Тошкент кимё технология институти «Саноат экологияси» кафедраси


O’з билимини текшириш саволлари



Download 493 Kb.
bet9/12
Sana29.04.2022
Hajmi493 Kb.
#590203
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
МИНТАҚАВИЙ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ma\'ruza matni

O’з билимини текшириш саволлари

  1. O’збекистонда ердан файдаланиш qандай муаммолар билан боg’лиq?

  2. Qишлоq хo’жалигида ердан фойдаланиш талаблари ва муаммоларини айтинг?

  3. O’симлик дунёсини инсон учун аhамияти qандай?

  4. Ердан фойдаланишда qo’лланиладиган тадбир чораларни айтинг?

  5. Чo’лланишга олиб келадиган омилни айтинг

  6. Суg’ориладиган ерларни муhофаза qилиш тадбирларини тушунтиринг?

Таянч сo’з ва иборалар
Ер, тупроq, муаммо, qишлоq хo’жалиги, сахроланиш, таqирланиш, шo’рланиш, o’рмон, o’симликлар, муhофаза, чo’лланиш, qурg’оqчилик, буg’ланиш, hайвонот олами, o’симлик дунёси, захарли моддалар, бузилиш, консерватциялаш,мониторинг назорат.


8-Маъруза
Биохилмахиллик. Биоресурслардан фойдаланиш


Режа

  1. O’збекистон Республикасини биохилма-хиллик холати

ва уни саqлашни асосий муаммолари.

  1. Биоресурслардан барqарор фойдаланиш 260-246ст

  2. O’збекистон Республикасида биохилма-хилликни саqлаш.

Биохилма-хиллик Ер шарида учратиш мумкин бo’лган барча жонли нарсаларнинг-хайвонлар, o’симликлар, микроорганизмлар ва бошqаларнинг хилма-хиллигини билдиради.


Биохилма-хиллик-жамиятнинг иqтисодий, экологик, маданий, эстетик эхтиёжларнинг qондиришнинг улкан манбаи бo’либ, усиз жамият барqарор ривожлана олмайди.
Инсониятнинг биохилма-халлинка таъсирини кo’лами, яъни истеъмол, ишлаб чиqариш, савдо, qишлоq хo’жалиги, уй-жой qурилиши ва hоли сонини o’сиши сабабли кескин ортмоqда инсонлар ердаги барча жонли мавжузотларнинг бир-бирига боg’ланганлигини ва o’заро алоqадорлигини тo’ла тасаввур qилмоqдилар. Шу муносабат билан биохилма-хилликни камайиш тезлигини кескин пасайтириш ва хозирда qолганини барqарор ривожланиш учун саqлашни бошлаш 21 асрда зарур hисобланади ва бу масала бугун инсоният учун энг муhим муаммо бo’либ qолмоqда.
Биохилма-хиллик яшашни таъминловчи восита бo’либ, hар бир мамлакатнинг hаётий ресурсидир уни саqлаш, ундан оqилона фойдаланиш ривожланишга эришиш учун зарурдир.
Биохилма-хилликни мухафазалаш ва таъминлаш-келажакдаги авлодларнинг суg’урта фондига кo’шилган o’зига хос hиссадир. Hайвонлар, o’симликларнинг ёввойи ва маданийлаштирилган турлари озиq-овqат манбаи, дориларни олиш асоси hисобланади.
АQШ да ялпи миллий махсулот (ЯММ) нинг 4,5% флора, фаунанинг ёввойи турларини ишлатишдан шаклланади.
Маданийлашган o’симликлар, хонакилаштирилган хайвонларнинг ахимияти катта O’збекистонда qишлоq хo’жалиги махсулоти ЯММ нинг 45% га яqинини ташкил qилади.
Биосферада бошqа биологик турлар билан бирга инсон hам яшайди ва инсоннинг яшаб qолиши ва фарвонлиги унинг hолатига боg’лиq o’тмишда инсон фаолияти кo’лами табиий ресурслар миqдорига нисбатан жуда камлига сабабли уларга таъсир этмас эди.
Хозирда иqлам o’згариши хавфи, чo’лланиш, биохилма-хилликни йo’qолиши ва бошqалар инсон o’зининг келажакда мавжуд бo’лиш асосларини бузаётганлигини кo’рсатмоqда. Марказий Осиё минтаqасини яхши o’йланмасдан режалаштирилган ривожланиш оqибатида вужудга келган орал денгизи муаммоси минтаqалар ва бутун сайёра учун хавфли оqибатларга олиб келиши яqqол мисолдир.
O’збекистонда умуртqасиз хайвонлар ичида бo’g’имоёqлилар энг катта гурухли ташкил этади. Хашаротлар 400-700 гача тур бo’лган 7 туркумга ажратилган.
Умуртqали хайвонлар 5 синфга бo’линган 664 турдан иборат. Кo’пгина хайвонлар тури Амударё, Сирдарёда орасида пайдо бo’либ, ривожланган ва марказий Осиё худудига тарqалган.
O’збекистон флораси (o’симлик дунёси) жуда бой ва 650 уруg’ ва 115 оилага кирувчи 4800 турдаги илдизли o’симликлардан иборат.
O’збекистоннинг бугун худуди бешта табиий-геотрафик зоналарга бo’линган. Чo’л экосистемалари, тоg’олди ярим чo’ллари ва даштлари, асосий дарёларнинг дарё ва Qирg’оqбo’йи экосистемалари, намлик худудлар экосистемалари, тоg’ экосистемалари мавжуд.
1). Чo’л экосистемалари Республикани катта qисмини ташкил qилади. Чo’л худудлари qумли, шo’хак, тупроqли, тошли, гипсли чo’лларга бo’линган. Qизинкум, усторт платоси, qарши чo’ли, Фарg’она водийсидаги майдонлар, сундукли кумлари, Сурхандарё оqимдаги каттаqум массиви мисол бo’лади.
O’збекистон чo’ллари хилма-хил бой o’симлик ва hайвонат дунёси билан фарqланади. Qизилqумда 937 тур o’симлик, умуртqали hайвонларнинг 560 дан ортиq, умуртqасиз hайвонларнинг 950 га яqин тури мавжуд. Qумли майдонлар республика текислик майдонларининг 27% ташкил qилади. Чo’лларнинг o’симлик дунёси 32 оила, 134 o’руg’га тегишли 320 га яqин гулли o’симликлардан иборат.
Qушлардан 50 хили qумли чo’ллар шароитида яшашга мослашган. Qумли чo’ллар кo’чувчи qушлар учун qисqа дам олиш жойи hисобланади. 30 дан ортиq кушлар qишлаб qолишига шароит мавжуд.
Тошли (гипсли, шаg’алли) чo’лни o’симлик дунёси 400 хилдан ортиq, hайвонат дунёси 129 турдан иборат.
Шo’рхок чo’ллар доимлик дунёси 304 турда, hайвонат дунёси 118 турдан иборат.
Тупроqли чo’ллар o’симлик ва hайвонат дунёси тошли, шаg’алли йo’ллар шароитига o’хшайди.
2). Тог даштлари денгиз сатхидан 2000-2600 м баландликда ва бo’з тупроqлардан ташкил топган 634 турда o’симликлар мавжуд Марказий Осиё эндемикларининг 313 тури учрайди.
3). Дарё ва дарё бo’йи экосистемаларини, шароитларини qамишзорлар, очиq саёзликлар, тo’qайлар билан тасвирлаш мумкин. Тo’qайлар майдони 1660 га, 215 турда o’симликлар учрайди. Тустовуq, qора qарg’а, хакка, чумчуq, qаqара, калхат яшайди. Илонлар, qамишзор мушуби, чия бo’ри, тулки, бo’рсиq, сичqон, ёввойи тo’нg’из, бухоро буg’уш ва бошqа сут эмизувичилар учрайди.
Дарёлар, очиq саёзликлар экосистемалари инсон фаолиятидан энг кo’п зарар кo’рди o’симлик ва хайвонат дунёси вакиллари нo’qалиб кетиш хавфи мавжуд.
4). Сув-ботqоqлик экосистемалар (намланган худудлар) табиий ва антропаген холатда бo’лиши мумкин, дарё ва дарё бo’йи экосистемаларга o’хшайди. Фарqи шуни намлик юqори ва майдони каттадир Антропоген намланган худудларни асосан сунъий сув хавзаларидан иборат. Сув кучиларини сачланишига балиq захираларини кo’пайишига хизмат qилмоqда
5). Тоg’ экосистемалари тоg’олди чала чo’ллари, тоg’ баргли o’рмонлари, арчазорлар, субальп, ва альп o’тлоqлари, баланд тоg’ларга бo’линади.
Тоg’ олди чo’ллари тоg’ худудларини 2/3 qисмини ташкил qилади o’симлик дунёси 400 турдан иборат.
Тоg’ баргли o’рмонлар 218,2 минг гектор бo’либ, рельефи мураккаб угом, тском, чотqол, Тошкент, Qоржантов тизмалари мисол бo’лади, o’симлик дунёси 47 тур дарахтлар, 96 тур буталардан иборат. Тоg’ o’рмонлари (105 минг гектор) майдонидан 85,6 минг гекторини арчазорлар ташкил qилади.
Субальп ва альп o’тлоqлар денгиз сатхидан 2770-3700 м. баландликда жойлашган, 600 минг гекторни ташкил qилади. Турли o’симликлар, хилма-хил o’тлар мавжуд.
Баланд тоg’лар денгиз сатхидан 3500 метр баландда жойлашган, майдони 9,6 минг га рангли гуллар, герань, бo’такo’злар ва бошqа паст бo’йли o’тлоqлар билан qопланган o’симликларни O’збекистон табиий-худудий комплексларида таqсимланиши o’зига хос бo’либ, o’симлик дунёсининг асосий биохилма хиллиги чo’л ва чo’л-дашт зоналарга тo’g’ри келади.
O’збекистонда текислик худудлари, суg’ориш учун o’злаштирилган дарё qайир ва qайиради ерлари, сув ва сву атрофи экосистемалари орол денгизи минтаqаси энг кo’п o’згаришларга учради.
Ерларни табиий o’симлик qатламидан тозалаш, суg’ориладиган дехqончилик учун o’злаштириш зарар келтирди. Qишлоq хo’жалигини нотo’g’ри юритиш, ерларни бузилиши, шo’рланиши, ботqокланиши, тупроqни минерал o’g’итлар ва пестицидлар билан ифлосланиши натижасида биохилма-хилликка янада катта зарар етказилди.
Суg’ориш тизимларини ривожланиши сабабли кo’п жойларда табиий гидрологик циклни бузилиши, экологик шароитларни жиддий o’згаришига олиб келди, бу эса турлар сонини камайишига, тарqалиш ареамларини qисqаришига, бутунлай йo’qолишига асос бo’лди.
Шунингдек четдан келтирилган кo’п турдаги балиqларнинг шароитга мослашиши экологик мувозанатни o’згаришига олиб келди.
Баъзи махаллий балиqлар турлари кo’пайиш учун зарур o’зига хос шароитларни бузилиши ва яшиш жойида янги раqибларни пайдо бo’лиши натижасида йo’qолиб бормоqда.
Яшаш жойларини бузилиши ва qириб ташлаш натижасида бир qатор умуртqали hайвонларни йo’qолиш жараёни тезлашмоqда.
Республикани камеб ва йo’qолиб бораётган hайвонлари тоифасига 161 тур киради, шунингдек улар СИТЕС (йo’qолиш хавфи остида бo’лган hайвонлар ва o’симликлар турлари савдоси бo’йича Конвенция) рo’йхатига ва табиийни кo’риqлаш халqаро иттифоqи (ТQХИ) нинг qизил китобига (1996 а) киритилган O’збекистонни qизил китобига o’симликларни 301 тури киритилган.
O’рмонларни анча qисми qишлоq хo’жалик ташкилотларига ваqтинча фойдаланиш учун берилганлиги, улардан яйловлар сифатида фойдаланиш, qишлоq хo’жалик учун оммавий равишда o’злаштириш, тупроq-иqлим шароитларини хисобга олмасдан дарахтларни qo’пориб ташлаш тадбирлари зарар келтирди.
Кейинги ваqтларда o’рмонларни йo’qолиш тезлиги камайди. O’рмонлар O’збекистонда йилига 50 минг гекторга кo’паймоqда экологик мухитни яхшилаш, биохилма-хилликни, ривожланишни саqлаш учун o’рмон худудларидан узоq муддатда фойдаланишини тo’хтатиш теракзорлар, ёнg’оqзорлар, qараg’айзорлар барпо qилиш, чора-тадбирлари амалга оширилмоqда.
Суg’ориладиган дехqончиликни ривожлариш o’згаришларга сезгир, нозик бo’лган тоg’ экосистемаларига сезиларли таъсир кo’рсатди.
Орол денгизи худудини qисqариши ва тубини очилиши, табиий o’симлик qоплама майдонларининг камайиши махаллий иqлимни o’згаришига, уни янада qурg’оqчил бo’лишига сабаб бo’лди. Шамоллар тезлиги кучайди, чo’лланиш жараёни тезлашди. Натижада шамол билан кo’чаётган тузлар ва ифлослантирувчи моддалар атроф мухитга ва экосистемаларга салбий таъсир кo’рсатмоqда.
Чорва молларни хаддан ортиq o’тлатишни оqибатида o’симлик дунёсини камбаg’аллашуви, тупроq дегразацияси вужудга келди.
Саноатнинг ривожланиши ва маиший эхтиёжлар учун ресурслардан фойдаланиш hам маълум даражада табиятга таъсири бo’лди. Бу таъсир сув атмосфера hавоси, тупроqнинг ифлосланиши орqали бo’лди ва ер, сув ва сув атрофи экосистемаларига етказилган зарарга o’з hиссосини qo’шди.
Саноат корхоналарини hайвонлар яшайдиган ва o’симликлар o’садиган зоналарда qурилганлиги уларни яшаш ареалларини qисqартирди.
Охангарон водийсидаги корхоналарни ажратмалари Чотqол биосфера кo’риqхонасида кo’затилди. Тожикистон алюминий заводи ажратмалари Сурхондарё вилоятида o’симлик qопламини жиддий шикастланишига ахоли соg’лиg’ини ёмонлашувига олиб келди.
Табиий муhитни ифлослантирувчи моддалар тирик жонзотларни ривожланиш ваqтида ютилиши мумкин. Шу моддаларни ютган ва тo’плаган o’симликлар озиqланган hайвонларга o’тказади, кейин бошqа hайвонларга o’тказади. Хуллас занжирсимон зарарланиш давом этади.
Тирик организмлар зарарли моддаларни тарqалишини тезлатади, зарарланган майдонларни кенгайтиради. Тинч океанида овланган балиqда симоб миqдори кo’плига. G’арбий Европада ин курувчи qушлар организмида хлорорганик пастиqидларни миqдори юqори эканлиги аниqланган.
Японияда Минафага кo’рфазида денгиз махсулоти билан 110 киши симоб билан захарланиб нобуд бo’лган.
Табиатда суперйиртqич сифатида инсон o’зининг хозирги ва келажакдаги hаётини хавф остига кo’ймоqда.
O’збекистон Республикасида биологик ресурслардан фойдаланишини бошqариш маqсадида кваталар (чеклашлар) тизими, жумладан доривор ва озуqа o’симликларни йиg’иш кватаси, ёввойи hайвонларни ва балиqларни овлаш кватаси жорий qилинган.
Саноат маqсадлари учун ёg’оч тайёрлаш, доривор o’симликлар, ёнg’оq ва бошqаларга йиg’иш атроф мухитга зарар келтирмасдан ва O’збекистон qонунчилиги асосида амалга ошириш талаб qилинади.
Овчиликнинг барча хиллари O’збекистон qонунчилиги асосида бошqарилади, назорат qилинади. Республикада 50 дан ортиq овчилик хo’жаликлари мавжуд бo’либ, уларда hайвонлар сони доимий саqланади, hайвонлар озиqлантирилади ва мухафаза qилинади.
Ноqонуний (браконверлик) овлашга, o’симлик ва hайвонат оламининг qимматли турларини йo’q qилинишига qарши курашиш ва назорат qилишни табиатни муg’афазалаш муассасаларининг давлат ва жамоатчилик инспекторлари, масалан, O’збекистон Республикаси табиатни мухофаза qилиш давлат qo’митасидаги Давбионазорат амалга оширади.
O’симликлар атмосферани тоза саqлашда тупроq hосилдорлигини оширишда дарёларнинг гидрологик режимини тартибга солиб туришда, инсон ва hайвонат дунёси учун озуqа моддалар етказиб беради ва инсон hаёти учун нормал шароит яратиш вазифасини бажаради.
Яшил o’симликлар qуёш энергиясининг 1% ни o’злаштириб, йилига 120-150 млд. органик модда hосил qилади.
Hайвонлар инсон учун зарур бo’лган озиq-овqат ресурсидир, яъни гушт, ёg’, мой, сут, тухум, балиq билан таъминлайди.
Ер шаридаги инсонлар бир йилда hайвонлардан 180 млнт оqсил моддасига бой бo’лган озиq-овqат олади, ишлатиладиган мойнинг 40% хайвонларга тo’g’ри келади. Дунё бo’йича йилига озиq-овqат учун 70-100 млн тонна денгиз хайвонлари ва балиqлар тo’g’ри келади.
O’збекистон Республикаси мисолида o’симлик, хайвонот дунёси, биохилмахилликни инсон фаолиятида аhамиятига ва улардан самарали фойдаланиш, шунингдек химоялаш масаласига ката эътибор бериш керак бo’лади.
Аввал биологик ресурсларнинг экологик жараёнларни таьминлашдаги бевосита фойдаси ва барqарорлаштиришдаги, hамда мамлакат ривожланишидаги алоhида роли hисобга олинмаган. Шунинг учун овчиликни бошqариш, доривор o’симликларни йиg’иш, биохилмахиллик ресурсларидан барqарор фойдаланиш механизмлари янгидир.
Биоресурслардан самарали фойдаланиш услубларини qo’ллаш ва ривожланиш катта иqтисодий фойда келтириб, мамлакат ривожланишини тезлатиши мумкин.
Биоресурслардан барqарор иqтисодий, фан ва таълим, маданий ва рекрацион (дам олиш) маqсадларида фойдаланиш мумкин.
Барqарор иqтисодий фойдаланиш алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудлари тизимида биохилмахилликни саqлашни фойдаларни адолатли, аhоли манфаатларини hисобга олиб таqсимлашни, O’збекистонда биохилмахиллик ресурсларидан барqарор иqтисодий ва экологик фойдаланишни ривожлантиришни назорат ва маъсулият тизимини qайта qуриб чиqиш ва кучайтиришни кафолатловчи махсус механизмлар ва усулларни qo’ллашни талаб qилади.
Табиий худудлардан илмий тадqиqотлар o’тказиш учун “Жонли лаборатория” сифатида фойдаланиш, биохилмахилликни qандай саqлаш ва ишлатишни яхшироq тушуниш учун асос hисобланади.
Биоресурслардан илмий-тадqиqот, маърифий маqсадларда фойдаланиш – фойдаларни имкон борича кo’пайтириш, o’симликлар хилма-хиллигини саqлаш ва ундан фойдаланиш, иqтисодий фойда олиш учун мo’лжалланган биотехнология ва биофарматевтикани ривожлантиришни кo’зда тутади.
O’збекистон бой маданий, тарихий ва маънавий меъросга эга. Уни табиати – ландшафтлари, o’симликлари, хайвонлари меросни таркибий qисми бo’либ, албатта саqланиши зарур.
Табиий худудларни мавжудлиги, дам олиш зоналарини ташкил qилиш тез кo’паётган аhоли эhтиёжларини qондиришда мухим роль o’йнайди.
Шунинг учун маданий ва дам олиш маqсадларида ресурслардан барqарор фойдаланиш qуйидагиларни, яъни табиий худудларга кам зарар етказган hолда дам олиш ва туризм талабларни qондиришни, табиат худудлари ва маhаллий аhоли учун фойдаларни кo’пайтиришни, алоhида qийматга эга бo’лган экологик тизимлар, ландшафтлар, o’симлик ва хайвон турларини аниqлашни, маданий ва миллий мероснинг муhим жиhатларини саqлашни кo’зда тутади.
O’збекистон Респуликасида биохилма-хилликни саклаш маqсадида давлат qонунчилиги жорий qилинган.
«O’симлик дунёсини муhокама qилишм ва ундан фойдаланиш тo’g’рисида» 26 декабрь 1997 йилда qабул qилинган 28 моддан иборат qонун . «O’рмон тo’g’рисида» 15 апрель 1999 йил qабул qилинган. 41 моддадан иборат qонун «Хайвонот дунёсини муhокама qилиш ва ундан фойдаланиш» тo’g’рисида 41 моддадан иборат, «Алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудлари тo’g’рисидаги» 9 бo’лим ва 79 моддадан иборат qонунлар , O’збекистон Республикаси хукумати ва Олий Мажлис qарорлари жамият ва табиатнинг o’заро муносабатларининг hуqуqий асосларини ва биохилма-хилликка етказилган зарар учун маъсулият даражасини белгилайди.
O’збекистонда алохида муhофоза qилинадиган худудларни тo’ртта тоифаси – qo’риqхоналар, миллий боg’лар , заказчиклар, давлат табиат ёдгорликлари бор.
Хозирги ваqтда бу тизимга умумий майдони 2164 км2 бo’лган 9 та давлат qo’риqхоналари , майдони 6061 км2 бo’лган 2 та миллий парк , майдони 12186,5 км2 бo’лган 9 та давлат заказчиклари ва битта камёб хайвонларни кo’пайтириш Республика маркази киради.
Давлат табиат ёдгорликлари умумий майдоннинг 0,1% ни ташкил qилади.
Барча муhофаза qилинадиган худудларнинг 53% Чo’л экосистемаларидан иборат. Тоg’ экосистемалари алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудлари умумий майдонининг 39% ни, сув атрофи экосистемалари 6% ни, тo’qайлар 1% ни ташкил qилади. Табиат худудлари текис таqсимланмаган, улар асосан Qораqалпоg’истонда, Тошкент вилоятида жойлашган.
Hалqаро “Qизил китоб” ни (1966 йил) чиqиши миллий “Qизил китоб” ларни яратиш учун катта туртки бo’лди. O’збекистон Республикаси “Qизил китоб” га нодир ва йo’qолиб бораётган 161 тур хайвонлар ва 301 тур o’симликлар киритилган.
Чo’лбайир лоласи, олатоg’ зафарони, Холмон исирg’а гули, бухоро отостегияси, жайрон, морхo’р, оq лайлик, кo’зойнакли илон ва бошqалариqонунчилик асосида химояланади.
O’збекистонда алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоqда. Самарали илмий тадqиqотлар олиб борилмоqда.
Экосистемалар ва биохилмахилликка таъсир этувчи ички ва ташqи омилларни баhолаш учун qo’риqхона худудида ва унинг атрофида кузатишлар (биомониторинг) олиб борилади.
Зарур o’симлик ва хайвонот дунёси ресурслари кадастри (маълумотлар тo’плами) ни тузиш, объект hолати баhоланадиган кo’рсатгичларни аниqлаш, зарур кo’рсатгичларни o’лчаш ва назорат qилиш усулларини танлаш, маълумотларни йиg’иш, qайта ишлаш муддатларини аниqлаш билан шуg’улланади.
Атроф муhитда рo’й берадиган o’згаришларни фаqат инсон соg’лиg’ига кo’ра боg’ламасдан, балки o’симликлар, hайвонлар ва биотанинг бошqа элементлари hолатига кo’ра аниqланувчи экосистемаларнинг барqарорлиги даражаси бo’йича hам баhолаш зарур. Бу маqсадда o’qувчилар (одамлар) Билан биомониторинг o’тказиш, табиат жараёнлари hаqида уларда тушунчани кенгайтириш, хайвонлар, o’симликларни салбий таъсирини англаш, тирик жонзотга g’амho’рлик ва ачиниш hиссини уйg’отиш зарур. Натижада o’сиб келаётган авлодда экологик маданият шаклланади.
O’тмишда биохилмахилликни саqлашга кo’пгина мамлакатларда етарлича эътибор берилмаган. Дунё олдида турган муаммони англаш даражасини ортиши, биохилмахилликнинг муhимлигини тушунишни ортиши Билан аhвол – hолат o’згаряпти. Hозирги кунда биохилмахилликни саqлаш глобал устиворликка эга бo’лди ва кo’плаб мамлакатларнинг барqарор ривожланиш режаларига киритилди.
Бу йo’налишдаги хал qилувчи qадам 1992 йили БМТ нинг атроф муhит ва Ривожланиш бo’йича Конференциясида 156 давлат томонидан имзоланган Биохилмахиллик hаqидаги Конвенция бo’лди. У 1993 йилда Hалqаро битим сифатида кучга кирди ва 1995 йил охирида 120 мамлакат, шу жумладан O’збекистон томонидан hам ратификация qилинди.
Конвенцияни маqсади: ернинг биологик ресурсларини саqлаш, мамлакатлар o’з биологик ресурсларидан qишлоq хo’жалиги, o’рмон хo’жалиги ва балиqчиликка ресурсларга зарар келтирмасдан фойдаланишни таъминлаш, генетик ресурслар ва улардан олинадиган фойданинг адолатли таqсимланишини раg’батлантиришдан иборат.
Конвенция хукуматлардан табиий ресурсларни бошqариш, улардан фойдаланишда биохилмахилликни саqлашни ва ундан фойдаланишни талаб этади.
Конвенцияни шартлари бo’йича ушбу конвенцияга qo’шилган давлатлар бир qатор харакатларни амалга оширишлари талаб этилади. Давлатлар харакат дастурида биологик ресурсларни саqлаш ва ундан фойдаланиш миллий режасини ишлаб чиqиш, жамиятни таълимини ва хабардорлигини таъминлаш, маънавий ва тадqиqот дастурларини тайёрлаш, иqтисодий ривожланиш ваqтида биохилмахилликни масалаларини hисобга олиш, мамлакатлар орасидаги илмий ва техникавий hамкорликни раg’батлантириш талаб этилади.
Конвенция доирасидаги устивор мажбуриятларни бажариш учун O’збекистон БМТ Ривожланиш дастури (UNDP) ва Глобал Экологик Фонд (GEF) томонидан qo’ллаб-qувватланган “Биохилмахилликни саqлаш бo’йича Миллий стратегик ва харакат дастур” и лойиhасини ишлаб чиqиш ва жорий этишни такомиллаштирди. Бу лойиhа хукумат ижроия агентлиги сифатида фаолият кo’рсатган “Табиатни муhофаза qилиш” давлат qo’митаси билан биргаликда амалга оширилди.
G’арбий Тяньшань биохилмахиллигини саqлаш бo’йича чегаралараро лойиhа тайёрланган. Биохилмахилликни саqлаш бo’йича Марказий Осиё чегаралараро лойиhаси учта Марказий Осиё давлатлари: Qозоg’истон Республикаси, O’збекистон Республикаси ва Qирg’изистон Республикаси qамраб олган. Лойиhа учта Республика умумий майдонларининг 1% ни ташкил этади.
Маqсади – уч Республика хукуматлари ва Жаhон Банки томонидан имзоланган Битимда кo’рсатилганидек, Марказий Осиёнинг G’арбий Тяньшань минтаqасидаги нозик ва ноёб биологик туркумларни саqлашни qo’ллаб-qувватлашдир.
Бу маqсадга эришиш учун уч давлатга миллий сиёсатларини мустаhкамлаш ва координациялашга ёрдам бериш hисобга олинган.
G’арбий Тяньшандаги алоhида муhофаза qилинадиган табиат худудлари тармоg’ини кенгайтириш, зарур бo’лган молиявий харажатларни qоплаш, саqлашга йo’налтирилган тадqиqотлар o’тказиш, билимни кенгайтириш, муhофаза qилинаётган худудлар ичида ва атрофида махаллий жамоалар ва бошqа манфаатлар томонлар иштирокида фойда келтирувчи тадбирларни ишлаб чиqиш, таълим ва тарбия, o’qитиш орqали табиатни муhофаза qилиш даражасини кучайтириш, минтаqада биохилмахилликни саqлашда жамоатчиликни иштирокини ошириш, табиатни бошqариш, тадбир – вазифаларни режалаштириш, маъсулиятни ошириш, минтаqавий режалар ишлаб чиqиш, стандарт муhофазалаш тизимига мувофиq hамкорликни кучайтириш каби маqсадлар эътиборга олинган.



Download 493 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish