иРНК 
молекулалари ҳисобига ҳам кўпаяди. Буларнинг барчаси она организм билан 
боғлиқ ирсийланиш ҳодисаси-дир.Тухумда захира сифатида йиғилган бу 
маҳсулотлар цитоплазма рибо-сомаларида, оқсиллар билан бирга бўлган 
иРНК молекулаларида сақланади. Оталик геноми тухум ҳужайра ичига 
киритилгандан кейинги уруғланиш жараёнидан сўнг тухумнинг бўлиниши 
бошланади. Дастлабки пайтларда бу жараён тухумдаги мавжуд ахборот 
томонидан бошқарилади. ДНК нинг репликацияси рўй беради. Тухумдаги 
захирада бўлган рибосома ва иРНК ҳисобига оқсил синтези жадал амалга 
ошади. Бу вақтда янги РНК молекулалари синтезланмайди, бинобарин, ота ва 
она геномлари бу даврда пассив бўладилар. Бу нарса бақа (
Rana esculenta
) да 
ўтказилган тажрибада ўз ифодасини топган. 


Бақанинг илк эмбриогенезида генлар фаоллигининг ўзгариши (Гердон бўйича). 
Бақанинг 
уруғланмаган 
тухум 
ҳужайраси 
укол 
ёрдамида 
фаоллаштирилган ва ундан ядро олиб ташланган. Сўнгра микропипетка 
ёрдамида бошқа бақанинг ривожланишнинг сўнгги босқичида (бластула, 
гаструла ва бошқалар) бўлган муртак ҳужайрасининг ядроси реципиент бақага 
кўчириб ўтказилган. Агарда донор бақанинг ядроси табақаланишни бошидан 
кечирган бўлса, у ҳолда реципиент тухум нормал эмбрион бермайди. Агарда 
донор ядроси ҳали табақаланган бўлмаса ҳамда бошланғич имконияти – тўлиқ 
ривожланиш қобилиятини сақлаган бўлса, у ҳолда реципиент тухум ҳужайра 
ит балиқ шакллангунга қадар нормал бўлинишни сақлаб қолади. Агарда донор 
- ҳужайра бластула ёки илк гаструла босқичида бўлса, у вақтда реципиент - 
ядродан нормал ит балиқ ривожланади. Бинобарин, ҳужайра ядролари 
ривожланишнинг илк босқичларида ҳали табақаланмаган бўлади ва улар 
зигота ядроси қийматига тенг бўладилар. Кеч гаструла босқичида бўлган 
ҳужайрадан ядроли ҳужайра кўчириб ўтказилганда эмбрион ривожланмаган, 
бинобарин, гаструляция ҳолатда ядро табақаланишининг қайтарилмас 
жараёни содир бўлади. 
Эмбриогенезнинг дастлабки босқичлари давомида то сўнгги бластула 
босқичигача барча бўлинаётган ҳужайраларга хос бўлган генетик ахборотнинг 
умумий метаболик жараёнларга алоқадор бўлган қисмигина реализация 
қилинади. Сўнгра махсус тўқима генларининг аста-секин депрессияси 
бошланади. Энди муртак ҳужайрасининг табақаланиши бошла-нади. 
Ҳайвонларда гаструла босқичида “устун” деб номланган ҳужайралар 
шаклланиб, уларнинг ҳар хил популяциялари турли хил тўқима ва органлар 
ривожланишининг асоси ҳисобланадилар.
Хулоса: Ҳайвон ва ўсимликларнинг кейинги ривожланиши онтогенетик 
жараёнларнинг ҳар хил ўзаро боғлиқ занжирларида генларнинг гоҳ 
активлашиб, гоҳ сусайиб бориши билан характерланади. Бунда генетик 
дастурланган айрим ҳужайра клонларининг жадал кўпайиши, бошқаларининг 


нобуд бўлиши катта роль ўйнайди. Бу эса генлар активлигини бошқариш 
билан боғлиқ ҳисобланади. 
Онтогенезнинг энг бошланғич даврлари, яъни зигота парчаланиши, тухум 
ҳужайра цитоплазмаси томонидан таъминланади. Бунда тухум ҳужайра 
цитоплазмаси уруғланишгача бўлган даврда унда мавжуд бўлган 
организмнинг ген маҳсулотлари эвазига табақалашган ҳолатда бўлади. 
Кейинчалик эса табақаланишнинг генетик механизмлари ҳужайра ва 
тўқималарда полиплоидия ва политения ҳамда генларнинг вақт ўлчамида 
ишлаши орқали амалга ошади.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish