Экология ва табиатни муҳофаза қилишнинг меъёрий ва хуқуқий чора-тадбирлари



Download 95,5 Kb.
Sana12.06.2022
Hajmi95,5 Kb.
#657388
Bog'liq
9 jinoyat huquq as




Экология ва табиатни муҳофаза қилишнинг меъёрий ва хуқуқий чора-тадбирлари.

  1. Экология фанининг предмети ва вазифалари.

  2. Экология ва табиатнинг мухофаза қилишнинг вазифалари ва экологик муаммолар.

  3. Экология фанинг тарихи.

  4. Ўрта Осиёдаги эколог-географлар мактаби.

  5. Ўзбекистонда экология фанининг қисқача ривожланиш тарихи.

  6. Экология, табиатдан фойдаланиш ва табиат муҳофазасига оид атама ва тушунчаларнинг таҳлили.

Экология табиий фанлар ичидаги мустақил фан бўлиб, у тирик организмларнинг яшаш шароити ва уларнинг ўзи яшаб турган мухит билан ўзаро мураккаб муносабатлари ҳамда шу асосда вужудга келадиган қонуниятларини ўрганади.
Экология тушунчасини фанга биринчи бўлиб, 1866 йилда немис биологи Э. Геккел томонидан киритилган. Экология юнонча сўз бўлиб , унинг маъноси тирик организмларнинг яшаш шароити ёки ташки мухит билан ўзаро муносабатини билдиради.
Популяциялар, турлар, биоценозлар, биогеоценозлар ва биосфера тушунчалар экология фанининг асосий тушунчалари хисобланади. Шунинг учун ҳам умумий экология кўпинча 4 бўлимга бўлиб ўрганилади:

  1. Аутэкология-(«Аутос»-юнонча сўз бўлиб, «ўзи» деган маънони англатади) . Айрим турларнинг улар яшаб турган мухит билан ўзаро муносабатини, турларнинг қандай мухитга кўпроқ ва узвий мослашганини ўрганади.

  2. Популяциялар экологияси - («популясьон» - французча сўз бўлиб, «аҳоли» деган маънони англатади) популияциялар тузилмаси ва динамикаси, маълум шароитда турли организмлар сонининг ўзгариши (биомасса динамикаси) сабабларини текширади.

  3. Синэкология- («син»-юнонча сўз бўлиб унинг маъноси «биргаликда»демакдир) биогеоценознинг тузилиши ва хоссаларини, айрим ўсимлик ва ҳайвон турларининг ўзаро алоқасини ҳамда уларнинг ташқи мухит билан алоқасини ўрганади.

  4. Экотизимларнинг тадқиқ қилишнинг ривожланиши биосфера ҳақидаги таълимотни вужудга келтиради. Ушбу таълимотнинг асосчиси В.И.Вернадский хисобланади.

Бугунга келиб экология соф биологик тизимидан чиқиб, мазмунан кенгайиб бормоқда. Атроф-муҳитга замонавий фан-техника тараққиётининг таъсири натижасида экология тушунчаси ўта кенгайиб кетди.
Умумий экология фани бир неча тармоқларга ажратилади.
1. Динамик экология. 2. Космик экология. 3. «Катта» глобаль мегоэкология. 4. Аналитик экология. 5. Амалий экология. 6. Саноат, мухандислик ва қишлоқ хўжалик экология. 7. Канцерогенез моддалар экологияси. 8. Тиббиёт экологияси «ноозогеография». 9. Биоэкология. 10. Ландшафтлар экологияси. 11. Инсон экологияси. (1921йил Боржее ва Парк). 12. Эволюцион экология. 13. Демоэкология. 14. Ижтимоий экология. 15. Шаҳарлар экологияси.
Экология фанида шунингдек экологик муҳит, мослашиш ва экологик омил тушунчалари муҳим тушунчалар сирасига киради.
Экологик муҳит деб-тирик организмни ўраб турган табиий куршовни эътиборга олинади. Аниқроғи, мухит теварак-атрофдаги ўзаро боғланишлардаги шарт шароитлар ва таъсирлар мажмуидир.
Одатда табиий ва сунъий мухитлар ажратилади. Табиий мухитни сув, қуёш, шамол, ҳаво, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси каби табиий омиллар мажмуаси ташкил этади.
Сунъий мухит инсон томонидан яратилган бўлиб, бунда инсоннинг меҳнати ётади. Табиий ва сунъий мухитлар бир-бири билан боғлиқ. уларнинг боғлиқлиги экологик мухит тушунчасини ифодалайди.
Экологик мослашиш тушунчасини эса - (адабтация) айрим индивидлар, популяциялар тур ёки жамоаларнинг морфофизиологик, хулқий ва ахборот биоцентирик хусусиятларининг мажмуидан иборат бўлиб, бошқа индивидлар, популяциялар тур ёки жамоалар билан яшаш учун курашда ғолиб чиқишга сабабчи бўладиган, шунингдек абиотик мухит омилларининг чидамлилигини ифодалайди.
Экологик омил-тирик организмларга тўғридан - тўғри таъсир этувчи мухитнинг таркибий қисмидир.
Экологик омилларни умумлаштириб 3 та гурухга ажратиш мумкин:

  1. Абиотик (ўлик табиатни таъсири)

  2. Биотик (тирик организмлар таъсири)

  3. Антропоген (инсон фаолияти таъсири)

Абиотик омилларга қуруқлик биоценозларидаги қуйидаги омиллар киради.

  1. Иқлим, ёруғлик, ҳарорат, ҳаво, намлик.

  2. Эдафтик ёки тупроқ грунт-тупроқнинг механик ва кимёвий таркиби, физик хоссалари.

  3. Топографик (орографик-релъеф шароити).

  4. Гидрологик, гидрохимик

Биотик омилларга фитоген, зооген, микробиоген, таъсирни киритиш мумкин.
4. Антропоген омиллар инсонинг хўжалик фаолиятининг натижаси ҳисобланади.
Экология фани тадқиқот усулларига тасвирий, таққослаш, тажриба ва экотизимларни моделлаштириш услубларидан фойдаланади.
Экология фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳаёт жараёнлари қонуниятларини ўрганиш шуниндек, инсоннинг табиатга ва биосферага бўлган таъсирини тадқиқ этиш.

  2. Биологик ресурслардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, инсон фаолияти натижасида ўзгарган табиатдаги ўзгаришларни олдиндан билиб олиш ва биосферада кузатилаётган жараёнларни бошқариш ва ниҳоят инсоннинг яшаш муҳитини сақлаш.

  3. Популяциялар сонини бошқариш.

  4. Зараркунандаларга қарши кураш учун кимёвий моддаларни қўллашни, минимум даражада фойдаланишни, таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

  5. Муайян турдаги ландшафтларни у ёки бу таркибий қисмларининг хусусиятларини ўрганишда экологик индикациядан фойдаланиш, шунингдек табиий мухитни ифлосланганлигини аниқлашда индикацияни кенг қўллаш.

  6. Бузилган ва издан чиққан табиий тизимларни қайта тиклаш, қишлоқ ҳўжалиги таркибидан чиқиб кетган ерларни рекультивациялаш, яйловларни тиклаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сув хавзаларини маҳсулдорлигини ва бошқаришни қайта тиклаш.

  7. Овчиликни ҳўжалик шаклига ўтказиш.

  8. Экологик вазиятни яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш (тозалик ойлиги).

Инсониятнинг табиатга таъсири ХХ асрнинг 50 йилларига келиб янада кучайди. Бу эса ўз навбатида экологик муаммони вужудга келтирди.
Экологик муаммо деганда-инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсири билан боғлиқ ҳолда табиатнинг инсонга акс таъсири, яъни унинг иқтисодиётда хўжалик аҳамиятига молик бўлган жараёнлар, табиий ҳодисалар билан боғлиқ (стиҳияли талофотлар, иқлимнинг ўзгариши, ҳайвонларнинг ялпи кўчиб кетиши) ва бошқа ходисалар тушунилади. Экологик муаммоларни 3 гурухга ажратиш мумкин.
1. Умумбашарий (глобал). 2. Минтақавий (регионал). 3. Маҳаллий (локал).
Дунё бўйича кузатиладиган табиий ва антропоген ходисалар умумбашарий муаммо дейилади.
Масалан: «Атмосферанинг димиқиш» ходисаси яъни СО2 миқдори ортиб бориши ер юзасининг исишига сабабчи бўлмоқда. «Озон қатламининг сийраклашиши» атмосферадаги озоннинг энг муҳим хусусияти унинг доимо ҳосил бўлиб ва парчаланиб туришидир. Озон қуёш нурлари таъсирида кислород, азот оксиди ва бошқа газлар иштирокида ҳосил бўлади. Озон кучли ультрабинафша нурларини ютиб қолиб ер юзидаги тирик организмларни химоя қилади. Ультрабинафша нурлар миқдорининг ортиши тирик организмларга салбий таъсир қилади.
Чучук сув муаммоси. Қуруқликда чучук сув ва унинг биосферадаги роли ниҳоятда катта чучук сув заҳираси асосан қутблардаги музликлардадир. жамиятнинг ривожланиши билан аҳолининг чучук сувга бўлган талаби ортиб бормоқда. Йилига 3-3,5 минг км3 сув сарфланади.
Пестицидлардан фойдаланиш муаммоси. Ушбу заҳарли кимёвий моддалар гурухи бегона ўтлар, зараркунанда ҳашоротлар ва бошқа ҳайвонлар, ўсимликларда касалликни келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши курашда фойдаланилади. Бунинг натижасида инсонга ва атроф-мухитга катта таъсир кўрсатилмоқда.
Тирик табиатдаги ўсимлик ва ҳайвон турлари сонининг қисқариш муаммоси. Ер юзидаги ҳаётни таъминлашда ўрмонларнинг аҳамияти жуда катта. Ҳозирги вақтда қуруқликнинг 30%, яъни 3,8 млрд. гектар ер ўрмонлар билан қопланган. Ўрмонларни хўжалик фаолияти мақсадида кўплаб кесилмоқда. Шунинг учун флора ва фаунани йўқолиб кетишини олдини олиш учун «Қизил китоб» яратилган.
2. Минтақавий экологик муаммолар. Ер юзининг муайян минтақаси ўзига хос табиий-иқлимий, ижтимоий-экологик, этнографик хусусиятлари уни табиат билан инсон ўртасидаги ўзаро алоқа муносабатлари ҳарактерини белгилаб беради.
Масалан: Марказий Осиёдаги минтақавий экологик муаммоларидан энг муҳими Орол ва Орол бўйи муаммосидир. Сувининг шўрланиши даражаси 9-10 гҒл дан 34-37 гҒл гача ортди, денгиз сатхининг ўртача пасайиши 80-110 см. Бу эса ўз навбатида жуда катта экологик муаммоларни келтириб чиқармоқда.
3. Локал (маҳаллий) экологик муаммолар муайян олинган худудлардаги муаммолар ҳисобланади. М: йирик худудий ишлаб чиқариш мажмуасидаги, агросаноат мажмуасидаги муаммоларни олиш мумкин.
3. Экология фанининг тарихи. Тирик организмлар ҳаётини ташқи муҳит билан боғлиқлиги қадимдан маълум. Антик даврда яшаган файласуфларнинг асарларида ҳайвонларнинг турли инстинклари, балиқлар ва қушларнинг миграциялари, ўсимликларнинг ташқи қиёфаси, тупроқ ва иқлим шароитлари билан боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Уйғониш давридаги ишларда ўсимлик ва ҳайвонларнинг тузилиши, яшаш шароитлари билан боғлиқлиги ҳақида кўплаб маълумотлар келтирилади.
XVII-XVIII асрлардаги экологик маълумотлар тирик организмларни айрим гурухларини ўрганишга қаратилган эди. Ж. Бюффон (1707-1775) - нинг ишларида ҳайвонларнинг тузилишига ташқи мухитнинг таъсири масаласи кўрсатилган. Ж.Б. Ламарк (1774-1829) дастлабки эволюцион таълимотни ўртага ташлади ва ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришларида энг муҳим омил бўлган ташқи мухит таъсирини ўрганади.
1859 йили Ч. Дарвин «Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши» асарида табиатдаги яшаш учун кураш, яъни тур билан мухит ўртасидаги хар қандай қарама-қаршиликларнинг кўринишлари табиий танланишга олиб келади ва эволюциянинг ҳаракатланувчи кучидир деб билади. XIX асрнинг иккинчи ярмида экология фани ўсимликлар ва ҳайвонларнинг иқлим омилларига мосланишни ўрганади. А.Н. Бекетов ўсимликларнинг ички ва ташқи тузилишидаги хусусиятларини уларнинг географик тарқалиши билан боғлиқлиги, ҳамда физиологик усулларнинг экология учун катта эканлигини кўрсатади.
XX асрга келиб экологияни ўрганишда янги йўналишлар вужуд келди. 1942 йили В.Н. Сукачев биогеоценозлар ҳақидаги таълимотни илгари сурди. 1950 йилда Г. Одум, Р. Унтеккер, Р. Маргалеф ва бошқалар биологик маҳсулдорликнинг назарий асосларини яратиш бўйича иш олиб борди.
4. Ўрта Осиёлик алломаларнинг табиат ва экология ҳақидаги фикрлари. Ўрта асрларда Ўрта Осиёда яшаб ижод этган олимлардан Муҳаммад Мусо ал-Ҳоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Райхон Беруний, Ибн Сино ва бошқалар табиат фанларининг ривожланишига катта хисса қўшганлар. Улар ҳали экология фани дунёга келмаган даврда табиат ва ундаги мувозанат, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиатни эъзозлаш ҳақида қимматли фикрлар айтган.
Масалан: 847 йилда Муҳаммад ал-Ҳоразмий «китоб сурат ал-арз» деган асарини ёзади. унда дунё океанлар, қуруқликдаги қитъалар, қутблар, экватор, чўллар, тоғ, денгиз, дарё, кўллар, ўсимлик ва ҳайвонлар дунёси ва табиий ресурслари ҳақида маълумот келтиради.
4. Ўрта осиё халқлари жумладан, ўзбек халқи қадимдан экологик маданият меросига эга. Шунингдек ўтган буюк алломаларнинг ҳам табиат, тирик организмлар ва уларнинг ташқи мухит билан ўзаро алоқаларига доир тўхталиб ўтганлигининг гувоҳи бўлдик. Ўзбекистонда экологик йўналишдаги ишларнинг асосчилари Д.Н.Кашкаров ва Е.П.Коровинлар ҳисобланади. Улар экологик илмий тадқиқотларнинг режалаштириш ва экологик мутахассислар тайёрлаш масаласини ўртага ташладилар ва унинг ниҳоят зарур эканлигини таъкидлаганлар.ЎзФА қошида иш олиб борган ботаника, зоология ва паразиталогия институтлари олимлари ўсимлик ва ҳайвонлар экологиясига бағишланган ишларни олиб борганлар ва бормоқдалар.
Ўсимликлар дунёсини ўрганишга бағишланган илмий-тадқиқот ишлари асосан экологик, флорогенетик ва фитоценологик йўналишларда олиб борилган. Экологик йўналиш услубининг моҳияти шу билан белгиланадики, ботаниклар флора таркибини ўрганиш билан биргаликда ўсимликка организм сифатида унинг экологиясига ва у ёки бу тупроқ типига муносабатни текширдилар. Айниқса,ўсимликлар айрим турларининг экологиясини ўрганиш ишларига кўп эътибор берилди.
Д.Н.Кашкаровнинг дастлабки ишлари Ўрта Осиёнинг кемирувчиларини ўрганишга қаратилган эди. Кейинги йиллардаги зоологияга оид тадқиқотлар Ўзбекистон ФА нинг Зоология ва паразитология институти фаолияти билан боғлиқдир.
Ўрта Осиё минтақасининг иқлимий географик хусусиятлари инсон, жамият ва табиат ўзаро муносабатлари жараёнига, экосистемалар шаклланиши ва ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади.
Ўрта Осиё мисолида кенг миқёсли ва минтақавий ижтимоий экологик муаммоларнинг ўзаро боғлиқлиги ва бир-бирини келтириб чиқаришини кузатиш мумкин. Кенг миқёсда биосферадаги мувозанат бой берилиши хавфи юзага келмоқдаки, бу ижтимоий экосистемаларнинг тараққиётига салбий таъсир кўрсатади.
Бу минтақада табиий мухитнинг асосий бузилишлари хўжалик фаолияти, ишлаб чиқарувчи кучларни экстенсив ривожлантириш билан боғлиқ. Биосферанинг улкан экологик резервлари, унинг янги, инсон ўзгартирган шараоитларда эволюция қилиш имкониятлари чексиз бўлишига қарамай кўпгина антропоген таъсирлар ҳозироқ анча салбий оқибатлар туғдирдики, минтақанинг биоценозлари бу оқибатларни амалда бартараф қила олмайди. Ёки бунинг учун жуда узоқ муддат талаб этилади.
Республикада кескин бўлиб турган экологик ва табиатни мухофаза қилишги оид муаммолар қуйидагилардир:
 йирик ҳудудий-саноат ишлаб чиқариш мажмуалари жойлашган районларда табиатни мухофаза қилиш муаммолари;
 Орол ва Оролбўйи муаммолари, сув ресурсларини мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш;
 агросаноат тармоқларидаги саноат чиқиндилари пестицидлар ва минерал ўғитлар билан ифлосланиш муаммолари ва бошқалар.
Шу ўринда, биз қуйида амалиётда қўлланилаётган баъзи экологик, табиатдан фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишларга оид атама, тушунчаларга изоҳ бериб ўтишни мақсадга мувофиқ деб топдик:
Табиат - бутун борлиқ хилма-хил шакл ва кўринишдаги Олам ва Оламнинг моддий, энергетик ва ахборот дунёси. Табиат - кишиларнинг моддий ва маънавий талабларини қондириш манбаси. Табиат инсониятни яшаши учун, уни ўраб турган бевосита ва билвосита таъсир кўрсатадиган табиий шароит. Табиат - чўл, адир, тоғ, яйлов, ўрмон, дала, теварак-атроф ва шу кабиларни табиий шароити, манзараси. Табиат - табииёт фанларини (физика, астрономия, механика, кимё, биология, география, геология ва бошқалар) ўрганадиган объекти. Табиат - бирор нарсанинг хусусиятлари ва ўзига хос белгилари. Табиат инсонни феъли, хулқ-атвори, кайфияти, руҳий ҳолати, диди ва фаросати; хатто яратувчи, илоҳий куч ҳисобланади.
Табиий компонентлар - табиатни ҳосил қилувчи таркибий қисмлари. Жумладан: тоғ жинслари, релъеф, ҳаво, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ ва ўсимликлар қоплами, ҳайвонот дунёси ва бошқалар. Табиий компонентлар экологик компонентлар ўрнини тўлиқ боса олмайди. Улар бир-биридан фарқ қилади. Табиат компонентларини кўпинча ландшафт компонентлари деб ҳам юритилади. Табиатда компонентларни ўзаро нисбати ўзгарса жой табиати ва ландшафти ўзгариши мумкин. Масалан: сувга танқис чўлли ҳудудда баъзи сабаблар билан сув кўпайиб кетса, янги ботқоқликлар, шўр ерлар вужудга келади ва жойнинг микроиқлими, тупроқ-ўсимлик коплами, ҳайвонот дунёси, яъни табиати ўзгаради. Шунинг учун табиат компонентларига таъсир кўрсатишдан олдин оқибатда пайдо бўладиган натижаларни олдиндан кўра билиш ва башорат қила билиш керак
Табиатдан фойдаланиш - табиат ва табиий ресурслар имкониятини ҳисобга олган ҳолда улардан тўғри фойдаланишининг турли шакллари. Табиатдан фойдаланиш - жамиятнинг моддий ва маънавий талабларини қондириш учун табиатдан ва унинг ресурслардан тўғри фойдаланиш. Табиатдан фойдаланиш - табиат қонунларини ҳисобга олган ҳолда кишилик жамияти манфаатларини кўзлаб табиатни ўзгартириш. Табиатдан фойдаланиш - кишилик жамиятини Ернинг географик қобиғига таъсир мажмуаси. Табиатдан фойдаланиш - табиат, табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тўғрисидаги фан.
Табиатдан фойдаланишдаги омиллар - табиат бойликларидан фойдаланиш жараёнига таъсир кўрсатадиган омиллар (аиботик, биотик ва антропоген). Омиллар қуйидаги уч гуруҳга бўлинади: табиат бойликларига таъсир кўрсатиш, ишлаб чиқаришга салбий таъсир (муҳит ифлосланиши), табиатдан фойдаланувчи инсонга таъсир.
Экологик омил - тирик организмларни турли жойларда мослашишидаги муҳитнинг ҳамма табиий ва сунъий шароити. Экологик омиллар келиб чиқиши (генезис) бўйича қуйидагиларга бўлинади: абиотик, биотик, антропоген, биологик ва бошқалар.
Табиат омили - турли табиий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳаракатдаги кучини таъсири. Улар таъсири оқибатида табиий ландшафтлар ўзгариши мумкин.
Табиат бойликлари - табиатда кишилик жамиятининг яшаши ва ўз хўжалигида фойдаланадиган табиатдаги барча кимёвий элементлар ва энергия манбалари. Табиат бойликларига қуёш, Ернинг ички энергияси, сув ва унинг энергияси, фойдали қазилмалар, тупроқ-ўсимлик қоплами, ҳайвонот дунёси, табиатнинг ноёб жойлари ва бошқалар. Табиат бойликлари реал ва потенциал бойликларга бўлинади.
Табиатни муҳофаза қилиш - давлат, халқаро, жамоат, илмий, техник, ишлаб чиқариш, иқтисодий ва маъмурий ташкилотлар томонидан табиатни илмий асосда инсоният манфаатларини кўзлаб сақлашга, табиатдан ва унинг ресурсларидан тўғри фойдаланишга, онгли равишда ўзгартиришга, унинг маҳсулдорлигини сақлаб қолишга ва атроф-муҳитни иложи борича табиий ҳамда тоза сақлашга қаратилган тадбирлар мажмуаси. Табиатни муҳофаза қилиш асосан қуйидагича олиб борилади:
- алоҳида ажратилган ҳудудларда табиат табиий ҳолда сақланади ва кўпайтирилади;
- табиатга таъсир этиб, ундан тўғри фойдаланиб маданий ландшафтлар ҳосил қилинади.
Табиатни муҳофаза қилишнинг дастлабки босқичида йўқолиб бораётган алоҳида ўсимлик ва ҳайвон турларини муҳофазаси амалга оширилган. Инсониятнинг эҳтиёжлари ўсиб, табиий ресурслардан фойдаланиш кучайганидан кейин тикланадиган ва тикланмайдиган ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан тўғри фойдаланиш босқичи вужудга келган. XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб табиий ресурслар билан бир қаторда табиий-ҳудудий мажмуалар - алоҳида ноёб ҳудудларни муҳофаза қилиш босқичи ажратилди.
Атроф-муҳитни ҳозирги замон экологик муҳофазаси босқичи инсоннинг табиатга таъсири умумсайёравий масштабга етган. Бу босқичнинг асосий вазифаси экологик тизимларни муҳофаза қилиш, уларнинг ўз-ўзини тиклаш қобилиятини таъминлаш ва биосферадаги мувозанатни сақлашдир.

АДАБИЁТЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Конспиудияси, Т., 1992 й.


2. X. Р. Рахмонқулов. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 1-ва 2-қисмларига умумий,тавсиф ва шарҳлар, 2 хилд, Т., 1997-1999 й.
3. И. Б. Зокнров. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик ҳуқуқн, дарс-лик, 1-етсм, 1996 й.
4. Узбекиспш Реагу&шкасинит Фуқар4)лик ҳуқуқи, дарслик, 2-Kfiot, T., 1999 й.
5. Гражцанское право, Учебннк, часть 1, Издание вгорое (под. ред. А. П. Сергеева, Ю. К. Толстого) М., 1996 г.
6. Словарь гражданского правз под. ред. В. В. Зелеского. М., 1998 г.


Download 95,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish