Тошкент кимё технология институти «Саноат экологияси» кафедраси


-Маъруза Сув ресурсларини сифати, ифлосланиши ва уни тозалаш



Download 493 Kb.
bet6/12
Sana29.04.2022
Hajmi493 Kb.
#590203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МИНТАҚАВИЙ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ma\'ruza matni

5-Маъруза
Сув ресурсларини сифати, ифлосланиши ва уни тозалаш


Режа

  1. O’збекистон сув ресурсларини сифати ифлосланиши, сувни тозалаш ва фойдаланиш.

  2. Сувни ифлосланишидан химоя qилиш.

  3. Сувни сарфини камайтириш.

Сув айниqса организмларнинг яшаши учун жуда муhим аhамиятга эга. Ер юзасидаги тирик организм сувсиз яшаши мумкин эмас.


Hар qандай hайвон o’симлик ва кишиларнинг хужайра тo’qималарида маълум миqдорда сув бор. O’симлик ва hайвонлар организмида сувнинг миqдори 98%гача бo’лади. Гo’шт таркибида 90%, сут таркибида 87-89%, сабзавотда 80-95%, бодрингда 95%, помидор ва сабзида 90% сув бор.
Инсон баданини 90% сувдан иборат, уч унлик чаqалоq баданини 97% ни сувни ташкил qилади. Киши танасидаги сувни 12% йo’qолса, у hалок бo’лади. Овqатсиз бир ойгача яшаши мумкин, сувсиз бир кеча кун яшайди hалос. Паст hароратда бир киши o’ртача шахсий гигиенаси учун бир суткада 150-200 литр сув ишлатилади.
Саноатда сувнинг ишлаб чиqаришдаги роли жуда ката. Масалан, 1 тонна никель эритиш учун 4000 м3, 1 тонна синтетик тола ишлаб чиqариш учун 250-500 м3, каучук ишлаб чиqариш учун бир соатда 40000 м3, 1 тонна аммиак олиш учун 800 м3, 1 тонна кальцийли сода олиш учун 115 м3, сулфат кислота бир тоннаси учун 70 м3, капрон олиш учун 5000 м3, кимёвий тола олишга 6000 м3, бир деколитр этил спиртини олишга 1,14 м3/тонна, коньяк учун 1,47 м3, пиво олиш учун 0,13 м3, шампан бир шишасига 0,04 м3, солода олишга 13,13 м3 сув сарфланади.
Qишлоq хo’жалиги соhасида hам сув зарур. Бир тонна буg’дой етиштиришга 1500 литр, жo’hори учун 3 млн.литр, шоли етиштиришга 20 млн.литр, бир гектар паhта учун 12-20 минг м3 сув сарфланади.
Тошкент шаhрида жон бошига суткада маиший хo’жаликлар учун 300 литргача сув сарфланади. Чирчиq дарёси йиллик сув миqдорининг 3% ни ташкил qилади. Hар куни унга 2,5 млн м3 оqава сув ташланиб уни ифлосланмоqда. Бунга 250 дан ортиq саноат корхоналари hисса qo’шмоqда.
Республикамизнинг халq хo’жалигининг турли тармоqларида йилига 71,69 км3 сув сарфланади. Бу сувнинг 60,39 км3 суg’оришга, qолган qисми (11,30 км3) саноат, маиший каммунал соhларга ишлатилади.
Суg’оришга олинган сувнинг (0,67 км 3 qайтарма сувга айланади, qолгани бутунлай сарфланиб кетади. Саноат сувларини тозаланмаган qисми сув hавзаларига чиqариб ташланиши билан ифлосланиш содир бo’лмоqда.
Дунёдаги 50 дан ортиq мамлакатларда чучук сув хозирги ваqтда етишмаеди. Жазоир, Бельгия, Англия, Франция, Олмония, Голландия, Дания, Япония, Жанубий Африка Республикасида, Мексикада, Японияда, Африканинг бир qатор мамлакатларида, Яqин Шарq мамлакатларида сув танцqлиги сезилмайди.
Сo’нги йилларда Республикада qишлоq хo’жалигигида минерал o’g’итлар Пестицидлар qo’ллашни камайганлиги натижасида сув обектларига ифлосланган оqава сувларни ташлаш сезиларли даражада камайди, дарёларнинг серсувлиги меъёрга яqинлашди. Буларнинг барчаси бирликда дарёларни hолатини бир мунча яхшиланишига олиб келди.
Мамлакатимиз худудида турли бирикмалар билан ифлосланган даражаси hар хил бo’лган турли сифат кo’рсатгичларига эга сувлар учрайди. O’збекистонда учрайдиган сувлар олти турга бo’линган.
1 турга тоза очиq сув оqимлари ва сув hавзщалари киради. Бунга таркибида ифлослантирувчи моддалар миqдори минимал бo’лган тоg’ дарёлари – пском, оq булоq, qизилсой, тошкескин, оqсув, теранли ва бошqалар мисол бo’лади.
II турга тоg’олди зонасида жойлашган кам ифлосланган очиq сув оqимлари ва сув hавзалари Оqтошсой, Утом, Оhангарон, G’олвасой, Qашqадарё дарёлари, Чорвоq ва Hисор сув омборлари киради.
III турга Тоg’олди ва аhолиси зич текислик зоналаридаги o’ртача ифлосланган очиq сув оqимлари ва сув hавзалари киради. Улар qаторига Чирчиq ва Оhангарон дарёлари (o’рта qисми) Солорнинг юqори qисми, Qo’qонсой, Иссфайрамсой, Марg’илонсой, Норин, Qорадарё, Зарафшон, (Самарqанд шаhри юqориси ), Сирдарё (Фарg’она водийси худудида), Амударё (Термиз шахри атрщфида ) дарёлари, Туябo’g’из, Жанубий Сурхон, Туямo’мин сув омборлари киради.
IV турга O’ртача ифлосланган, ифлосланган очиq сув оqимлари ва сув hавзалари, яьни Чирчиq дарёси (Чирчиq шаhри qуйида), Qo’qонсой (Qo’qон шахри qуйида), Шимолий Боg’дод ва Сиёб Каллекторлари таьлуqлидир.
V турга ифлосланган очиq сув оqимлари ва сув hавзалари киради. Орол бo’йи, Бухоро вохаси, Мирзачo’л зоналаридаги тармоqлари мисолдир.
VI турга Ифлос ва жуда ифлос очиq сув оqимлари, сув hавзалари мансуб, уларга Чирчиq дарёси (Сахор, Зарафшон дарёси, Самарqанд шаhридан qуйида ) мисол бo’лади.
Амударё ва Сирдарё минтаqавий дарёлар бo’либ, юqори оqимидан то qуйи оqимигача уларга тушаётган коллектор-дренаж, маиший, чорвачилик ва саноат окава сувлари билан ифлосланади. Сувни ифлосланиши уй-жой маиший хизматдан 5%, саноатдан 1%, чорвачиликдан 1%, суg’ориладиган деhqончиликдан 93% ни ташкил этади.
Hар йили ер усти сув объектларига 25 млд м3 коллектор-дренаж сувлари ташланади. Улардан 40% Сирдарёга, 20% Амударёга ташланади, qолган qисми кичик дарёлар, табиий чуqурликлар ва тузли кo’лларга тушади. Юqоридагиларга qo’шимча ер усти ва ур ости сувларига йилига чорвачиликнинг 20 млн м3 тозаланмаган оqавалари ташланади.
Амударёни ифлослантирувчи манбалар Термиз шаhри яqинида органик моддалар, минерал азот 700 мг/л ни, металлар ва феноллар, миqдори 2-4 ЙQД, нефть маhсулотлари 2 ЙQД миqдорида бo’лади.
Туямo’мин сув омборида феноллар миqдори 3 ЙQД гача ортгани, Нукус шаhри атрофида минералланиш ЙQД дан 3 марта ортиq эканлиги аниqланган.
Амударёда Нукус шаhридан, Qизилжар qишлоg’идан qуйида Пестицидлар миqдори 4-20 ЙQД атрофида o’згариши аниqланган.
Сирдарё ва унинг ирмоqларини ифлослантирувчи асосий манбалар кимё саноати, тоg’-кон саноати, иссиqлик энергетикаси, металлургия корхоналари, уй-жой, маиший объектлар ва qишлоq хo’жалигидир (90%).
Андижон, Наманган, Фарg’она, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари худудларида йиg’илган оqава сувлар Сирдарё ва унинг ирмоqларига, каналлар, коллекторларга ташланади.
Катта миqдордаги ифлослантирувчи моддалар, жумладан аммоний азоти, органик моддалар hавза дарёларига чорвачилик объектларидан тушади.
Чирчиq дарёсининг оqими Чорвоq сув омборидан сув ташлаб бошqарилади. Деhqончилик бу ерда барqарор ривожланганлиги учун hар йили 2,5 км3 дренаж сувлари hосил бo’лади. Чирчиq дарёсининг юqори qисмида (­­G’азалкент) дарё сувининг минералланиши 150-300 мг/л (0,15-0,3 ЙQД) ни ташкил qилади.
Орол денгизи сувининг сифатини ёмонлашуви давом этмоqда. Денгизни шo’рлиги 33 г/л га етди. Денгиз qуришининг таъсири Орол бo’йи майдонининг 52% ни ташкил этувчи Жанубий Орол бo’йида яqqол сезилмоqда.
Hозирги ваqтда O’збекистон Республикасида ер усти сувлари ифлосланишини кузатиш 94 та объект, 134 пункт, 169 створ ва 187 та намуналар олиш нуqтасида олиб борилмоqда.
Сувда минерал компонентлар, биоген моддалар, нефть маhсулотлари, феноллар, хлорорганик ва фосфорорганик пестицидлар, сунъий сирт актив бирикмалар (ССАБ), оg’ир металлар, фтор, муаллаq заррачалар ва бошqалар аниqланади.
Гидробиологик кузатишлар 50 дан ортиq сув объектлари, 77 пункт ва 100 та створда олиб борилмоqда.
Республика сув ресурслар бo’йича ахборот базаси сув кадастри 1979 йилдан тузилган бo’либ, hар 5 йилда аниqлаштирилади.
Сув ресурсларидан фойдаланишнинг ва ташлама сувлар сифатининг жорий хисоби йиллик статистик хисоботлар асосида 5 мингдан ортиq объектлар – сувдан фойдаланувчилар бo’йича олиб борилади.
Сув hавзалари учун 1000 дан ортиq ифлослантирувчи моддаларнинг йo’л qo’йиладиган даражалари (ЙQД) белгиланган.
O’збекистон Республикаси сувдан умумий фойдаланиш, сув ресурсларини ифлосланишдан ва тугашдан химоя qилиш маqсадида 1993 йил 6 майда “Сув ва сувдан фойдаланиш” тo’g’рисида O’збекистон Республикаси qонуни qабул qилинган. Сув тo’g’рисидаги qонун 9 бo’лим ва 119 моддадан иборат. Унда сув давлат мулки бo’либ, у фойдаланиш учун берилиши, ундан фойдаланиш сув hажмининг маъмурий-худудий принцип бo’йича чегараланганлиги баён этилган. Шунингдек, сувни хусусиятлари, уни камайиши, ифлосланиши, ахлатланиши ва тугашдан муhофаза qилиниши ёзилган. Qонунга асосан сув муносабатларини Республикада тартибга солишда Вазирлар Маhкамаси, маhаллий хокимият органлари, Qишлоq ва сув хo’жалиги вазирлиги, геология давлат qo’митаси, табиатни муhофаза qилиш давлат qo’митаси, Соg’лиqни саqлаш вазирлиги, Госгортехнадзор, Гидрометереология бош бошqармаси муhим ролни o’йнайди.
Сувни муhофаза qилиш, hамда сув hолатини яхшиловчи тадбирларни o’тказиш 98-моддада, сувни чиqиндилар билан ифлосланишини муhофаза qилиш 99-моддада кo’рсатилган.
Сув ресурсларини бошqариш соhасида табиатни муhофаза qилиш миллий харакат дастури тавсия этилган, яъни сувни тежаш ва сувни муhофаза qилиш, сув ва тупроqни шo’рланишини олдини олиш, сув сифатини яхшилаш маqсадида сув ресурсларини бошqаришни qонуний мустаhкамлаш, сув таqсимланишни замонавийлаштириш ва qайта qуриш, ахборот тизимларини ташкиллаштириш, ерларни муqобил суg’оришни режалаш ва яхшилаш, сув таhсимлаш жойларини таъмирлаш, дренаж-коллектор тармоg’ини тозалаш, амалда бo’лиши ва бажарилиши эътиборга олинаяпти.
Ичимлик сув таъминотида сувни тежаш, таъминотни яхшилаш, ичимлик сув манбаларини муhофаза qилиш, санитария ва маиший оqава сувларни тозалашни яхшилаш, чиqиндиларни ва оqаваларни зарарсизлантириш, санитария ва гигиена талабларига риоя этиб сувдан фойдаланиш. Касалликларни тарqалишини олдини олишда муhим чоралардан биридир.
Сув сарфини камайтириш учун сув таъминоти тармоg’и тузилишини o’згартириш, айланма сув таъминоти тизимларини ривожлантириш, суg’ориладиган ерларни режали жойлаштириш аhамиятга эга.



Download 493 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish