13-мавзу. Популяцион генетика ва молекуляр эволюция. Популяцияларда генлар ва генотиплар частотаси. Харди-Вайнберг



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana19.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#500899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6- мавзу матни

Популяция
деб узоқ муддат давомида тур ареалининг муайян бир 
жойида яшайдиган, ўзаро эркин чатишиб насл берадиган, мустақил генетик 
тизим ҳосил қиладиган, ўз-ўзини қайта тикловчи индивидлар йиғиндисига 
айтилади. Популяцияга берилган бу таърифдан шу нарса аён бўладики – 
популяция бу катта сондаги авлодлар ҳаёти давомида маълум даражада ўзига 
ўхшаш индивидлар гуруҳидан маълум даражада алоҳидаланган, ҳаммавақт 
ҳам етарли бўлган кўп сонли индивидлар гуруҳидан иборат демакдир. 
Популяция энг кичик элементар индивидлар гуруҳидан иборат бўлиб, улар 
учун эволюция хосдир. Нима учун алоҳида олинган организм ёки тур 
эволюция жараёнининг бирлиги бўла олмайди деган савол туғилади. Алоҳида 
олинган организмнинг эволюцион жараён бирлиги бўла олмаслигининг 
сабаби шундаки, бу индивиднинг генотипи ҳаётининг бутун давомида 
ўзгармас ва унинг ҳаёт давомийлиги чекланган (гарчанд бир хил организмлар, 
масалан, секвойялар бир неча минг йиллар яшаса ҳам). Турлар эса Ер юзасида 
нотекис тарқалган бўлиб, кўпинча территориал бўлинган локал популяциялар 
шаклида ҳаёт кечирадилар. Шу сабабли, ҳамда жуда кўп сонлилиги ва 
гетерогенлиги (тур ичидаги ўзгарувчанлик туфайли) учун тур эволюция 
жараёнининг бирлиги бўла олмайди. Бошқа томондан, популяция 
авлодларнинг узилмас бир қаторини ҳосил қилади. Бундан ташқари, попу-
ляциянинг генетик тузилмаси авлоддан-авлодга ўзгариши, яъни эволюцион 
ривожланиши мумкин. Замондаги популяция мавжудлигининг узлуксизлиги 
биологик ирсийланиш механизми билан таъминланади. 
Эволюцион жараённи ўрганишда генофонд ҳақидаги тасаввур катта 
аҳамиятга эга. Популяциядаги барча индивидлар генотипларининг йиғиндиси
 
генофонд
деб аталади. Диплоидли организмларда N сондаги индивидларга эга 
бўлган популяциянинг генофонди диплоидли (2N) геномдан иборат. Ҳар бир 
геном ота-оналарнинг биридан олган барча гене-тик ахборотни сақлайди. 
Шундай қилиб, N сондаги индивидлардан ташкил топган популяциянинг 
генофонди ҳар бир локусда 2N бўлган генларни ва N жуфтли гомологик 
хромосомаларни ўз ичига олади. Жинсий хромосомалар ва жинс билан 


бириккан генлар бундан мустасно бўлиб ҳар бир гетерогамет организмда 1та 
экземплярдан учрайди. 
Популяциянинг генетик тузилмаси 
Ҳар бир организмда тур учун характерли бўлган белги ва хусусиятлар 
билан бир қаторда ўзининг индивидуал (шахсий) генетик хоссалари ҳам бор. 
Эволюция жараёнида шаклланган турнинг барча генетик ахбороти, яъни 
генларнинг тўлиқ тўплами ушбу турнинг генофонди дейилади. Тур ўз навба-
тида алоҳида популяциялардан иборат. Ўзгарувчанлик, табиий танланиш
ирсият эволюциянинг уч асосий омили бўлиб, уларнинг жамланган таъсири 
асосида яшаш шароити таъсирида популяциялар ташкил топади. Уларнинг 
шаклланиши турнинг конкрет яшаш шароитларига мослашув услубидир. 
Ҳайвон зотлари ва ўсимлик навлари ҳам популяциялар ҳисобланади, лекин 
улар сунъий танлаш йўли билан шаклланган. Популяцияларнинг шаклланиш 
жараёнлари ва уларнинг динамикаси 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish